Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар / Якка тартибдаги хусусиятга эга бўлган имтиёзлар / Фаолият турлари ва субъектлар бўйича / Инвестициялар, хорижий инвестициялар, хорижий инвестицияли корхоналар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.05.2006 й. 74-сон "Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга берилаётган имтиёзларнинг рағбатлантирувчи ролини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.05.2006 й.

N 74



ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ИШТИРОКИДАГИ

КОРХОНАЛАРГА БЕРИЛАЁТГАН ИМТИЁЗЛАРНИНГ

РАҒБАТЛАНТИРУВЧИ РОЛИНИ ОШИРИШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


"Хорижий инвестициялар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг хорижий инвесторларга ва хорижий инвестицияларга тенг ҳуқуқли режим бериш ҳақидаги 9-моддаси қоидаларини амалга оширишни давом эттириш, республика ҳудудида инвестиция фаолиятини фаоллаштириш, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга берилаётган солиқ ҳамда божхона имтиёзлари ва преференцияларининг рағбатлантирувчи ролини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтказилган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга солиқ солиш солиқ солинаётган вақтда амалда бўлган қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтказилган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар қонун ҳужжатларида белгиланган барча умумий солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференцияларидан, шунингдек қонун ҳужжатларида (шу жумладан инвестиция шартномаларида, маҳсулот тақсимотига оид битимларда) назарда тутилган тартибга ва шартларга қатъий риоя қилган ҳолда берилган қўшимча имтиёзлар ва преференциялардан тўлиқ ҳажмда фойдаланадилар.


2. Белгилаб қўйилсинки, солиқлар, божхона тўловлари ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қўшимча имтиёзлар хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга фақат аниқ белгиланган муддатга берилади ва муддатсиз тусда бўлиши мумкин эмас.


3. Ҳукумат қарорлари билан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга солиқлар, божхона тўловлари ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича илгари берилган, қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳамда муддатсиз тусдаги барча имтиёзлар 2006 йил 1 июндан бошлаб бекор қилинсин.


4. Хорижий инвестициялар иштирокидаги фаолият кўрсатаётган, тармоққа кирадиган ёки қонун ҳужжатларида устувор деб эътироф этилган лойиҳаларни амалга ошираётган корхоналарга келгусида қўшимча имтиёзлар ва преференциялар беришнинг зарурлиги ва самарадорлиги масалаларини муфассал ишлаб чиқишни таъминлаш учун иловага мувофиқ таркибда махсус ишчи гуруҳ тузилсин, унга:

илгари Ҳукумат қарорлари билан солиқлар, йиғимлар, божхона тўловлари ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича муддатсиз қўшимча имтиёзлар берилган хорижий инвестициялар иштирокидаги айрим корхоналарнинг мурожаатларини ҳар томонлама кўриб чиқиш;

айрим корхоналарнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига илгари муддатсиз имтиёзларга эга бўлган хорижий инвестициялар иштирокидаги айрим корхоналарга аниқ муайян муддатга, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2005 йил 2 августдаги 180-сон қарорида белгиланган тартибда инвестиция шартномалари тузган ҳолда солиқлар, йиғимлар, божхона тўловлари ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича асосланган имтиёзлар белгилаш юзасидан асосланган тегишли таклифлар киритиш юклансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев





Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 1 майдаги

74-сон қарорига

ИЛОВА



Хорижий инвестициялар иштирокидаги фаолият

кўрсатаётган корхоналарга келгусида қўшимча имтиёзлар

ва преференциялар беришнинг зарурлиги ва самарадорлиги

масалаларини муфассал ишлаб чиқиш бўйича махсус ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

Бекенов С.Х

-

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазири, ишчи гуруҳ раҳбари


Ғуломов Р.А.

-

Молия вазирининг биринчи ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари


лавозимига кўра

-

Вазирлар Маҳкамаси Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментининг мудири


Нажимов Н.Э.

-

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари


Каньязов Е.С.

-

Адлия вазирининг ўринбосари


Носиров С.Х.

-

Давлат божхона қўмитасининг раиси


Гадоев Э.Ф.

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


лавозимига кўра

-

Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари


Изоҳ. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар киритилади.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 18-сон, 151-модда.



























Время: 0.2051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск