язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Никоҳ ва оила/ Адлия вазирлиги ҳайъатининг 21.04.2006 й. 10-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органларида иш юритиш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 22.04.2006 й. 1564-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.04.2006 й.

N 1564




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲАЙЪАТИНИНГ

21.04.2006 й.

N 10


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси фуқаролик

ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ)

органларида иш юритиш тартиби тўғрисида

йўриқномани тасдиқлаш ҳақида


(2006 йил 1 июндан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш, иш юритишнинг ягона услубини жорий этиш, ҳужжатларни тўғри ва ўз вақтида расмийлаштириш, фуқароларга малакали ҳуқуқий хизмат кўрсатишни яхшилаш, иш унумдорлигини ошириш мақсадида Адлия вазирлиги ҳайъати ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2006 йил 1 июндан амалга киритилсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқлари:

барча ФҲДЁ органларини ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш ҳаракатларини амалга ошириш ваколати берилган шаҳарча, қишлоқ, овул фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) иш юритишни тўғри ташкил этилиши ва мазкур Йўриқнома талабларига қатъий риоя этишни;

жорий йилнинг май ойида мазкур Йўриқномани амалиётга татбиқ этиш юзасидан ФҲДЁ органлари ходимлари, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш ҳаракатларини амалга ошириш ваколати берилган шаҳарча, қишлоқ, овул фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) билан семинар машғулотларини ташкил этишни таъминласинлар.


3. Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармаси (П. Саматов):

2006 йил май ойида ушбу Йўриқнома қоидаларини қўллаш бўйича семинар ўтказишни ташкиллаштирсин;

фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органларида иш юритишни мунтазам равишда назорат қилиб боришни таъминласин.


4. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Н. Бурхонов) ушбу ҳайъат қарорини давлат рўйхатидан ўтказсин ва Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


5. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (У. Аюбов) ушбу ҳайъат қарорини "Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этишни таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳайъатининг 2000 йил 5 июндаги 25-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органларида иш юритиш тартиби ҳақидаги йўриқнома ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклатилсин.



Ҳайъат раиси, Адлия вазири                                           Б. Мустафоев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 17-сон, 142-модда.