Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумреспублика миқёсидаги солиқлар /

Молия вазирлигининг 23-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2006-5-сон "Юридик шахсларнинг даромади (фойдаси)га солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 24.02.2006 й. Қарори (АВ томонидан 29.04.2006 й. 1109-6-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.04.2006 й.

N 1109-6

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

24.02.2006 й.

N 23

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

24.02.2006 й.

N 2006-5

ҚАРОРИ



Юридик шахсларнинг даромади (фойдаси)га

солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга

тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2006 йил 9 майдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-244-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 52-сон, 386-модда) мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2002 йил 14 январдаги 15, 2002-12-сон қарори билан тасдиқланган Юридик шахсларнинг даромади (фойдаси)га солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (2002 йил 13 март, рўйхат рақами 1109 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 й., 5, 11-12, 19-сон; 2003 й., 4-сон; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 10-сон, 122-модда; 2005 й., 5-6-сон, 45-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.



Молия вазири                                                                   Р. Азимов



Давлат солиқ қўмитаси раиси                                          Б. Парпиев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 18-сон, 153-модда.




Қарорга

ИЛОВА



Мазкур Илова рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда)

солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритиладиган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 15-банддаги "15 фоиз" сўзи "12 фоиз" сўзи билан алмаштирилсин.


2. 20-банднинг биринчи хатбошидаги "15 фоиз" сўзи "10 фоиз" сўзи билан алмаштирилсин.


3. Қуйидаги мазмундаги 23-банд билан тўлдирилсин:

"23. Ўтган ҳисобот йилида ёки ўтган ҳисобот йилларида зарарга эга бўлган даромад (фойда) солиғи тўловчилар жорий йилдаги солиқ солинадиган даромадни (фойдани) кўрилган зарарларнинг тўлиқ суммасига ёки ушбу сумманинг бир қисмига камайтиришга ҳақлидирлар. Бунда тақсимлаб ўтказилаётган зарарнинг жами суммаси ушбу Йўриқномага мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган жорий йилдаги солиқ солинадиган даромаднинг (фойданинг) 50 фоизидан ошмаслиги керак.

Солиқ тўловчи зарарларни тақсимлаб ўтказишни 2005 йил якунлари бўйича кўрилган зарарлардан бошлаб амалга оширишга ҳақлидир. Зарарлар зарар кўрилган ҳисобот йилидан кейинги беш йил муддат давомида тақсимлаб ўтказилади.

Солиқ кодексининг 6-бобида назарда тутилган, чегириб ташланиши лозим бўлган харажатларнинг жами даромаддан ошиб кетиши зарар деб эътироф этилади.

Солиқ солинадиган даромад (фойда) (Даромад (фойда) солиғи ҳисоб-китобининг 100-сатри) қопланиши лозим бўлган зарар суммасига фақат йил якунлари бўйича камайтирилиши мумкин.

Бирдан ортиқ календарь йилда кўрилган зарарлар улар кўрилган кетма-кетликда тақсимлаб ўтказилади.

Агар қопланиши лозим бўлган зарар (зарарлар) суммаси 5 йил мобайнида қопланиб бўлмаса (ёки тўлиқ қопланиб бўлмаса), унда ушбу қопланмаган зарар суммаси (ёки унинг қопланмаган қисми) кейинги йилларга тақсимлаб ўтказилмайди ва қопланмай қолади.

Ҳисобот йилининг якунлари бўйича тақсимлаб ўтказиладиган зарар суммаси Даромад (фойда) солиғи ҳисоб-китобида 110-сатрда акс эттирилади.

Солиқ тўловчи даромад (фойда) солиғини тўлашдан озод этилган даврда кўрилган зарарлар кейинги даврларда тақсимлаб ўтказилмайди.

Зарар (зарарлар)ни тақсимлаб ўтказишни қўллашга доир шартли мисоллар мазкур Йўриқноманинг 1а-иловасида келтирилади.

Зарарларни тақсимлаб ўтказиш қўлланилганда солиқ тўловчи Даромад (фойда) солиғи ҳисоб-китобига мазкур Йўриқноманинг 1б-иловасига мувофиқ шакл бўйича Жорий ҳисобот йилидаги солиқ солинадиган даромад (фойда)ни камайтирадиган ўтган йил (ўтган йиллар) зарари ёки зарарнинг бир қисми суммасининг ҳисоб-китоби - маълумотномаси илова қилинади".


4. Мазкур Ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ таҳрирда ва 1б-иловалар киритилсин.


5. 4-илова мазкур Ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 3-иловасига мувофиқ таҳрирда баён қилинсин.

Ўзгартириш ва қўшимчаларга

1-ИЛОВА



(Юридик шахслардан олинадиган

даромад (фойда) солиғини ҳисоблаб

чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби

тўғрисидаги Йўриқномага

1а-ИЛОВА)



Зарар (зарарлар)ни тақсимлаб

ўтказишни қўллашга доир

ШАРТЛИ МИСОЛЛАР


1-мисол. 2005 йилнинг якуни бўйича солиқ тўловчи фойда солиғи тўлангунга қадар 600,0 млн. сўм суммада манфий молиявий натижага эга бўлди.

     

...
Время: 0.1732
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск