Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Деҳқон хўжаликлари. Шахсий қўшимча хўжаликлар /

Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқаётган ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотаётган фуқароларнинг бандлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.04.2006 й. 67-сон Қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 21 апрелдаги

67-сон қарорига

1-ИЛОВА



Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида

қорамол боқаётган ва етиштирилган чорвачилик

маҳсулотларини сотаётган фуқароларнинг

бандлиги тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларни кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 23 мартдаги ПҚ-308-сон қарорига мувофиқ ҳамда шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари сотиш билан банд бўлган шахсларнинг меҳнат фаолиятини тартибга солиш ҳамда уларнинг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида уй хўжалиги аъзоларининг мулки бўлган ёки ижара шартларида олинган қорамолни боқишни ҳамда чорвачилик майда товар маҳсулотлари етиштиришни ва уларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотишни амалга оширувчи меҳнатга лаёқатли ёшдаги фуқароларга татбиқ этилади.


2. Юқорида кўрсатиб ўтилган меҳнат фаолияти турини амалга оширувчи шахслар, улар томонидан шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигида боқилган ёки ушбу хўжаликларда етиштирилган чорвачилик товар маҳсулоти пул ёки натурал шаклда даромад олиш мақсадида сотилган тақдирда иш билан банд ҳисобланадилар.

Кўрсатиб ўтилган шахсларга, агар улар иш берувчилар билан меҳнат муносабатларида турмаса ёки белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган хусусий тадбиркорлар ҳисобланмаса ёхуд ўқув юртларида ўқимаса уларга белгиланган намунадаги меҳнат дафтарчаси очилади (юритилади).

Ушбу шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бир йилда базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт ярим баробаридан кам бўлмаган миқдорда суғурта бадаллари тўланган тақдирда қорамол боқиш ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш билан банд бўлинган даврлар "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ пенсия тайинлаш учун меҳнат стажига қўшилади.

Бунда, деҳқон хўжалигида, камида 4 сотих майдондаги томорқа ерда банд бўлган ёки ушбу участкада қорамол ёхуд камида 50 бош уй паррандаси боқиш билан шуғулланувчи жисмоний шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бир йилда бир базавий ҳисоблаш миқдорида суғурта бадаллари тўланганида унинг учун суғурта бадаллари тўланган муайян йил меҳнат стажига киритилади.


IV. ШАХСИЙ ЁРДАМЧИ ВА ДЕҲҚОН

ХЎЖАЛИКЛАРИДА ҚОРАМОЛ БОҚИШ ВА

ЕТИШТИРИЛГАН ЧОРВАЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРИНИ

СОТИШ БИЛАН БАНД БЎЛГАН ФУҚАРОЛАР

МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ


31. Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқиш ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш билан банд бўлган фуқароларнинг манфаатлари ва ҳуқуқларини, шу жумладан, пенсия таъминотига бўлган ҳуқуқини таъминлаш мақсадида ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича мазкур шахс, Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ўртасида уч томонлама шартнома тузилади, ушбу шартнома қуйидаги мажбуриятларни:

фуқаронинг - шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигида қорамол боқиш ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш, қорамолни боқиш ва зарур даражада парвариш қилиш учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш, шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигида чорва моллари сонини ва чорвачилик маҳсулотлари етиштиришни кўпайтиришни таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадалларни ўз вақтида тўлаш мажбуриятларини;

Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг - шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқиш ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотлари сотиш билан банд бўлган шахснинг пенсия таъминоти, фаолиятнинг ушбу тури билан банд бўлинган даврларнинг меҳнат стажига тўғри ҳисобланиши масалаларидаги манфаатларини ҳимоя қилиш, буюртмачиларга чорвачилик маҳсулотлари сотиш юзасидан шартномалар тузишда, тижорат банклари кредитларини олишда ҳамда Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ваколатига кирадиган, фаолиятнинг ушбу тури билан боғлиқ бошқа хўжалик масалаларини ҳал этишда юридик ва консультатив ёрдам кўрсатиш, фуқароларни шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари етиштиришнинг илғор технологияларига, шунингдек улар фаолияти хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва методларига ўқитишга кўмаклашиш мажбуриятларини;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг деҳқон бозорларида сотишда ва буюртмачиларга етказиб беришда шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигида етиштирилган чорвачилик маҳсулотларининг келиб чиқиши тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган ҳужжатларни бериш, фуқароларнинг қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари сотиш билан бандлигини ҳисобга олиш мажбуриятларини ўз ичига олади.


32. Шартнома мазкур шахс томонидан шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигида қорамол боқиш ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш бўйича фаолият билан банд бўлиш даври учун, бироқ камида бир йил учун тузилади.


33. Шартнома 3 нусхада тузилади, улардан ҳар бири шартнома томонларига берилади ва меҳнат органида ип ўтказиб тикилган ва тартиб рақами қўйилган варақлари бўлган махсус дафтарда рўйхатдан ўтказилади.



V. АҲОЛИНИНГ ШАХСИЙ ЁРДАМЧИ ВА

ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИДА ҚОРАМОЛ БОҚИШ ВА

ЕТИШТИРИЛГАН ЧОРВАЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРИНИ

СОТИШ БИЛАН БАНДЛИГИ МОНИТОРИНГИ


34. Меҳнат органлари фуқародан меҳнат дафтарчаси очиш учун буюртманома тушгандан кейин жойига бориб қорамолнинг ва бошқа шарт-шароитларнинг мавжудлигини аниқлайдилар.


35. Аҳолининг шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқиш ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш билан бандлигининг кейинги мониторинги Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда, уй хўжаликлари мунтазам мониторингини олиб бориш ҳамда "Аҳолининг қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари сотиш билан бандлиги кўрсаткичлари" варақасига тегишли ёзувлар киритиш йўли билан амалга оширилади.

36. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ва Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг мазкур ўзини ўзи бошқариш органи ҳудудига биркитилган ходими ҳар чоракда камида бир марта, тасдиқланган жадвалга мувофиқ:

ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган шахслар;

сонини кўрсатган ҳолда шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалигида қорамол мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни олиш мақсадида ўзини ўзи бошқариш органи ҳудудида жойлашган уй хўжаликлари мониторингини амалга оширадилар.

37. Уй хўжаликлари мониторинги давомида олинган маълумотлар ушбу Низомга 5-иловага мувофиқҳолининг қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари сотиш билан бандлиги кўрсаткичлари" варақасига ёзиб қўйилади.


38. Ҳар бир чорак тугагандан кейин ўн кун мобайнида "Аҳолининг қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари сотиш билан бандлиги кўрсаткичлари" варақасидаги ёзувлар асосида ҳар бир фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи бўйича Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази томонидан фаолиятнинг кўрсатилган тури билан банд бўлган шахслар сони тўғрисида ҳисобот тузилади.

Ҳисобот маълумотлари Туман бўйича шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқиш ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш билан банд бўлганлар тўғрисидаги ҳисоботда ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шакл бўйича жамланади ҳамда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-кунигача бўлган муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига ҳамда ҳудудий Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаларига жўнатилади.





Низомга

1-ИЛОВА


___________________________________ марказига

(туман (шаҳар) номи

____________________________________________

____________________________________________

_________________________ манзилда яшайдиган


(паспорти: серияси _________№________________

____йил "___"_____________да


____________________________________________

(паспортни берган муассасанинг номи)

томонидан берилган)


_________________________________ да туғилган


фуқаро __________________________________ дан

(Ф.И.О.)


Меҳнат дафтарчаси очиш ва юритиш тўғрисида

АРИЗА


Менга шахсий ёрдамчи/деҳқон хўжалигида (тегишлисининг остига чизилсин) қорамол боқиш ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш билан банд шахс сифатида меҳнат дафтарчаси очиш ва беришни сўрайман.

Шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигида _____бош қорамол, шу жумладан _____ бош сигир, _____бош бузоқ мавжуд. Шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигининг ер участкаси майдони ____ гектарни ташкил қилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 21 апрелдаги 67-сон қарори билан тасдиқланган Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқаётган ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотаётган фуқароларнинг бандлиги тўғрисидаги Низом билан танишиб чиқдим.


Сана: 200__ йил "___" _______ Имзо: ____________





Низомга

2-ИЛОВА



200__ йил ________ чоракда шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида

қорамол боқиш ва уларда етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини

сотиш билан банд бўлган, ___________туман (шаҳар) давлат солиқ

инспекциясида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар

тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилган шахслар тўғрисида

МАЪЛУМОТЛАР

Ф.И.О.

Идентификация тартиб рақами

Паспорти (серияси, тартиб рақами)

Паспорт бўйича рўйхатдан ўтган манзили

Сана

Мақоми

рўйхатдан ўтказилган

ҳисобдан чиқарилган




































































Давлат

солиқ инспекцияси

бошлиғи



М.Ў.


______________ (__________)



Сана: 200__йил "__"_________



Низомга

3-ИЛОВА



200__ йил ________ чоракда шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида

қорамол боқиш ва уларда етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини

сотиш билан банд бўлган шахслар томонидан бюджетдан ташқари

Пенсия жамғармасига тўланган бадаллар тўғрисида

МАЪЛУМОТЛАР

Т/р

Ф.И.О.

Идентификация тартиб рақами

Тўлов даври (ойи)

Бадал миқдори





Чорак учун:





Чорак учун:





Чорак учун:





Чорак учун:


Давлат солиқ

инспекцияси бошлиғи ____________ (____________)



Сана: 200__ йил ________


М.Ў.





Низомга

4-ИЛОВА



Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигида қорамол боқиш

ва чорвачилик маҳсулотлари етиштириш ва сотиш билан

банд бўлган фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисида

НАМУНАВИЙ УЧ ТОМОНЛАМА ШАРТНОМА


Сана:_________________ _____________ вилояти

______________ тумани


____________________________да яшовчи, шахсий ёрдамчи, деҳқон хўжалигида (кераклисининг тагига чизилсин) қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари етиштириш ва сотиш билан банд бўлган фуқаро __________________________________ (кейинги ўринларда Фуқаро деб аталади);

__________ вилояти, __________ тумани (шаҳри) Бандликка кўмаклашиш маркази номидан директор ____________________ (кейинги ўринларда "Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази" деб юритилади;

___________________________________________ фуқаролар йиғини номидан раис ______________________________ (кейинги ўринларда Фуқаролар йиғини деб аталади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларни кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 23 мартдаги ПҚ-308-сон қарорига мувофиқ ушбу Шартномани қуйидагилар ҳақида туздилар:


I. Шартнома мавзуси


1.1. Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида банд бўлган фуқароларни аҳолининг бандлигини ва оила бюджетини тўлдиришнинг муҳим омили сифатида қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари етиштириш бўйича ишлаб чиқариш фаолиятига кенг жалб этишни таъминлаш, жойларда қорамол боқиш ва гўшт-сут маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш.


1.2. Фуқаро ______________________ иш билан банд деб эътироф этилади ҳамда унга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 21 апрелдаги 67-сон қарори билан тасдиқланган Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқаётган ва чорвачилик маҳсулотлари сотаётган фуқароларнинг бандлиги тўғрисидаги Низомда белгиланган тартибда унга меҳнат дафтарчаси берилади (юритилади).


1.3. Фуқаро қорамол боқиш, чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ва сотиш бўйича иш вақтини ўз хоҳишига кўра тақсимлайди.


1.4. Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигида қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари сотишдан олинган барча даромадлар Фуқаронинг мулки ҳисобланади, агар учинчи шахслар билан шартнома муносабатларида бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса.


1.5. Шартноманинг амал қилиш муддати ____ йил.


II. Шартнома томонларининг мажбуриятлари


2.1. Фуқаро қуйидагиларга мажбур:

қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари етиштириш бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш;

шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигида етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини деҳқон бозорларида, тайёрлов ташкилотларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотиш;

қорамол боқиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва қорамолни парвариш қилишни таъминлаш;

шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигида қорамоллар сонини ва чорвачилик маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини ўз вақтида тўлаш;

бошқа мажбуриятлар: _____________________.


2.2. Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази қуйидагиларга мажбур:

шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари сотиш билан банд бўлган шахсларнинг пенсия таъминоти, фаолиятнинг ушбу тури билан банд бўлинган даврларни меҳнат стажига тўғри ҳисоблаш масалаларидаги манфаатларини ҳимоя қилиш;

буюртмачиларга чорвачилик маҳсулотлари етказиб бериш юзасидан шартномалар тузишда, тижорат банкларининг кредитларини олишда ҳамда меҳнат органлари ваколатига кирувчи фаолиятнинг ушбу тури билан боғлиқ бошқа хўжалик масалаларини ҳал қилишда юридик ва консультатив ёрдам кўрсатиш;

фуқароларни шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари етиштиришнинг илғор технологияларига, улар фаолиятининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва методларига ўқитишга кўмаклашиш;

бошқа мажбуриятлар: _____________________.


2.3. Фуқаролар йиғини қуйидагиларга мажбур:

микрокредитлар олишда қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этишда тижорат банклари олдида кафил бўлиш;

шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигида етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини деҳқон бозорларида сотишда ва буюртмачиларга етказиб беришда чорвачилик маҳсулотларининг келиб чиқиши тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган ҳужжатларни бериш;

фуқароларнинг қорамол боқиш, чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ва сотиш билан бандлигининг ҳисобини олиб бориш;

бошқа мажбуриятлар: _____________________.


III. Томонларнинг жавобгарлиги


3. Мазкур Шартномада назарда тутилган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда томонлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


IV. Шартноманинг амал қилишини

тўхтатиш ва унинг муддатини узайтириш


4.1. Қуйидаги ҳолларда:

Шартноманинг 1.5-бандда кўрсатилган амал қилиш муддати тугаганда;

фуқаронинг қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари етиштириш ва сотиш билан бандлиги тўхтатилганда Шартноманинг амал қилиши тўхтатилади.


4.2 Агар Шартноманинг амал қилиш муддати тугагач Томонлар Шартноманинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги ниятини билдиришмаса Шартнома номаълум муддатга узайтирилган ҳисобланади.


V. Алоҳида шартлар


5.1. Шартнома шартлари барча Томонлар учун мажбурий юридик кучга эга. Мазкур Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма битимлар билан расмийлаштирилади.


5.2. Шартнома Томонлари ўртасидаги низолар амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.


5.3. Шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган 3 нусхада тузилган ҳамда ҳар қайси Томонда бир нусхадан сақланади.



Томонларнинг имзолари:


Фуқаро ______________________ (______________)


Паспорт: серия _____ № ____________


______________ да _________________ томонидан берилган.



Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ________________ (_______________)

Юридик манзили _______________________________

М.Ў.



Фуқаролар йиғини _______________ (_______________)


Юридик манзили _______________________________

М.Ў.





Низомга

5-ИЛОВА


Намуна


Аҳолининг қорамол боқиш, чорвачилик маҳсулотларини

етиштириш ва сотиш билан бандлиги

КЎРСАТКИЧЛАРИ


Шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалиги манзили _____________________

(хўжалик тури тагига чизилсин)

________________________________________________________________

Хўжалик бошлиғининг Ф.И.О. ___________________________________


    

     

N

  

Кўрсаткичлар

Уй хўжаликларини ҳовлилар бўйича ўрганиш саналари, чорак/йил

1/06

2/06

3/06

4/06

1/07

2/07

3/07

4/07

1/08

2/08

3/08

         

1.

Уй хўжалиги аъзолари сони (киши)













шу жумладан:












1.1.

Меҳнатга лаёқатли ёшдагилар













улардан:












1.1.1.

Меҳнат шартномалари бўйича ишлаётганлар













1.1.2.

Хусусий тадбиркорлар













1.1.3.

Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиётганлар













1.1.4.

Қорамол боқиш, чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ва сотиш билан шуғулланаётган меҳнатга лаёқатли шахслар, 1.1.1.-1.1.3-бандларда кўрсатилганлардан ташқари













1.1.4.1.

Улардан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадал тўлаётганлар












1.2.

16 ёшгача бўлган болалар













1.3.

Пенсия ёшидаги шахслар (эркаклар - 60 ёш ва ундан катта, аёллар - 55 ёш ва ундан катта)












         

2.

Қорамоллар сони (бош)













шу жумладан:












2.1.

Сигирлар












2.2.

Бузоқлар












2.3.

Новвослар












         

3.

Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалиги юритиш учун ер майдони, жами (га)














шу жумладан:













3.1.

шахсий ёрдамчи хўжалик ерлари












3.2.

деҳқон хўжалиги ерлари












           

Фуқаролар йиғини раисининг имзоси












Туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ходимининг имзоси












        





Низомга

6-ИЛОВА


200 __ йил ___ чорагида шахсий ёрдамчи ва деҳқон

хўжаликларида қорамол боқиш, чорвачилик маҳсулотларини

етиштириш ва сотиш билан бандлик тўғрисида

ҲИСОБОТ

_________________________________________________ тумани

Т/Р

Кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

Сони

1.

Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари сони

та


шу жумладан:



1.1.

шахсий ёрдамчи хўжаликлар

та


1.2.

деҳқон хўжаликлари

та


2.

Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида боқилаётган қорамоллар сони

бош



шу жумладан:



2.1.

шахсий ёрдамчи хўжаликларда

бош


2.2.

деҳқон хўжаликларида

бош


3.

Қорамол боқиш, чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ва сотиш билан банд бўлган шахслар сони ("Аҳолининг қорамол боқиш, чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ва сотиш билан бандлиги кўрсаткичлари" варақасининг 1.1.4-сатридан).


киши


улардан:



3.1.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадал тўлаётган шахслар сони

киши



Туман (шаҳар)

Бандликка кўмаклашиш ва

аҳолини ижтимоий муҳофаза

қилиш маркази бошлиғи


Туман (шаҳар) бюджетдан ташқари

Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 17-сон, 141-модда.































Время: 0.1928
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск