Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бинолар ва иншоотларни баҳолаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.01.1998 й. 35-сон "Жисмоний шахсларга мулк ҳуқуқида тегишли бўлган бинолар ва иншоотлар бўйича рўйхатга олиш-баҳолаш ишларини амалга ошириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.01.1998 й.

N 35



ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА

МУЛК ҲУҚУҚИДА ТЕГИШЛИ БЎЛГАН

БИНОЛАР ВА ИНШООТЛАР БЎЙИЧА РЎЙХАТГА

ОЛИШ-БАҲОЛАШ ИШЛАРИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА


Қонун ҳужжатларида назарда тутилган солиқ солиш тизимини такомиллаштириш учун бинолар ва иншоотларни баҳолаш ҳамда қайта баҳолаш ишларини жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва "Ўзгеодезкадастр" бош бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда жисмоний шахсларга мулк ҳуқуқида тегишли бўлган бинолар ва иншоотларнинг қуйидаги йўналишлар бўйича ва кўрсатилган муддатларда баҳоланишини ва қайта баҳоланишини:


а) ҳудудий техник рўйхатга олиш бюроларида мавжуд бўлган баҳолаш-рўйхатга олиш материаллари бўйича турар-жой бинолари ва иншоотларни қайта баҳолашни 1998 йил 1 августгача;

б) янгидан қурилган ва ҳудудий техник рўйхатга олиш бюроларида ҳисобда бўлмаган турар-жой бинолари ва иншоотларни техник рўйхатга олиш, баҳолаш ва қайта баҳолашни 1998 йил 1 ноябргача;

в) техник рўйхатга олиш бюроси органларида илгари техник рўйхатга олинган иморатлар, турар-жой бинолари ва иншоотларни техник рўйхатга олиш, шу жумладан, улар таркибидаги ўзгаришларни баҳолашни 2-иловага мувофиқ босқичма-босқич 2000 йил 1 январгача;

г) турар-жой бўлмаган бинолар ва иншоотлар (офис, савдо, омборхона, ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари ва бошқалар)ни кўчмас мулк кадастри хизматлари томонидан рўйхатга олиб баҳолашни 1998 йил 1 ноябргача таъминласинлар;

жисмоний шахсларнинг мулки бўлган турар-жой бўлмаган бинолар ва иншоотларни баҳолаш меъёрлари тўпламини уч ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари жисмоний шахсларга мулк ҳуқуқида тегишли бўлган барча бинолар ва иншоотларнинг рўйхатга олиш, баҳолаш ва қайта баҳолаш учун тўла қамраб олинишини таъминласинлар ва тегишли кўчмас мулк кадастри хизматларига ва техник рўйхатга олиш бюроларига ишларни олиб бориш учун зарур бўлган архив ҳужжатлари ва материалларни тақдим этсинлар.


4. Асосланган ҳисоб-китоблар асосида ва харажатларнинг кўпайишига қараб 2-банднинг "а" кичик банди бўйича бино ва иншоотларни қайта баҳолашга оид харажатларни маблағ билан таъминлаш қуйидаги нисбатларда:

50 фоизи республика бюджети маблағлари ҳисобига;

20 фоизи "Ўзагросуғурта" давлат-акциядорлик суғурта компанияси маблағлари ҳисобига;

30 фоизи "Кафолат" давлат-акциядорлик суғурта компанияси маблағлари ҳисобига амалга оширилсин.


5. Белгилансинки, 2-банднинг "б", "в", "г" кичик бандлари бўйича бинолар ва иншоотларни техник рўйхатга олиш, баҳолаш ва қайта баҳолаш бўйича қолган ишларга ҳақ тўлаш уларнинг эгалари ҳисобига амалга оширилади.


6. Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигининг Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги хўжалик ҳисоби асосида ишлайдиган, ходимлари сони 8 кишидан иборат бўлган Техник рўйхатга олиш республика кадастр бюросини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Техник рўйхатга олиш республика кадастр бюроси тўғрисидаги низомни икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритсин.


7. "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда жисмоний шахсларнинг янгидан қуриладиган бинолари ва иншоотларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланишга топшириш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартибини икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар.


8. "Ўзгеодезкадастр" бош бошқармаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 1998 йил 1 мартгача, халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, мол-мулкни баҳолаш давлат стандартларини ишлаб чиқиш учун техник топшириқ тайёрласин ва кўриб чиқиш учун Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигига тақдим этсин.


9. Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги:

мол-мулкни баҳолаш давлат стандартларининг илмий ишланмаларини ва жисмоний щахслар мулки бўлган турар-жой бўлмаган бинолар ва иншоотларни баҳолаш меъёрлари тўпламини маблағлар билан таъминлаш учун Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига республика бюджетидан маблағлар ажратишни;

1998 йилда ҳудудий техник рўйхатга олиш бюролари моддий-техника базасини мустаҳкамлашга 3-иловага мувофиқ 68,82 млн. сўм ажратишни назарда тутсинлар.

11. Белгилансинки, 1998 йилда техник рўйхатга олиш бюроси органлари томонидан фуқароларнинг мол-мулкини баҳолашга оид ҳужжатлар солиқ органларига тақдим этилганда улар томонидан солиқ тўловчиларга солиқни тўлаш муддати 1998 йил 15 декабргача бўлган тўлов хабарномалари йил давомида ёзиб берилиши ва тақдим этилиши мумкин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Р. Юнусов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасинннг

1998 йил 21 январдаги

35-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ер участкалари, бинолар ва иншоотларни

кодлаштиришнинг ягона

ТИЗИМИ


Ер майдонлари, бинолар ва иншоотларни кодлаштиришнинг ягона тизими давлат бошқаруви органларининг статистика ва идоравий ҳисоботларида, шунингдек, ер участкалари, бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда кўчмас мулк кадастри хизматларида, техник рўйхатга олиш бюросида фойдаланиш учун мўлжалланган.

Ер участкалари, бинолар ва иншоотларни кодлаштиришнинг ягона тизими ер участкаларининг, шунингдек, у ерлардаги бинолар ва иншоотларнинг қайтарилмайдиган кодлари (кадастр рақамлари)ни шакллантириш принципларини ўз ичига олади.

Ер участкасининг коди (кадастри рақами) ҳозирги вақтда статистика органлари томонидан қўлланиладиган маъмурий-ҳудудий бўлиниш объектларини белгилаш тизими кодига олти разряд қўшиш йўли билан ҳосил қилинади. Улардан дастлабки икки разряд қишлоқ (қишлоқ йиғини), мавзе ёки маҳалла (шаҳарда) кодини, кейинги тўрт разряд - ер участкасининг рақамини англатади.

Бинолар, иншоотларнинг коди (кадастр рақами) улар жойлашган ер участкаси кодига тўрт разряд - схемага мувофиқ бино ва иншоотларнинг рақамларини қўшиш йўли билан ҳосил қилинади.



Ер участкалари, бинолар ва иншоотларнинг кодлари

(кадастр рақамлари)ни шакллантириш

СXЕМАСИ

Маъмурий  ҳудудий бўлиниш объектларини белгилашнинг амалдаги коди


Маъмурий  ҳудудий бўлиниш объектларини белгилаш кодига қўшимча


Республика

Вилоят


Туман


Қишлоқ йиғини


Қишлоқ


Ер майдонлари

Бинолар иншоотлар

Вилоят аҳамиятига эга бўлган шаҳар


Шаҳар туман


Мавзе (маҳалла)






Туман аҳамиятига эга бўлган шаҳар


Мавзе (маҳалла)



Разрядлар


хх


хх


ххх


ххх


хх


хххх


хххх












Время: 0.2063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск