ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Тижорат банклари / Айрим банклар фаолиятини тартибга солиш / "Микрокредитбанк" АТБ /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.05.2006 й. 78-сон "Микрокредитбанк" акциядорлик-тижорат банки фаолиятини ташкил этиш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.05.2006 й.

N 78



"МИКРОКРЕДИТБАНК" АКЦИЯДОРЛИК-ТИЖОРАТ

БАНКИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ

МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Микрокредитбанк" акциядорлик-тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида" 2006 йил 5 майдаги ПФ-3750-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда унинг самарали фаолиятини ташкил этишни таъминлаш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Қуйидагилар "Микрокредитбанк" акциядорлик-тижорат банки Кузатувчи кенгашининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

банкнинг тадбиркорлик субъектларига микрокредит бериш ва микролизинг бўйича кўрсатиладиган хизматлар сифатини ва қулайлигини оширишга йўналтирилган узоқ муддатли сиёсатини шакллантириш;

банк фаолиятини, шу жумладан кредит бериш ва маблағларни инвестициялашнинг омонатчилар ва акциядорлар манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлайдиган тизими жорий этилишини ва унинг самарали фаолият кўрсатишини назорат қилиш;

банкда корпоратив бошқарувнинг аҳволини ва унинг Бошқаруви фаолиятини назорат қилиш;

банкка юкланган вазифаларни ва мажбуриятларни ўз вақтида бажариш учун унинг етарли даражада капиталлаштирилишини ва ликвидлигини таъминлаш;

самарали фаолият кўрсатадиган, айниқса қишлоқ жойларда, филиаллар ва минибанклар тармоғини шакллантириш.


3. "Микрокредитбанк" марказий аппарат тузилмасида Микрокредитлар қайтарилишини ва улардан самарали фойдаланилишини назорат қилиш бўйича махсус мониторинг гуруҳи ташкил қилсин.

Қуйидагилар Мониторинг гуруҳининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

микрокредит маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини мунтазам равишда пухта таҳлил қилиш;

минтақавий бўлимларда микромолиялаштириш ишларини мувофиқлаштириш, бизнес-режа параметрларига мувофиқ кредит портфелининг ҳолати ҳамда микрокредитлар бўйича таъминланишнинг ҳолати мониторингини олиб бориш ва уларни холисона баҳолаш;

микрокредитларнинг қайтарилувчанлик даражасини ошириш, улар бўйича тўлов муддати ўтган қарздорликка йўл қўймаслик юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш.


4. "Микрокредитбанк"нинг Кузатувчи кенгаши ва Бошқаруви:

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш ва банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар пакетини бир ҳафта муддатда тайёрласинлар ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тақдим этсинлар;

банкка юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши заруриятидан келиб чиққан ҳолда, ўн кун муддатда банк ва унинг филиаллари тузилмасини ҳамда штатлар жадвалини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;

икки ой муддатда банк ходимларини тўлиқ аттестациядан ўтказсинлар;

банкнинг марказий аппаратини ҳамда унинг филиалларини банк бўлимларида ва микромолиялаш соҳасида иш тажрибасига эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан таъминласинлар.

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 17 апрелдаги 165-ф-сон фармойиши билан тузилган махсус комиссия томонидан "Тадбиркор" акциядорлик-тижорат банки мол-мулки комплекс хатловдан ўтказилганлиги, унинг филиаллари ва мини-банкларининг асбоб-анжомлар, ҳисоблаш техникаси ва алоқа воситалари билан таъминланиши ўрганилганлиги, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича таклифлар тайёрланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари уч ой муддатда "Микрокредитбанк"нинг, айниқса қишлоқ жойлардаги филиаллари ва мини-банкларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш юзасидан аниқ чора-тадбирларни амалга оширсинлар.


7. Ўзбекистон Банклар уюшмаси ва Банк-молия академияси 2006-2008 йиллар мобайнида ўқитиш учун тўлов ундирмасдан "Микрокредитбанк" мутахассислари учун микромолиялаштириш хизматлари бўйича махсус курслар ташкил этилишини таъминласинлар.


8. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Банклар уюшмаси, "Микрокредитбанк", Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, биринчи навбатда қишлоқ жойларда микрокредитлар бериш ва микролизинг хизматлари кўрсатиш тартиби, тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан касаначилик билан шуғулланувчилар, шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжалигида банд бўлганлар томонидан микрокредитлар олиш учун бизнес-режалар тайёрлаш бўйича доимий асосда семинарлар ва ўқув курслари ўтказилишини таъминласинлар.


9. "Микрокредитбанк" Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Матбуот ва ахборот агентлиги, Марказий банк, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Банклар уюшмаси билан биргаликда бир ой муддатда 2006-2007 йилларда оммавий ахборот воситаларида банк фаолиятини ва унинг кўрсатадиган хизматларини кенг ёритишга доир комплекс тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар, уларда республика оммавий ахборот воситаларида реклама материалларининг тўлов ундирмасдан эълон қилинишини назарда тутсинлар.


10. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев

4.

Хаитов А.А.

-

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг биринчи ўринбосари


5.

Шайхов А.Э.

-

Савдо-саноат палатаси раиси


6.

Орипов Қ.Т.

-

"Асака" банки раисининг биринчи ўринбосари


7.

Саидаҳмедов Ф.

-

"Ўзбекинвест" суғурта компаниясининг раиси


8.

Сатторов Б.Ю.

-

"Сангзор парранда" хусусий корхонаси раҳбари (Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани)


9.

Худойберганов Н.Д.

-

"Душамбой Иброҳим" фермер хўжалиги раҳбари (Хоразм вилояти, Шовот тумани)

Банк Бошқаруви кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда банк Кузатувчи кенгаши таркибига уларнинг лавозимига янгидан тайинланган шахслар киритилади. (ЎзР ВМ 17.12.2008 й. 273-сон Қарори таҳриридаги изоҳ)


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 19-сон, 163-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 5, 28-модда.





























































Время: 0.1836
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск