Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Олий таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.01.1998 й. 48-сон "Таълим хизматлари кўрсатиш бозорини шакллантиришни ва кадрлар тайёрлаш соҳасида маркетингни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.01.1998 й.

N 48


ТАЪЛИМ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ

БОЗОРИНИ       ШАКЛЛАНТИРИШНИ

ВА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ СОҲАСИДА

МАРКЕТИНГНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Таълим тўғрисида" ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Таълим-тарбия ва кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, баркамол авлодни вояга етказиш тўғрисида"ги Фармонини бажариш юзасидан таълим тизимининг демократик ва бозор ислоҳотларига мувофиқлигини таъминлаш, таълим хизматлари кўрсатиш бозорида рақобатни ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш соҳасида маркетингни шакллантириш ва ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки, олий таълим муассасаларида кадрлар тайёрлаш, шунингдек, олий ўқув юртидан кейинги таълим давлат таълим грантлари бўйича ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Давлат буюртмаси бўйича олий маълумотли ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш давлатга қарашли ва нодавлат таълим муассасаларига ҳар йили ажратиладиган давлат таълим грантлари асосида амалга оширилади.

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги ҳар йили навбатдаги йил учун тасдиқланадиган Давлат бюджети лойиҳаси билан биргаликда олий ўқув юртига умумий, шу жумладан, давлат грантлари ҳисобига қабул қилишнинг кўрсаткичлари - квоталарини белгиласинлар.

Келгуси йилги давлат таълим грантлари ҳисобига ўқитиш харажатлари Молия вазирлиги томонидан республика бюджети маблағлари ҳисобига қопланади.


2. Белгилансинки, корхоналар ва ташкилотларнинг буюртманомаларига кўра мутахассислар тайёрлаш таълим муассасалари томонидан контракт асосида амалга оширилади. Корхоналар ва ташкилотларнинг грантлари таълим ва илмий муассасаларга ҳам, бевосита фуқароларга ҳам ажратилиши мумкин. Корхоналар грантлари бевосита фуқароларга фақат уларнинг таълим ва илмий муассасаларга кириш учун танловдан ўтиш натижаларига кўра ажратилади.

Таълим ва илмий муассасаларнинг таълим жараёни билан боғлиқ, шу жумладан, ўқитувчилар ва илмий раҳбарлар меҳнатига ҳақ тўлаш, моддий-техник базани маблағ билан таъминлаш, ривожлантириш ва уни мустаҳкамлаш харажатлари таркибига шартнома шартларида корхоналар, ташкилотлар ва фуқаролардан олинган маблағлар ҳам киритилади.


3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда буюртманомалар ва прогнозларни ҳисобга олган ҳолда 1 мартга қадар олий таълим муассасаларининг ўқув-меъёрий кўрсаткичлари талабларидан келиб чиқиб абитуриентларни қабул қилишнинг миқдорий кўрсаткичларини аниқласин ва уларни Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигига тақдим этсин.


4. Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги давлатнинг тегишли ихтисосликдаги мутахассисларга бўлган талаблари асосида, иқтисодий тармоқлар ва секторларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг танланган устуворликларини, узлуксиз таълим тизимини юқори малакали педагогик кадрлар билан таъминлашни ҳисобга олган ҳолда, шунингдек, олий таълим муассасаларининг ўқув-меъёрий кўрсаткичларидан келиб чиқиб ҳар йили 1 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:

ўқиш тамом бўлгандан сўнг бакалаврлардан янада мақсадли фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда бакалавриат йўналиши бўйича олий таълим муассасаларига давлат таълим грантлари ва контрактлар бўйича;

таълим муассасалари ва илмий муассасаларнинг, бошқа ташкилотлар ҳамда корхоналарнинг эҳтиёжлари ва буюртманомаларини ҳисобга олган ҳолда магистратурага давлат таълим грантлари ва контрактлар бўйича абитуриентлар қабул қилишнинг миқдорий кўрсаткичлари тўғрисида таклифлар тақдим этсин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси олий ўқув юртларига талабалар қабул қилишга доир тақдим этилган лойиҳаларни кўриб чиқиб, олий ўқув юртларига талабалар қабул қилишнинг умумий кўрсаткичларини, шу жумладан, ажратиладиган давлат таълим грантлари сонини тасдиқлайди.

Олий ўқув юртларига навбатдаги ўқув йили учун талабалар қабул қилишга доир материаллар ҳар йили 1 майга қадар оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.


5. Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Фан ва техника давлат қўмитаси, Фанлар академияси Давлатга қарашли ва нодавлат ўқув юртлари учун таълим грантлари тўғрисидаги Низомни 1998 йил май ойига қадар ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар. Низомда:

таълим муассасалари ва илмий муассасалар учун республика бюджетидан давлат таълим грантлари ажратиш тартиби;

корхоналар ва ташкилотлар томонидан таълим муассасалари ва илмий муассасаларга ҳамда фуқароларга тўлов-контракт асосида грантлар ажратиш тартиби;

давлатга қарашли ва нодавлат таълим муассасаларининг давлат таълим грантларини олишлари учун улар ўртасида танлов ўтказиш тартиби;

томонларнинг мажбуриятлари ва таълим хизматлари кўрсатиш шартлари бажарилиши учун уларнинг жавобгарликлари;

бозор механизми билан давлат манфаатларига риоя этишни оқилона қўшиб олиб боришни ҳисобга олган ҳолда давлат таълим грантлари асосида таълим олган мутахассислардан фойдаланиш тартибини назарда тутсинлар.


6. Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Меқнат вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фан ва техника давлат қўмитаси, Фанлар академияси, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 1998 йил 1мартга қадар:

олий таълим муассасалари маркетинг хизматлари учун таълим хизматларига талаб прогнози бўйича меъёрий-услубий ҳужжатларни;

таълим хизматлари кўрсатиш бозорини шакллантириш маълумотларининг республика ахборот базасини ишлаб чиқсин ва амалга киритсин.


7. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар ўз вазирликларида, шунингдек, ҳар бир олий таълим муассасасида маблағ билан таъминлашнинг барча манбалари ҳисобига умумий смета доирасида маркетинг хизматлари бўлинмалари тузилишини таъминласинлар, уларга корхоналар ва ташкилотларнинг ҳамда республика фуқароларининг таълим хизматлари кўрсатишга бўлган талабларини ўрганиш функциясини юкласинлар.


8. Тижорат банкларига йирик корхоналарнинг инвестиция лойиҳалари учун кредитлар ажратишда бизнес-режаларда ва техник-иқтисодий асослашларда ташкил этилаётган ишлаб чиқаришлар учун мутахассислар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш режалари ва уларни маблағ билан таъминлаш манбалари мавжудлигига алоҳида эътибор бериш тавсия этилсин.


9. Меҳнат вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Фан ва техника давлат қўмитаси Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси билан биргаликда:

ёш мутахассислар учун иш жойларини тақдим этувчи иш берувчиларни, шунингдек, ишлаб чиқаришдаги ишини ўқиш билан бирга олиб борадиган шахсларни;

ўз базаларида кадрларни тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш учун, шу жумладан, таълим олаётганларни ишлаб чиқариш амалиётига ва стажировкага қабул қилиш йўли билан ишлаб чиқариш ва илмий потенциаллардан самарали фойдаланувчи корхоналар ва илмий ташкилотларни қўллаб-қувватлаш бўйича меъёрий ҳужжатларни 1998 йилнинг 1 июнига қадар ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир Ў. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов




























Время: 0.1532
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск