ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона тўловлари / Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.05.2006 й. ПФ-3750-сон "Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

05.05.2006 й.

N ПФ-3750



"МИКРОКРЕДИТБАНК" АКЦИЯДОРЛИК

ТИЖОРАТ БАНКИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик ҳамда фермерликни ривожлантириш, якка тартибдаги меҳнат фаолиятини, оилавий бизнес ва касаначиликни фаоллаштириш йўли билан янги иш ўринларини яратиш, айниқса қишлоқ жойларда аҳоли кенг табақаларининг микромолиявий хизматлардан баҳраманд бўлишини таъминлаш учун молиявий маблағлар беришни янада кенгайтириш мақсадида:


1. "Тадбиркор" акциядорлик тижорат банки негизида "Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида;

иловага* мувофиқ, унинг акциядорлари таркиби ва устав сармоясини кўпайтириш тўғрисида "Тадбиркор" акциядорлик тижорат банки акциядорлари умумий йиғилишининг қарорига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги ва тижорат банкларининг таклифларига розилик берилсин.

4. "Микрокредитбанк" микрокредитларни расмийлаштиришда бюрократизм ва расмиятчилик ҳолларига йўл қўймасин. Шундай тартиб ўрнатилсинки, бунда қарз олувчи томонидан микрокредит олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати фақат:

микрокредит олишга буюртманома;

бизнес-режа;

микрокредит қайтарилиши таъминланишини тасдиқловчи ҳужжатлар билан чекланади.

Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда Микрокредитлар бериш ва микролизинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги муваққат низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

5. Қуйидагилар "Микрокредитбанк" ресурс базасини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:

акциядорларнинг банк устав сармоясини шакллантиришга йўналтирадиган маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2007-2010 йиллар мобайнида Марказий банкнинг республика бюджети даромадига йўналтирадиган фойдаси ҳисобидан йиллик 2 фоиз ставка бўйича 10 йил муддатга 10 млрд. сўм миқдорида бериладиган ҳар йилги ссудалар.

6. Белгилансинки, микромолиялаштириш шартномалари, шунингдек гаров, кафолат шартномалари ҳамда микромолиялаштириш билан боғлиқ бошқа шартномаларни нотариал тасдиқлаш шартнома суммасининг 0,1 фоизи ставкаси бўйича амалга оширилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки:

"Микрокредитбанк" филиалларининг Кредит ахбороти давлат реестрини юритиш департаментининг маълумотлар базасига киришини таъминласин ҳамда қарз олувчиларнинг кредит тарихи бўйича ўзининг маълумотлар базасини яратишда "Микрокредитбанк"ка ёрдам кўрсатсин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда халқаро молия институтлари ҳамда етакчи хорижий банкларнинг имтиёзли кредитлари, инвестиция ва грантларини жалб этишда "Микрокредитбанк"ка кўмаклашсин.

8. "Микрокредитбанк" 2018 йилнинг 1 январигача:

фойда ва мулк солиқлари тўлашдан;

олиб келинадиган банк ускуналари ва технологиялари учун божхона тўловларидан (божхона расмийлаштириши учун йиғимлардан ташқари);

банк фойдасига ундирилган мулкни сотишда қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод қилинсин;

берилган имтиёзлар туфайли бўшайдиган маблағлар мақсадли тарзда "Микрокредитбанк" АТБнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга йўналтирилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


10. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 18-сон, 146-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2006 йил, 5-сон, 235-модда































Время: 0.1991
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск