ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Енгил саноат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.04.2006 й. ПҚ-330-сон "Тўқимачилик саноати корхоналарини молиявий соғломлаштириш ва уларга пахта толаси сотиш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

21.04.2006 й.

N ПҚ-330



ТЎҚИМАЧИЛИК САНОАТИ КОРХОНАЛАРИНИ

МОЛИЯВИЙ СОҒЛОМЛАШТИРИШ ВА УЛАРГА

ПАХТА ТОЛАСИ СОТИШ МЕХАНИЗМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Сўнгги йилларда давлат томонидан тўқимачилик саноати қўллаб-қувватланаётгани туфайли мамлакатимизда юқори сифатли, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқарувчи замонавий тўқимачилик корхоналари ташкил этилди. Натижада тармоқда ишлаб чиқариш ҳажми ва халқаро стандартларга жавоб берадиган тўқимачилик маҳсулотлари экспорти барқарор ўсиб бормоқда.

Шу билан бирга, модернизациялаш, техник қайта жиҳозлаш ва тўқимачилик саноатига хорижий инвесторларни жалб қилиш суръатлари етарлича эмас. Бунинг оқибатида қимматбаҳо пахта толасининг анчагина қисми эскирган ускуналар билан жиҳозланган корхоналарда сифати паст маҳсулотларга айлантирилмоқда. Тармоқда зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор корхоналар сони қисқармаяпти. Тўқимачилик саноати корхоналарининг пахта толасини етказиб берувчиларга ҳамда тижорат банкларининг кредитлари бўйича қарздорлиги юқорилигича қолмоқда.

Тармоқ корхоналарини модернизация қилиш ва техник қайта жиҳозлаш ишларини жадаллаштириш, техник қолоқ ва иқтисодий ночор корхоналарни қатъий тугатиш, қўшма тўқимачилик корхоналари фаолияти ҳамда техник қайта жиҳозлаш жараёнига хорижий инвесторларни жалб қилиш учун қулай шароит яратиш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки:

ўтказилган инвентаризация натижасида эскирган ускуналарда ишлаётган сифатли рақобатбардош тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни таъминламаётган ва ривожланиш истиқболларига эга бўлмаган корхоналар аниқланди (1-иловага* мувофиқ), уларнинг аксарияти бўйича Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, "Ўзпахтасаноат" уюшмаси ва бошқа кредиторлар ташаббусига кўра белгиланган тартибда банкротлик тўғрисида ишлар қўзғатилди ва тугатиш амалиёти ўтказилмоқда;

хорижий инвесторлар билан биргаликда ташкил этилган ва банкларнинг кредитлари бўйича муддати ўтказиб юборилган қарзлари бор, иқтисодий ночор тўқимачилик корхоналарга (2-иловага* мувофиқ) нисбатан кредиторлар томонидан банкротлик жараёнлари бошланган ёки қонунда белгиланган тартибда уларнинг мулкидан жарима ундирилади.


2. Қуйидаги тартиб белгилаб қўйилсин:

1-иловада кўрсатилган корхоналарда замонавий технологик ускуналар асосида модернизация ва техник қайта жиҳозлаш ишлари амалга оширилмагунча эскирган технологик ускуналарда қайта ишлаш учун пахта толаси сотилишига йўл қўйилмайди;

ҳозирги вақтда модернизация ва қайта жиҳозлаш ишларини амалга ошираётган 3-иловада* кўрсатилган корхоналар учун 2007 йил 1 июлгача уларга пахта толаси сотишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинади;

илгари сотиб олинган пахта толаси учун муддати ўтказиб юборилган қарзлари бор республика қайта ишлаш корхоналари биржа савдоларига қатнашишига рухсат этилмайди.


3. Тўқимачилик саноати корхоналари учун инвесторлар ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларни танлаш бўйича ҳукумат комиссияси (қуйида - Комиссия) 4-иловага* мувофиқ тузилсин.

Комиссиянинг асосий вазифалари ва ваколатлари этиб қуйидагилар белгилансин:

бюджетга, Ўзбекистон Республикаси кафолатлари бўйича берилган банк кредитлари ҳамда пахта толаси учун "Ўзпахтасаноат" АЖ олдида муддати ўтказиб юборилган қарзлар бўйича мулкига кредиторларнинг талаблари қаратилган иқтисодий ночор тўқимачилик корхоналарини сотиш ва бошқарувга бериш, инвесторлар ёки замонавий тўқимачилик корхоналари менежменти тажрибасига эга инвестиция активларини ишончли бошқарувчилар ўртасида очиқ танловларни ўтказиш;

эскирган технологик ускуналари бор тўқимачилик корхоналарини модернизация қилиш ва техник қайта жиҳозлаш дастурига киритиш ва ундан чиқариб ташлаш;

Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасида пахта толасини сотиш бўйича ёпиқ кимошди савдоларига киритиладиган тўқимачилик корхоналари рўйхатига қўшиш ва бу рўйхатдан чиқариш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

тўқимачилик корхоналари модернизация ва техник қайта жиҳозлаш ишларини бажаргандан сўнг уларни Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасида пахта толасини сотиб олишига рухсат бериш тўғрисида қарор қабул қилиш.


4. Комиссия (Азимов Р.С.):

берилган ваколатларга мувофиқ ўзига юклатилган вазифаларнинг тезкор ҳал этилишини таъминлаш ва ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига амалга оширилаётган ишларнинг муайян натижаси ҳақида ҳисобот бериш;

2006 йилнинг 1 июлигача 2-иловада қайд этилган корхоналар учун инвесторлар ёки бошқарув компанияларини танлаш ишлари якунлансин.


5. "Ўзбекенгилсаноат" давлат акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда 2006-2008 йилларда тўқимачилик саноати корхоналарини модернизация қилиш ва техник қайта жиҳозлаш дастурини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.

6. "Ўзбекенгилсаноат" давлат акциядорлик компаниясига ўз таркибига хорижий инвестициялар киритилган корхоналарни бирлашган аъзолар сифатида ушбу корхоналар таъсисчиларининг қарорига мувофиқ қабул қилиш ҳуқуқи берилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда икки ҳафта ичида пахта толасини ЎзРТХБ орқали республика корхоналарига сотишда қўшимча қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

11.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчиликка мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


12. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   И. Каримов



*) 1-5-иловалар рус тилидаги матнда берилган.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 17-сон, 138-модда.






























Время: 0.1892
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск