ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /Молия вазирлигининг 31-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 1-сон, "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг 02-317-сон "Коммунал хизматларга тарифларни шакллантиришда харажатлар таркибини аниқлаш ва рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш бўйича низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги 14.03.2006 й. Қарори (АВ томонидан 01.05.2006 й. 1566-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
01.05.2006 й.
N 1566
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 14.03.2006 й. N 31 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ 14.03.2006 й. N 1 |
"ЎЗКОММУНХИЗМАТ"
АГЕНТЛИГИНИНГ
14.03.2006 й.
N 02-317
ҚАРОРИ
Коммунал хизматларга тарифларни шакллантиришда
харажатлар таркибини аниқлаш ва рентабелликнинг
чекланган даражасини жорий этиш бўйича
низомни тасдиқлаш тўғрисида
(2006 йил 11 майдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 17 апрелдаги ПФ-2832-сонли "Коммунал хизматлар кўрсатиш соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг янги босқичи тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 8-сон, 39-модда) ва 2005 йил 23 сентябрдаги ПФ-3662-сонли "Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 283-модда) фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ-244-сонли "Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 52-сон, 386-модда) ва 2005 йил 11 февралдаги ПҚ-5-сонли "Коммунал хизматлар тарифларининг асоссиз равишда ўсиб кетишига йўл қўймаслик ҳамда улар учун ўз вақтида ва тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниши учун истеъмолчиларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 5-6-сон, 31-модда) қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли "Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги (Ўзбекистон Республикаси қарорлари тўплами, 1999 й., 2-сон, 9-модда), 2000 йил 21 сентябрдаги 364-сонли "Табиий монополиялар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги (Ўзбекистон Республикаси қарорлари тўплами, 2000 й., 9-сон, 61-модда), 2001 йил 18 апрелдаги 178-сонли "Аҳолига коммунал хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қарорлари тўплами, 2001 й., 4-сон, 23-модда), 2004 йил 28 декабрдаги 610-сонли "Ўзбекистон Республикасининг 2005 йилги давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 523-модда) қарорларига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:
1. Илова қилинаётган "Коммунал хизматларга тарифларни шакллантиришда ҳаражатлар таркибини аниқлаш ва рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш бўйича низом" (янги таҳрирда) тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2001 йил 3 июлдаги Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги 51, 4-2/4-3-253, 01-629-сонли ва "Ўзкоммунхизмат" агентлиги "Коммунал хизматларга тарифларни шакллантиришда харажатлар таркибини аниқлаш ва рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш бўйича низом тўғрисида"ги қарори (2001 йил 4 август, рўйхат рақами 1059 - Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 йил, 15-сон);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2003 йил 6 октябрдаги, Иқтисодиёт вазирлиги ва "Ўзкоммунхизмат" агентлиги 112, 11, 01-1053-сонли "Коммунал хизматларга тарифларни шакллантиришда харажатлар таркибини аниқлаш ва рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш бўйича низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарори (2003 йил 13 октябрь, рўйхат рақами 1059-1 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 йил, 19-20-сон).
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан сўнг амалга киритилсин.
Молия вазири Р. Азимов
Иқтисодиёт вазирлиги биринчи ўринбосари У. Розуқулов
"Ўзкоммунхизмат" агентлиги бош директори У. Холмуҳамедов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 18-сон, 154-модда.