ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Деҳқон хўжаликлари. Шахсий қўшимча хўжаликлар /

Қишлоқ жойлардаги кам таъминланган ва кўп болали оилаларга қорамолни бепул бериш шартлари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.04.2006 й. 67-сон Қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 21 апрелдаги

67-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қишлоқ жойлардаги кам таъминланган

ва кўп болали оилаларга қорамолни

бепул бериш шартлари тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳомийлар ва шифокорлар йили Дастури тўғрисида" 2006 йил 23 январдаги ПҚ-266-сон, "Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларни кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 23 мартдаги ПҚ-308-сон қарорларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда қишлоқ жойларда яшайдиган кам таъминланган ва кўп болали оилаларнинг даромадини ошириш ҳамда фуқароларнинг қорамол боқиш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари етиштириш ва сотиш билан бандлигини таъминлаш мақсадида ушбу оилаларга қорамолни бепул бериш тартибини белгилайди.

Кам таъминланган ва кўп болали оилаларга қорамолни бепул бериш ҳайрия ёрдами сифатида амалга оширилади.



I. ҚОРАМОЛНИ БЕПУЛ БЕРИШГА ЭҲТИЁЖМАНД

КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ВА КЎП БОЛАЛИ

ОИЛАЛАРНИ АНИҚЛАШ ТАРТИБИ


1. Қорамолни бепул беришга эҳтиёжманд оилаларни аниқлаш очиқлик ва ошкоралик шартларида ва ижтимоий адолат принципига қатъий риоя қилинган ҳолда қишлоқ фуқаролар йиғини томонидан амалга оширилади.

Оилаларга қорамолни бепул бериш тўғрисидаги қарор фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси тақдимномасига биноан, кейинчалик фуқаролар йиғини ёки вакиллар йиғилиши томонидан тасдиқланган ҳолда Фуқаролар йиғини кенгаши томонидан қабул қилинади.


2. Қорамол қуйидагиларга:

а) кўп болали оилаларга;

б) умумий даромадлари оиланинг ҳар бир аъзоси ҳисобига бир ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 бараваридан ошмайдиган, доимий равишда (кейинги 2-3 йилда) паст бўлган кам таъминланган оилаларга;

в) боқувчилари бевалар ва болаларни тарбиялаётган ёлғиз оналар ҳисобланадиган вояга етмаган болалари бўлган кам таъминланган оилаларга;

г) етим болалар ва ота-онасининг қаровисиз қолган болалар учун болалар уйлари ва интернат уйлар битирувчиларига;

д) ота-онасиз қолган икки нафар ва ундан ортиқ болаларни қарамоғига олган (қабул қилган) оилаларга бепул берилади.

Илгаридан қорамоли бўлган оилалар қорамолни бепул беришга эҳтиёжманд оилалар деб ҳисобланмайди.


3. Қорамолни бепул беришга эҳтиёжманд оилаларни аниқлашда 2-бандда кўрсатилган талаблар билан бирга қуйидагилар ҳисобга олинади:

уй хўжалигида қорамол боқиш учун шароитларнинг, шу жумладан, ер участкасининг мавжудлиги;

қорамолни боқиш учун тегишли малакага ва парвариш қилиш имкониятига эга бўлган меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг мавжудлиги;

боқилаётган қорамолни ем билан таъминлаш имкониятининг мавжудлиги.


4. Қорамолни бепул беришга эҳтиёжманд оилаларни аниқлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Болали оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 10 декабрдаги 437-сон қарорига мувофиқ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ҳар бир органида тузилган фуқаролар йиғини махсус комиссиялари томонидан амалга оширилади.

Ушбу комиссиялар оиланинг уйига бориб унинг даромадларини ва мулкий аҳволини ўрганиб чиқадилар ва тегишли далолатнома тузадилар, далолатномада:

оиланинг таркиби, вояга етмаган болалар, жумладан касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ўқувчилари сони;

оиланинг умумий даромади ва унинг манбалари;

оилада қимматбаҳо юқори ликвидли мол-мулкнинг, шу жумладан, кўчмас мулк объектларининг мавжудлиги;

агар оилага қорамол берилса, уни боқиш учун шароитларнинг мавжудлиги кўрсатилади.

Оиланинг мулкий аҳволини ўрганиш натижаларига кўра махсус комиссия қорамолни бепул бериш ёки бермаслик тўғрисида дастлабки хулоса чиқаради. Оиланинг мулкий аҳволини ўрганиш далолатномаси махсус комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланади.


5. Оиланинг мулкий аҳволини ўрганиш далолатномаси оилага қорамолни бепул бериш тўғрисида қарор қабул қилиш учун Фуқаролар йиғини кенгашига берилади.

Фуқаролар йиғини кенгаши қарори оилага қорамолни бепул бериш (бермаслик) сабаблари кўрсатилган ҳолда протокол билан расмийлаштирилади.


6. Фуқаролар йиғини кенгаши томонидан қарор қабул қилингандан кейин ушбу қарор тасдиқлаш учун фуқаролар йиғинига ёки вакиллар йиғилишига киритилади.

Агар қарор учун фуқаролар йиғини ёки вакиллар йиғилиши қатнашчиларининг оддий кўпчилиги овоз берса, у тасдиқланган ҳисобланади ҳамда протокол билан тасдиқланади.


7. Фуқаролар йиғинининг оилаларга қорамолни бепул бериш тўғрисидаги тасдиқланган қарорлари ва оилаларнинг мулкий аҳволини ўрганиш далолатномалари кўрсатилган оилаларни қорамолни бепул бериш рўйхатига киритиш учун ҳар ойнинг 15-кунигача бўлган муддатда ҳокимликка жўнатилади.



II. КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ВА КЎП БОЛАЛИ

ОИЛАЛАРГА ҚОРАМОЛ АЖРАТИШ ТАРТИБИ


8. Қишлоқ жойларда яшаётган кам таъминланган ва кўп болали оилаларга қорамол ажратиш туманлар ҳокимликлари томонидан тузилган махсус комиссиялар томонидан амалга оширилади.

Махсус комиссия таркибига қуйидагилар мажбурий тартибда киритилади:

туман ҳокимининг ўринбосари - комиссия раиси;

туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази бошлиғи;

туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими вакиллари;

молия органи вакили;

прокуратура органи вакили;

тижорат банки филиали (бўлими) раҳбари;

"Маҳалла" ва "Нуроний" жамғармаларининг туман бўлимлари раҳбарлари.

Махсус комиссиянинг шахсий таркиби туман ҳокими томонидан тасдиқланади.


9. Қорамолни харид қилиш ҳамда кам таъминланган ва кўп болали оилаларга бевосита бериш учун махсус комиссия ҳузурида таркибига туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими, ветеринария хизматлари мутахассислари ва тажрибали чорвадорлар жалб қилинадиган ишчи гуруҳ тузилади.


10. Махсус комиссия оилаларга қорамолни бепул бериш тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан тушган қарорларни ҳар ойда кўриб чиқади ҳамда қорамолни кам таъминланган ва кўп болали оилаларга бериш навбати рўйхатларини тузади.

Рўйхатларни тузишда комиссия кейинчалик кам таъминланган ва кўп болали оилаларга бериладиган қорамолни харид қилиш учун молиявий имкониятларнинг мавжудлигидан келиб чиқади.

Қорамолни оилаларга бепул бериш рўйхатларини тузишда оиланинг ижтимоий ёрдамга ўта эҳтиёжмандлиги ҳисобга олинади. Мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатиб ўтилган кўрсаткичлар бўйича аниқланадиган барча белгилар мажмуига эга бўлган оилаларга қорамол биринчи навбатда берилади.

Қорамол бепул бериладиган оилалар рўйхати туман ҳокими томонидан тасдиқланади.

Кам таъминланган ва кўп болали оилага фақат бир бош қорамол бепул берилиши мумкин.


11. Ҳокимликнинг махсус комиссияси оилаларнинг қорамолни бепул бериш учун рўйхатга киритилганлиги асосланганлигини таъминлаш мақсадида оилани бориб кўриш (ёки оилаларни бориб кўриш учун ўз вакилларини юбориш) ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тегишли қарор қабул қилинган оилалар аъзоларининг даромадлари тўғрисида солиқ органларидан қўшимча маълумотлар сўраш ҳуқуқига эга.

Агар ўзини ўзи бошқариш органининг оилаларга қорамолни бепул бериш тўғрисидаги қарори ҳокимликнинг махсус комиссияси томонидан асосли эмас деб ҳисобланса ушбу оилалар қорамолни бепул олиш рўйхатларига киритилмайди, махсус комиссия эса рўйхатга киритишни рад этишнинг асосланган жавобини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига юборади.


12. Кам таъминланган ва кўп болали оилаларга бепул бериш учун қорамолни рўйхатларда кўрсатилган миқдорга мувофиқ қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ёки бошқа корхоналардан, шунингдек аҳолидан пул ўтказиш йўли билан ёки нақд ҳисоб-китоб қилиб сотиб олиш ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади.

Кам таъминланган ва кўп болали оилаларга бериладиган қорамол соғлом бузоқ, ғунажин ёки 5 ёшгача бўлган сигир бўлиши мумкин.


13. Қорамолни кам таъминланган ва кўп болали оилаларга бериш ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади ҳамда ишчи гуруҳ аъзоси ва қорамолни олган оиланинг ҳуқуқий лаёқатли аъзоси томонидан имзоланган белгиланган шаклдаги бериш-олиш далолатномаси билан расмийлаштирилади.



III. ҚОРАМОЛНИ БЕПУЛ БЕРИШ УЧУН

ПУЛ МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


14. Юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик ва ҳайрия ёрдамлари қорамолни харид қилиш ҳамда кейинчалик кам таъминланган ва кўп болали оилаларга бепул бериш учун маблағларни шакллантириш манбалари ҳисобланади.


15. Молиявий маблағлар ҳокимлик томонидан депозитга қўйиш ва белгиланган молиявий операцияларни амалга ошириш учун танланган тижорат банкларидан бирининг туман бўлимида ҳокимлик очган махсус ҳисоб рақамида жамланади.

Туман ҳокимининг ўринбосари - махсус комиссия раиси ҳисоб рақамидаги маблағларни тасарруф этувчи ҳисобланади.


16. Махсус комиссия ҳомийларнинг маблағларини жалб этиш мақсадида юридик ва жисмоний шахслар ўртасида кенг тушунтириш ишларини амалга оширади, уларнинг номига илтимоснома-хатлар юборади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 17-сон, 141-модда.






























Время: 0.2084
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск