Меҳнат дафтарчаси очиш ва юритиш тўғрисида
АРИЗА
Менга шахсий ёрдамчи/деҳқон хўжалигида (тегишлисининг остига чизилсин) қорамол боқиш ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш билан банд шахс сифатида меҳнат дафтарчаси очиш ва беришни сўрайман.
Шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигида _____бош қорамол, шу жумладан _____ бош сигир, _____бош бузоқ мавжуд. Шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигининг ер участкаси майдони ____ гектарни ташкил қилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 21 апрелдаги 67-сон қарори билан тасдиқланган Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқаётган ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотаётган фуқароларнинг бандлиги тўғрисидаги Низом билан танишиб чиқдим.
Сана: 200__ йил "___" _______ Имзо: ____________
2-ИЛОВА
200__ йил ________ чоракда шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида
қорамол боқиш ва уларда етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини
сотиш билан банд бўлган, ___________туман (шаҳар) давлат солиқ
инспекциясида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар
тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилган шахслар тўғрисида
МАЪЛУМОТЛАР
Ф.И.О. |
Идентификация тартиб рақами |
Паспорти (серияси, тартиб рақами) |
Паспорт бўйича рўйхатдан ўтган манзили |
Сана |
Мақоми |
|
рўйхатдан ўтказилган |
ҳисобдан чиқарилган |
|||||
|
||||||
|
||||||
|
||||||
|
||||||
|
||||||
|
||||||
|
||||||
|
||||||
|
||||||
|
||||||
|
Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи М.Ў. |
______________ (__________) Сана: 200__йил "__"_________ |
3-ИЛОВА
200__ йил ________ чоракда шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида
қорамол боқиш ва уларда етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини
сотиш билан банд бўлган шахслар томонидан бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармасига тўланган бадаллар тўғрисида
МАЪЛУМОТЛАР
Т/р |
Ф.И.О. |
Идентификация тартиб рақами |
Тўлов даври (ойи) |
Бадал миқдори |
|
|
|
||
|
||||
|
||||
Чорак учун: |
|
|||
|
|
|
||
|
||||
|
||||
Чорак учун: |
|
|||
|
|
|
||
|
||||
|
||||
Чорак учун: |
|
|||
|
|
|
||
|
||||
|
||||
Чорак учун: |
|
Давлат солиқ
инспекцияси бошлиғи ____________ (____________)
Сана: 200__ йил ________
М.Ў.
4-ИЛОВА
Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигида қорамол боқиш
ва чорвачилик маҳсулотлари етиштириш ва сотиш билан
банд бўлган фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисида
НАМУНАВИЙ УЧ ТОМОНЛАМА ШАРТНОМА
Сана:_________________ _____________ вилояти
______________ тумани
____________________________да яшовчи, шахсий ёрдамчи, деҳқон хўжалигида (кераклисининг тагига чизилсин) қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари етиштириш ва сотиш билан банд бўлган фуқаро __________________________________ (кейинги ўринларда Фуқаро деб аталади);
__________ вилояти, __________ тумани (шаҳри) Бандликка кўмаклашиш маркази номидан директор ____________________ (кейинги ўринларда "Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази" деб юритилади;
___________________________________________ фуқаролар йиғини номидан раис ______________________________ (кейинги ўринларда Фуқаролар йиғини деб аталади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларни кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 23 мартдаги ПҚ-308-сон қарорига мувофиқ ушбу Шартномани қуйидагилар ҳақида туздилар:
I. Шартнома мавзуси
1.1. Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида банд бўлган фуқароларни аҳолининг бандлигини ва оила бюджетини тўлдиришнинг муҳим омили сифатида қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари етиштириш бўйича ишлаб чиқариш фаолиятига кенг жалб этишни таъминлаш, жойларда қорамол боқиш ва гўшт-сут маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш.
1.2. Фуқаро ______________________ иш билан банд деб эътироф этилади ҳамда унга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 21 апрелдаги 67-сон қарори билан тасдиқланган Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқаётган ва чорвачилик маҳсулотлари сотаётган фуқароларнинг бандлиги тўғрисидаги Низомда белгиланган тартибда унга меҳнат дафтарчаси берилади (юритилади).
1.3. Фуқаро қорамол боқиш, чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ва сотиш бўйича иш вақтини ўз хоҳишига кўра тақсимлайди.
1.4. Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигида қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари сотишдан олинган барча даромадлар Фуқаронинг мулки ҳисобланади, агар учинчи шахслар билан шартнома муносабатларида бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса.
1.5. Шартноманинг амал қилиш муддати ____ йил.
II. Шартнома томонларининг мажбуриятлари
2.1. Фуқаро қуйидагиларга мажбур:
қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари етиштириш бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш;
шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигида етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини деҳқон бозорларида, тайёрлов ташкилотларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотиш;
қорамол боқиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва қорамолни парвариш қилишни таъминлаш;
шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигида қорамоллар сонини ва чорвачилик маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини ўз вақтида тўлаш;
бошқа мажбуриятлар: _____________________.
2.2. Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази қуйидагиларга мажбур:
шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари сотиш билан банд бўлган шахсларнинг пенсия таъминоти, фаолиятнинг ушбу тури билан банд бўлинган даврларни меҳнат стажига тўғри ҳисоблаш масалаларидаги манфаатларини ҳимоя қилиш;
буюртмачиларга чорвачилик маҳсулотлари етказиб бериш юзасидан шартномалар тузишда, тижорат банкларининг кредитларини олишда ҳамда меҳнат органлари ваколатига кирувчи фаолиятнинг ушбу тури билан боғлиқ бошқа хўжалик масалаларини ҳал қилишда юридик ва консультатив ёрдам кўрсатиш;
фуқароларни шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари етиштиришнинг илғор технологияларига, улар фаолиятининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва методларига ўқитишга кўмаклашиш;
бошқа мажбуриятлар: _____________________.
2.3. Фуқаролар йиғини қуйидагиларга мажбур:
микрокредитлар олишда қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этишда тижорат банклари олдида кафил бўлиш;
шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигида етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини деҳқон бозорларида сотишда ва буюртмачиларга етказиб беришда чорвачилик маҳсулотларининг келиб чиқиши тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган ҳужжатларни бериш;
фуқароларнинг қорамол боқиш, чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ва сотиш билан бандлигининг ҳисобини олиб бориш;
бошқа мажбуриятлар: _____________________.
III. Томонларнинг жавобгарлиги
3. Мазкур Шартномада назарда тутилган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда томонлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
IV. Шартноманинг амал қилишини
тўхтатиш ва унинг муддатини узайтириш
4.1. Қуйидаги ҳолларда:
Шартноманинг 1.5-бандда кўрсатилган амал қилиш муддати тугаганда;
фуқаронинг қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари етиштириш ва сотиш билан бандлиги тўхтатилганда Шартноманинг амал қилиши тўхтатилади.
4.2 Агар Шартноманинг амал қилиш муддати тугагач Томонлар Шартноманинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги ниятини билдиришмаса Шартнома номаълум муддатга узайтирилган ҳисобланади.
V. Алоҳида шартлар
5.1. Шартнома шартлари барча Томонлар учун мажбурий юридик кучга эга. Мазкур Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма битимлар билан расмийлаштирилади.
5.2. Шартнома Томонлари ўртасидаги низолар амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
5.3. Шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган 3 нусхада тузилган ҳамда ҳар қайси Томонда бир нусхадан сақланади.
Томонларнинг имзолари:
Фуқаро ______________________ (______________)
Паспорт: серия _____ № ____________
______________ да _________________ томонидан берилган.
Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ________________ (_______________)
Юридик манзили _______________________________
М.Ў.
Фуқаролар йиғини _______________ (_______________)
Юридик манзили _______________________________
М.Ў.
5-ИЛОВА
Намуна
Аҳолининг қорамол боқиш, чорвачилик маҳсулотларини
етиштириш ва сотиш билан бандлиги
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалиги манзили _____________________
(хўжалик тури тагига чизилсин)
________________________________________________________________
Хўжалик бошлиғининг Ф.И.О. ___________________________________
6-ИЛОВА
200 __ йил ___ чорагида шахсий ёрдамчи ва деҳқон
хўжаликларида қорамол боқиш, чорвачилик маҳсулотларини
етиштириш ва сотиш билан бандлик тўғрисида
ҲИСОБОТ
_________________________________________________ тумани
Т/Р |
Кўрсаткичлар |
Ўлчов бирлиги |
Сони |
1. |
Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари сони |
та |
|
|
шу жумладан: |
||
1.1. |
шахсий ёрдамчи хўжаликлар |
та |
|
1.2. |
деҳқон хўжаликлари |
та |
|
|
|||
2. |
Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида боқилаётган қорамоллар сони |
бош |
|
шу жумладан: |
|||
2.1. |
шахсий ёрдамчи хўжаликларда |
бош |
|
2.2. |
деҳқон хўжаликларида |
бош |
|
|
|||
3. |
Қорамол боқиш, чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ва сотиш билан банд бўлган шахслар сони ("Аҳолининг қорамол боқиш, чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ва сотиш билан бандлиги кўрсаткичлари" варақасининг 1.1.4-сатридан). |
киши |
|
|
улардан: |
||
3.1. |
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадал тўлаётган шахслар сони |
киши |
Бандликка кўмаклашиш ва
аҳолини ижтимоий муҳофаза
қилиш маркази бошлиғи
Туман (шаҳар) бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 17-сон, 141-модда.