Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикасининг идоралараро тусдаги халқаро шартномаларини тузиш, бажариш, тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва бекор қилиш Тартиби (ЎзР ВМ 12.01.1998 й. 15-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 12 январдаги

15-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг идоралараро тусдаги

халқаро шартномаларини тузиш, бажариш, тўхтатиб

туриш, тўхтатиш ва бекор қилиш

ТАРТИБИ


1. Ўзбекистон Республикасининг идоралараро тусдаги халқаро шартномалари ушбу шартномалар билан тартибга солинадиган масалалар ваколатига кирувчи ҳамда бунинг учун зарур ҳуқуққа эга бўлган Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари номидан хорижий давлатларнинг тегишли давлат органлари ва халқаро ташкилотлар билан тузилади.


2. Ўзбекистон Республикасининг экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланиш масалалари билан боғлиқ бўлган идоралараро тусдаги халқаро шартномаларини тузиш тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан айни бир вақтда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигини хабардор қилган ҳолда тақдим этилади.

3. Ўзбекистон Республикасининг идоралараро тусдаги халқаро шартномаларини тузиш тўғрисидаги таклифлар ва уларнинг лойиҳалари Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишилган ҳолда қуйидаги тартибда киритилади:

ҳуқуқий масалалар - Ташқи ишлар вазирлиги билан;

ташқи савдо фаолият масалалари, шу жумладан савдо-иқтисодий ва молиявий ҳамкорлик, техникавий ёрдам кўрсатиш масалалари Ташқи савдо вазирлиги билан, инвестиция соҳасидага ҳамкорлик масалалари бўйича - Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан;

валюта-молиявий ҳамкорлик масалалари - Молия вазирлиги билан;

солиқ масалалари - Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан;

божхона масалалари - Давлат божхона қўмитаси билан;

давлат мулкини унинг ихтиёридан олиш ва ундан фойдаланиш, мулкчилик ҳуқуқини эътироф этиш ва мулкчилик муносабатларини тартибга солиш масалалари - Давлат мулки қўмитаси билан;

илмий-техникавий ҳамкорлик, шунингдек ҳуқуқий муҳофаза ҳамда интеллектуал мулк объектларидан фойдаланиш шартлари (ихтиролар, саноат намуналари, фойдали моделлар, ЭҲМ учун дастурлар ва маълумотлар базалари, интеграл схемалар топологияси, "ноу-хау") масалалари - Фан ва техника давлат қўмитаси, Ташқи савдо вазирлиги билан;

Ҳаво транспортида ташишларни ташкил этиш масалалари - "Дававианазорат" инспекцияси ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси билан;

алоқа ва телекоммуникациялар соҳасидаги масалалар - Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги билан;

темир йўл транспортида ташишларни ташкил этиш масалалари - "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси билан;

автомобиль ва дарё транспортида ташишларни ташкил этиш масалалари - Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ва "Ўзавтотранс" давлат-акциядорлик корпорацияси билан;

туризм ва туристик фаолият соҳасидаги масалалар - Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан;

бадиий жамоалар, гуруҳлар, алоҳида ижрочиларнинг концерт фаолияти, шунингдек тасвирий, декоратив-амалий санъат асарларини республикадан четга чиқариш, тарих ва маданият ёдгорликларини чет элларда вақтинчалик намойиш қилиш масалалари - Маданият ишлари вазирлиги билан;

экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланиш масалалари бўйича - Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан;

соғлиқни сақлаш масалалари - Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан;

стандартлаш, метрология, сертификатлаш ва маҳсулот сифатини бошқариш масалалари - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификация маркази билан келишилади.


4. Ўзбекистон Республикасининг идоралараро тусдаги халқаро шартномасини тузиш тўғрисидаги таклифда шартнома лойиҳаси бўлиши, уни тузишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланиши, шунингдек, зарурат бўлганда, шартномани тузишнинг молиявий-иқтисодий ва ижтимоий оқибатлари баҳоланиши керак.


5. Ўзбекистон Республикасининг идоралараро тусдаги халқаро шартномаларини тузиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади.

Идоралараро шартномалар билан тартибга солиб бориладиган масалалар ваколатига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг кўрсатиб ўтилган қарори асосида, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда, музокаралар ўтказиш ва Ўзбекистон Республикасининг идоралараро тусдаги халқаро шартномаларини имзолаш тўғрисида қарорлар қабул қиладилар.


6. Вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари вазирликлар ва идоралар тўғрисидаги Низом билан белгиланган ваколатлар доирасида, махсус ваколатларсиз музокаралар олиб борадилар ва идоралараро шартномаларни имзолайдилар, Вазирлик ёки идора раҳбари музокаралар олиб бориш ва идоралараро шартномани имзолаш ваколатини ёзма шаклда ўз ўринбосарига беришга ҳақлидир.


7. Ўзбекистон Республикасининг идоралараро тусдаги халқаро шартномаларини уларнинг тасдиқлангандан (қабул қилингандан) кейин кучга киришини назарда тутувчи тасдиқлаш (қабул қилиш) Ўзбекистон Республикасининг бундай шартномалар ўзларининг номидан имзоланган вазирликлар ва идоралар томонидан амалга оширилади.


8. Ўзбекистон Республикасининг идоралараро тусдаги халкаро шартномаларга қўшилиши тўғрисидаги қарор ушбу Тартиб 5-бандининг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қабул қилинади.


9. Ўзбекистон Республикасининг идоралараро тусдаги халқаро шартномаларига вазирликлар ва идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ сўзсиз риоя қилиниши керак.


10. Ўзбекистон Республикасининг идоралараро тусдаги халқаро шартномалари билан тартибга солиб бориладиган масалалар ваколатига кирувчи Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари шартнома бўйича Ўзбекистон томони қабул қилган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлайдилар, бундай шартномалардан келиб чиқадиган Ўзбекистон томонига тегишли ҳуқуқларининг амалга оширилишини ҳамда шартномаларнинг бошқа қатнашчилари томонидан улар мажбуриятларининг бажарилишини кузатиб борадилар.


11. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари идоралараро шартномалар бўйича мажбуриятларнинг қандай бажарилаётгани ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини ҳар йили камида бир марта хабардор қилиб турадилар.


12. Ўзбекистон Республикасининг идоралараро тусдаги халқаро шартномалари бўйича мажбуриятлар унинг бошқа қатнашчилари томонидан бузилган тақдирда Ўзбекистон Республикасининг бундай шартномалар ўзларининг номидан тузилган тегишли вазирликлари ва идоралари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ зарур чора-тадбирлар кўриш тўғрисида таклифлар тақдим этадилар.


13. Ўзбекистон Республикасининг рўйхатдан ўтказиш кераклиги эътироф этилган идоралэраро тусдаги халқаро шартномаларини рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикасининг бундай шартномалар ўзларининг номидан тузилган вазирликлари ва идоралари томонидан тегишли халқаро ташкилотларда, ушбу ташкилотларнинг амалдаги қоидаларига мувофиқ, амалга оширилади.


14. Ўзбекистон Республикасининг идоралараро тусдаги халқаро шартномаларининг амалда бўлишини тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш Ўзбекистон Республикасининг бундай шартномалар ўзларининг номидан тузилган вазирликлари ва идоралари томонидан, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан, шунингдек, ушбу Тартибнинг 3-бандида кўрсатилган вазирликлар ва идоралар билан келишилган ҳолда ҳамда шартномани тузиш тўғрисида қарор қабул қилган органнинг рухсати билан амалга оширилади.


15. Идоралараро тусдаги халқаро шартномаларнинг амалда бўлишини тўхтатиш, ушбу шартномалар қоидаларига мувофиқ, бошқа аҳдлашувчи томонлар билан маслаҳатлашувлар асосида ҳам амалга оширилиши мумкин.


16. Идоралараро шартномаларнинг асл нусхалари тегишли вазирликлар ва идораларнинг архивларида сақланади, ушбу шартномаларнинг тасдиқланган нусхалари эса улар имзоланган (тасдиқланган нусхалари, расмий таржималари депозитарийдан олинган) кундан бошлаб икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ва ушбу Тартибнинг 3-бандига биноан келишилган органларга жўнатилади.


17. Ўзбекистон Республикаси учун кучга кирган идоралараро тусдаги халқаро шартномалар Ўзбекистон Республикасининг бундай шартномаларни тузган вазирликлари ва идоралари қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда, белгиланган тартибда идора нашрларида эълон қилинади.

Идоралараро тусдаги халқаро шартномани имзолаш тўғрисида қарор қабул қилган органнинг тақдимномаси бўйича ушбу шартнома белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши мумкин.














































Время: 0.0381
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск