ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Деҳқон хўжаликлари. Шахсий қўшимча хўжаликлар /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.04.2006 й. 67-сон "2006-2010 йиллар даврида шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллари, биринчи навбатда қорамоллар сонини кўпайтиришни рағбатлантириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
21.04.2006 й.
N 67
2006-2010 ЙИЛЛАР
ДАВРИДА ШАХСИЙ ЁРДАМЧИ,
ДЕҲҚОН ВА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИДА
ЧОРВА МОЛЛАРИ, БИРИНЧИ НАВБАТДА
ҚОРАМОЛЛАР СОНИНИ КЎПАЙТИРИШНИ
РАҒБАТЛАНТИРИШ ДАСТУРИНИ АМАЛГА
ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларни кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 23 мартдаги ПҚ-308-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқаётган ва чорвачилик маҳсулотлари етиштираётган фуқаролар бандлигини тартибга солиш, шунингдек уларнинг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар:
Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқаётган ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотаётган фуқароларнинг бандлиги тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Қишлоқ жойлардаги кам таъминланган ва кўп болали оилаларга қорамолни бепул бериш шартлари тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;
2006 йилда қишлоқ жойлардаги кам таъминланган ва кўп болали оилаларга ҳомийлар, шунингдек нодавлат ҳайрия ташкилотлари маблағлари ҳисобига бир бош сигир бериш йўли билан ҳомийлик ёрдами кўрсатиш дастури 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги:
қонун ҳужжатларига мувофиқ шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари сотиш билан банд бўлган фуқароларга меҳнат дафтарчалари очилишини таъминласин;
2006-2007 йилларда ва кейинги йилларда аҳолини иш билан таъминлаш, тадбиркорликни ҳамда рақобатни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш ҳудудий дастурларида шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқаётган ва чорвачилик маҳсулотлари сотаётган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни назарда тутсин.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқиш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари сотиш билан банд бўлган фуқаролар уларга меҳнат дафтарчалари очиш ва уларни ижтимоий муҳофаза қилиш тўғрисида меҳнат органларига мурожаат қилишган тақдирда ҳовлима-ҳовли кўздан кечиришни амалга оширишга рухсат этилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳар ойда жойлардаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси органларига шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари сотиш билан банд бўлган фуқаролар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар тўланиши тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилишини таъминласин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари:
2006 йилда қишлоқ жойлардаги кам таъминланган ва кўп болали оилаларга ҳомийлар, шунингдек нодавлат ҳайрия ташкилотлари маблағлари ҳисобига бир бош сигир бериш йўли билан ҳомийлик ёрдами кўрсатишнинг тасдиқланган дастури кўрсаткичлари бажарилиши устидан назоратни ташкил этсинлар;
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси ва Республика "Маҳалла" жамғармаси билан биргаликда оммавий ахборот воситалари орқали шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари сотиш билан фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадлари, принциплари ва механизмлари тўғрисида фаол тушунтириш ишлари ўтказилишини ташкил этсинлар;
ўн кун муддатда ҳар бир туманда шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида банд бўлган фуқароларни қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари етиштириш ва сотиш бўйича ишлаб чиқариш фаолиятига кенг жалб этишни таъминлаш юзасидан туманлар ҳокимлари бошчилигида ишчи комиссиялар ташкил этсинлар. Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқиш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари етиштириш ва сотиш бўйича фуқароларнинг бандлиги самарадорлигини ошириш масалаларини тезкорлик билан ҳал этиш ишчи комиссияларнинг асосий вазифаси ҳисоблансин;
мол бозорларини хатловдан ўтказсинлар ҳамда уларни обод қилиш ва 2006 йил 1 сентябргача бўлган муддатда белгиланган ветеринария ва санитария-эпидемиология талабларига мувофиқлаштириш юзасидан зарур чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқсинлар;
қайта ишлаш ва савдо корхоналари билан биргаликда шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида етиштириладиган чорвачилик маҳсулотларини харид қилиш, шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларини омухта ем ва шрот билан таъминлаш юзасидан узоқ муддатли шартномалар, шу жумладан, фьючерс шартномалари тузиш механизмини ишлаб чиқсинлар ва шартномалар тузилишини таъминласинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ваколатли органлар билан биргаликда мол сўйиш, гўшт-сут маҳсулотларини етказиб бериш ва сотишни ташкил этиш бўйича белгиланган ветеринария-санитария қоидаларига қатъий риоя этилишини таъминласинлар.
Бунда қуйидаги тартиб белгилансин, унга кўра:
шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида боқилган чорва моллари санитария ва ветеринария талабларига жавоб берадиган ихтисослаштирилган кушхоналарда сўйилади;
гўшт деҳқон бозорларида ва савдо шохобчаларида фақат ветеринария-санитария экспертизасидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда сотилади.
Кушхоналар асосан деҳқон бозорлари ёнида ва маҳаллий аҳоли учун қулай бўлган қишлоқ аҳоли яшаш пунктларида 4-иловага мувофиқ ташкил этилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Дастур кўрсаткичлари бажарилиши мониторингини ташкил этиш учун амалдаги давлат статистика ҳисоботи негизида статистика индикаторлари тизимини ишлаб чиқсин ва 2006 йил иккинчи чорагидан бошлаб жорий этсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.Мирзиёев
2006 йил 21 апрелдаги
67-сон қарорига
3-ИЛОВА
2006 йилда қишлоқ жойлардаги кам таъминланган ва
кўп болали оилаларга ҳомийлар, шунингдек нодавлат ҳайрия
ташкилотлари маблағлари ҳисобига бир бош сигир бериш
йўли билан ҳомийлик ёрдами кўрсатиш
ДАСТУРИ
Т/р |
Минтақалар |
Туманлар сони |
Кам таъминлан- ган ва кўп болали оилалар сони |
Бир туманда қамраб олиш даражаси (оилалар) |
Сигир ажратишни молиялаштириш манбалари |
|||||
ҳомийлар ҳисобига |
шу жумладан: |
нодавлат жамғармалар маблағлари ҳисобига |
маҳалла жамғарма- лари маб- лағлари ҳисобига |
|||||||
фермер хўжалик- лари |
хусусий тадбир- корлар |
бошқа ташкилот ва корхо- налар |
||||||||
1. |
Қорақалпоғистон Республикаси |
14 |
1710 |
122 |
1622 |
1045 |
379 |
198 |
70 |
18 |
вилоятлар: |
||||||||||
2. |
Андижон |
14 |
2576 |
184 |
2442 |
1663 |
534 |
245 |
82 |
52 |
3. |
Бухоро |
11 |
1319 |
120 |
1204 |
893 |
261 |
50 |
79 |
36 |
4. |
Жиззах |
12 |
1590 |
133 |
1465 |
994 |
283 |
188 |
104 |
21 |
5. |
Қашқадарё |
13 |
2000 |
154 |
1869 |
1380 |
376 |
113 |
89 |
42 |
6. |
Навоий |
8 |
824 |
103 |
749 |
525 |
127 |
97 |
52 |
23 |
7. |
Наманган |
11 |
1807 |
164 |
1659 |
1175 |
264 |
220 |
102 |
46 |
8. |
Самарқанд |
14 |
2405 |
172 |
2282 |
1563 |
565 |
154 |
85 |
38 |
9. |
Сурхондарё |
14 |
1569 |
112 |
1498 |
1020 |
384 |
94 |
53 |
18 |
10. |
Сирдарё |
8 |
1122 |
140 |
1022 |
729 |
221 |
72 |
68 |
32 |
11. |
Тошкент |
15 |
2022 |
135 |
1865 |
1334 |
320 |
211 |
122 |
35 |
12. |
Фарғона |
14 |
1576 |
113 |
1475 |
1110 |
218 |
147 |
62 |
39 |
13. |
Хоразм |
9 |
1125 |
125 |
1048 |
731 |
212 |
105 |
52 |
25 |
Ҳаммаси: |
157 |
21645 |
138 |
20200 |
14162 |
4144 |
1894 |
1020 |
425 |
2006 йил 21 апрелдаги
67-сон қарорига
4-ИЛОВА
Кушхоналар ва қорамол сўйиш
майдончалари ташкил этиш бўйича
ТОПШИРИҚ
(та)
Минтақалар |
Кушхоналар сони |
Қорамол сўйиш майдончалари сони |
||||||||||||
2005 йилда мавжуд бўлгани |
Жами қўшимча ташкил этилади |
шу жумладан: |
2005 йилда мавжуд бўлгани |
Жами қўшимча ташкил этилади |
шу жумладан: |
|||||||||
2006 йил |
2007 йил |
2008 йил |
2009 йил |
2010 йил |
2006 йил |
2007 йил |
2008 йил |
2009 йил |
2010 йил |
|||||
Қорақалпоғистон Республикаси |
13 |
5 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
10 |
55 |
9 |
11 |
12 |
12 |
11 |
вилоятлар: |
||||||||||||||
Андижон |
29 |
5 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
42 |
65 |
11 |
13 |
14 |
14 |
13 |
Бухоро |
32 |
2 |
1 |
1 |
69 |
35 |
7 |
8 |
7 |
7 |
6 |
|||
Жиззах |
33 |
4 |
1 |
2 |
1 |
44 |
50 |
10 |
10 |
10 |
10 |
10 |
||
Қашқадарё |
11 |
3 |
1 |
1 |
1 |
51 |
100 |
18 |
21 |
21 |
20 |
20 |
||
Навоий |
7 |
5 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
85 |
45 |
9 |
10 |
9 |
9 |
8 |
Наманган |
22 |
2 |
1 |
1 |
60 |
45 |
8 |
10 |
11 |
8 |
8 |
|||
Самарқанд |
10 |
11 |
3 |
3 |
2 |
2 |
1 |
226 |
75 |
13 |
17 |
16 |
15 |
14 |
Сурхондарё |
17 |
7 |
2 |
2 |
1 |
1 |
1 |
214 |
45 |
9 |
10 |
10 |
9 |
7 |
Сирдарё |
10 |
3 |
1 |
1 |
1 |
31 |
35 |
6 |
8 |
8 |
7 |
6 |
||
Тошкент |
46 |
9 |
3 |
2 |
2 |
1 |
1 |
119 |
95 |
18 |
21 |
20 |
18 |
18 |
Фарғона |
33 |
2 |
1 |
1 |
59 |
100 |
18 |
20 |
21 |
21 |
20 |
|||
Хоразм |
14 |
2 |
1 |
1 |
50 |
30 |
5 |
7 |
7 |
6 |
5 |
|||
Ҳаммаси: |
277 |
60 |
18 |
18 |
11 |
7 |
6 |
1060 |
775 |
141 |
166 |
166 |
156 |
146 |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 17-сон, 141-модда.