Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Машина ва асбоб-ускуналарнинг техникавий ҳолатини назорат қилиш давлат Бош инспекцияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 06.01.1998 й. 8-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 6 январдаги

8-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги

вазирлиги Машина ва асбоб-ускуналарнинг техникавий

ҳолатини назорат қилиш давлат бош инспекцияси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Қишлоқ хўжалиги машина ва асбоб-ускуналарининг техникавий ҳолатини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Машина ва асбоб-ускуналарнинг техникавий ҳолатини назорат қилиш давлат бош инспекцияси ("Бошдав-техназорат") томонидан тасарруфидаги органлар орқали амалга оширилади, унга қуйидагилар киради:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги "Давтехназорат" бўлимлари;

туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги "Давтехназорат"нинг туман ва шаҳар инспекциялари.

"Давтехназорат" туман инспекцияларининг ходимлари сони белгиланган тартибда хўжаликлар, корхоналар ва ташкилотларда мавжуд бўлган ҳар 600-800 трактор, дон ўриш-йиғиш комбайни, пахта териш машинаси, маккажўхори ўриш-йиғиш комбайнлари ҳамда бошқа ўзи юрар шассилар ҳисобига бир нафар муҳандис-инспектор ҳисобидан белгиланади.


2. "Бошдавтехназорат", "Давтехназорат" бўлимлари, инспекцияларини:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида - айни вақтда давлат бош муҳандис-инспектори ҳисобланадиган "Бошдавтехназорат" бошлиғи;

Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда - айни вақтда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари ҳузуридаги айни вақтда давлат бош муҳандис-инспекторлари ҳисобланадиган бўлим бошлиқлари;

туманлар, шаҳарларда - туман, шаҳар инспекциялари бошлиқлари - туман, шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги давлат бош муҳандис-инспекторлари бошқарадилар.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар "Давтехназорат" бўлимлари бошлиқлари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг "Бошдавтехназорат"и билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар, "Давтехназорат"нинг туман ва шаҳар инспекциялари бошлиқлари "Давтехназорат"нинг вилоят бўлими билан келишилган ҳолда туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.


3. "Бошдавтехназорат" бевосита Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирига бўйсунади.


4. "Бошдавтехназорат", Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоят ҳокимликларининг "Давтехназорат" бўлимлари юридик шахс ҳисобланадилар, банк муассасаларида ҳисоб-китоб, жорий ва бошқа счётларга, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга ҳамда штампга, "Давтехназорат"нинг туман инспекциялари ўз номи ёзилган юмалоқ муҳрга эга бўладилар.


5. "Давтехназорат" органлари диагностика асбоблари, мосламалар ва жиҳозланганлик табелига мувофиқ номенклатура бўйича анжом билан жиҳозланган автомобиллар билан таъминланади.


6. Машина ва асбоб-ускуналарнинг техникавий ҳолатини назорат қилиш бўйича ишларни ўтказишда корхона ва ташкилотлар текширишлар вақтида "Давтехназорат" органларининг давлат муҳандис-инспекторларига зарур ёрдам кўрсатадилар.


7. "Давтехназорат" органлари ишларни хўжаликларнинг, корхоналар ва ташкилотларнинг кенг фаолларига, шунингдек штатсиз муҳандис-инспекторларга таянган ҳолда, давлат органлари, жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликда ўтказадилар.



II. АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


8. "Давтехназорат" органлари қуйидагилар бўйича давлат назоратини амалга оширадилар:

идоравий бўйсунишидан қатъи назар, хўжаликлар, корхоналар ва ташкилотлардаги тракторлар, комбайнлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги машиналари ҳамда технологик асбоб-ускуналарнинг техникавий ҳолати, шунингдек техникавий ишлатиш, сақлаш ва ҳисобдан чиқариш қоидаларига риоя этиш;

хўжаликлар, корхоналар ва ташкилотларда, шунингдек "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитасининг хўжаликлар билан шартномалар бўйича машина ва асбоб-ускуналарни таъмирловчи ҳамда уларга техника хизмати кўрсатувчи ташкилотларида, ихтисослашган таъмирлаш устахоналари, заводларида тракторлар, комбайнлар, бошқа қишлоқ хўжалиги машиналари, технологик ва чорвачилик асбоб-ускуналарини ("Ўзсаноатконтехназорат" давлат қўмитаси назоратидаги асбоб-ускуналардан ташқари) таъмирлаш ҳамда уларга техника хизмати кўрсатиш сифати;

хўжаликлар, корхоналар ва ташкилотларга сотилган ёки шартномалар бўйича улар учун таъмирланган тракторлар, автомобиллар, комбайнлар ҳамда бошқа машина ва асбоб-ускуналардаги кафолатли муддат мобайнида аниқланган камчиликларни бартараф этишнинг тасдиқланган тартибига; хусусий тадбиркорлар ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалиги техникасини рўйхатдан ўтказиш, техникавий ишлатиш ва хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этиш.



III. ФУНКЦИЯЛАРИ


9. "Давтехназорат" органлари ўзларига юкланган вазифаларни бажариш мақсадида:


а) хўжаликлар, корхоналар ва ташкилотларда таъмирлаш устахоналарининг ҳамда қишлоқ хўжалиги машиналари ва асбоб-ускуналарини таъмирлашга, уларга техника хизмати кўрсатишга мўлжалланган бошқа турғун ва кўчма объектларнинг ҳолатини, шунингдек уларнинг зарур технологик асбоб-ускуналар, ўлчаш асбоблари, анжомлар ва мосламалар билан таъминланганлигини текширадилар;

б) қишлоқ хўжалиги машиналари ва асбоб-ускуналарининг, шу жумладан чорвачилик машиналари ва асбоб-ускуналарининг техникавий ҳолатини, уларни техникавий ишлатиш, уларга техника хизмати кўрсатиш, уларни таъмирлаш, сақлаш ва ҳисобдан чиқариш қоидаларига, шунингдек кафолат муддати мобайнида машина ва асбоб-ускуналарда аниқланган камчиликларни бартараф қилишнинг тасдиқланган қоидасига риоя этилишини текширадилар;

в) машина ва асбоб-ускуналар учун эҳтиёт қисмларнинг сақланиш ҳолатини текширадилар;

г) юқори органларга, идораларга ва шу кабиларга улар томонидан қишлоқ хўжалиги машина ва асбоб-ускуналарининг техникавий тайёрлигини ошириш, техникавий ишлатилишини ва таъмирланишини яхшилаш масалалари бўйича ташкилий-техникавий тадбирлар режаларини, йўриқномалар, тавсияномалар ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун белгиланган тартибда таклифлар тайёрлайдилар;

д) қишлоқ хўжалиги техникаси, машина ва асбоб-ускуналарини техникавий ишлатиш, сақлаш, таъмирлаш ва техника хизмати кўрсатишни ташкил этишдаги илғор тажрибани ёйишга кўмаклашадилар;

е) бўйсунишига кўра "Давтехназорат" органлари иши тўғрисида ахборотлар тақдим этадилар.


10. "Давтехназорат" органларининг давлат муҳандис-инспекторлари қишлоқ хўжалиги техникаси, машина ва асбоб-ускуналарини текширишни текширилаётган хўжаликлар, корхоналар ва ташкилотлар, ихтисослаштирилган таъмирлаш устахоналари, таъмирлаш заводлари, савдо базалари ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирокида амалга оширадилар.


11. Қишлоқ хўжалиги машина ва асбоб-ускуналарини техникавий ишлатиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш, таъмирлаш, уларга техника хизмати кўрсатиш қоидалари бузилишларини текширишда камчиликлар аниқланган барча ҳолларда "Давтехназорат" давлат муҳандис-инспекторлари аниқланган қоида бузилишларини бартараф этиш тўғрисида буйруқ ёзишга мажбурдирлар, бирон-бир моддий зарар етказилган ҳолларда эса далолатнома ҳам тузилади ва айбдор шахслардан амалдаги қонунчиликка мувофиқ зарар суммаси белгиланган тартибда ундириб олинади.


12. "Давтехназорат" туман, шаҳар инспекциялари зиммасига булардан ташқари қуйидагилар ҳам юкланади:


а) идоравий бўйсунишидан қатъи назар, хўжаликлар, корхоналар ва ташкилотларга, шунингдек фермерларга, кооперативларга, шахсий қишлоқ хўжалиги техникасига эга бўлган фуқароларга тракторлар, ўзиюрар шасси ва трактор тиркамалари учун, уларни рўйхатдан ўтказиб, белгиланган тартибда ягона номер белгилари, техпаспортлар бериш;

б) мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлардан, хусусий тадбиркорлардан, жисмоний шахслардан тракторларни, бошқа машиналарни техникавий кўрикдан ва рўйхатдан ҳамда механизаторларни аттестациядан ўтказганлик учун йиғимлар ундириш;

в) тракторчи-машинистларни аттестациядан ўтказиш бўйича туман малака белгилаш комиссиялари ишига ва уларга белгиланган намунадаги гувоҳномалар беришга раҳбарлик қилиш;

г) мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотларнинг, хусусий тадбиркорларнинг, жисмоний шахсларнинг улар учун сотилган ёки таъмирланган қишлоқ хўжалиги техникаси сифатининг зарур даражадалиги масаласига доир эътирозларини кўриб чиқиш бўйича комиссияларда қатнашиш.


13. Туман давлат бош муҳандис-инспектори хўжаликлар, корхоналар ва ташкилотлардаги қишлоқ хўжалиги ва ер қазиш техникасини кўрикдан ўтказиш ҳамда амортизация муддатлари ўтгунгача ҳалокатлар ёки табиий офатлар оқибатида яроқсиз ҳолга келган техника ва асбоб-ускуналарнинг ишлатишга яроқсизлиги ва уларни тиклаб бўлмаслиги ҳақида хулосалар бериш зиммасига юкланадиган комиссияга бошчилик қилади.



IV. ҲУҚУҚЛАРИ


14. "Давтехназорат" органларининг давлат муҳандис-инспекторлари зиммаларига юкланган вазифаларни бажариш мақсадида қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:


а) тракторлар, комбайнлар, бошқа қишлоқ хўжалиги машиналари, асбоб-ускуналарининг техникавий ҳолатини кўрикдан ўтказиш ҳамда уларни техникавий ишлатиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш, уларга техника хизмати кўрсатиш ва таъмирлаш қоидаларига риоя этилишини, шунингдек уларнинг таъмирлаш сифатини текшириш учун хўжаликлар, корхоналар ва ташкилотлар, ихтисослаштирилган таъмирлаш устахоналари, таъмирлаш заводлари, таъмирлаш-ишлаб чиқариш, қайта ишлаш корхоналари, савдо базаларининг ишлаб чиқариш объектларига, шу жумладан янги ва таъмирланган қишлоқ хўжалиги техникаси, таъмирлаш фонди ҳамда эҳтиёт қисмлар сақланадиган майдончаларга кириш ва тегишли қишлоқ хўжалиги машиналари, асбоб-ускуналарини кўрикдан ўтказишга кўрсатишни талаб қилиш;

б) хўжаликлар, корхоналар ва ташкилотларнинг, шунингдек ушбу хўжаликлар билан шартномалар бўйича тракторлар, комбайнлар, бошқа қишлоқ хўжалиги машиналари ва асбоб-ускуналарини таъмирловчи ҳамда уларга техника хизмати кўрсатувчи ташкилотлар ва корхоналарнинг мансабдор шахсларидан "Давтехназорат" органлари ваколатига киритилган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни олиш;

в) тракторлар, комбайнлар, бошқа қишлоқ хўжалиги машиналари, асбоб-ускуналаридан, шу жумладан чорвачиликдагилардан фойдаланиш қоидалари бузилишларини бартараф этиш тўғрисида қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарини таъмирлаш ҳамда техника хизмати кўрсатиш ташкилотлари ва корхоналари раҳбарлари учун мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

г) ҳолати техника хизмати кўрсатишни, таъмирлашни талаб қиладиган ёки ишлаш хавфсизлигини таъминламайдиган тракторлар, комбайнларни ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги машиналари ва асбоб-ускуналарини ишлатишни тақиқлаш;

д) тракторлар, комбайнлар, бошқа қишлоқ хўжалиги машиналари ва асбоб-ускуналаридан жинояткорона эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, уларни сақлаш, ҳисобдан чиқариш, таъмирлаш, уларга техника хизмати кўрсатиш фактлари тўғрисидаги материалларни, айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш учун, ҳокимликларга, қишлоқ хўжалиги органларига юбориш;

е) қишлоқ хўжалиги машина ва асбоб-ускуналарининг зарур техникавий ҳолатда бўлишини таъминлашда, уларни техникавий ишлатишни яхшилашда, қишлоқ хўжалигида нефть маҳсулотларини сақлашда ва тежам билан сарфлашда намуна кўрсатган ходимларни рағбатлантириш тўғрисида хўжаликлар ва уларнинг юқори органлари раҳбарларига таклифлар киритиш.

15. "Бошдавтехназорат" мансабдор шахслари қишлоқ хўжалиги машина ва асбоб-ускуналарини техникавий ишлатиш қоидаларини қўпол равишда бузганлик ҳамда бошқа қоида бузишлар учун айбдор шахсларни маъмурий жавобгарлик тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Кодексининг 112 ва 139-моддаларига мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортишга ҳақлидирлар.



V. ЖАВОБГАРЛИК


16. "Давтехназорат" хизмати муҳандис-инспекторлари ўз зиммаларига юкланган вазифаларни бажармаганлик учун амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.

















































Время: 0.1768
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск