Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Туризм /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.03.1998 й. 89-сон "Тошкент шаҳрида халқаро классдаги 4 юлдузли меҳмонхона қурилиши сaмарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.03.1998 й.

N 89



ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ХАЛҚАРО КЛАССДАГИ

4 ЮЛДУЗЛИ МЕҲМОНХОНА ҚУРИЛИШИ

СAMАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Ҳукуматнинг 1996 йил 5 ноябрдаги 380-сон қарорига мувофиқ "Буиг" фирмаси (Франция) томонидан Тошкент шаҳрида қурилаётган халқаро классдаги 4 юлдузли меҳмонхона қурилиши самарадорлиги ва сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг лойиҳа умумий қийматини 13 млн Франция франкига кўпайтирган ҳолда меҳмонхона фондини 250 ўрингача кўпайтириш ва бинонинг олд томонларини пардозлаш ишлари сифатини ошириш юзасидан таклифига розилик 6ерилсин.


2. Маълумот учун қабул қилинсинки, қўшимча ишларни маблағ билан таъминлаш уларнинг бажарилишига кўра 1998 йилда Тошкент шаҳар ҳокимлиги маблағлари ҳисобидан тўловлар жадвалига биноан қуйидаги тартибда амалга оширилади:

умумий миқдорнинг 50 фоизи (6,5 млн Франция франкига тенг) Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича миллий валютада;

умумий миқдорнинг 50 фоизи (6,5 млн Франция франки) - "Буиг" фирмасига қурилиш ишларига ҳақ тўлаш учун Франция франкида.


3. Меҳмонхона қурилиши барча даврига:

а) "Буиг" фирмаси билан тўғридан-тўғри контрактлар бўйича Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан етказиб бериладиган маҳсулотлар ва бажариладиган хизматлар қўшилган қиймат солиғидан;

б) "Буиг" фирмаси ва унинг субпудратчилари:

контрактни амалга оширишдан олинган даромадларга нисбатан солиқлар ва йиғимларнинг барча турларидан;

"Тошкентуйжойинвестқурилиш" корпорациясининг Капитал қурилиш бош бошқармаси буюртманомалари бўйича фирма ходимларига визалар берганлик ва уларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигида рўйхатдан ўтказганлик учун олинадиган бож ва йиғимлардан;

хорижий мутахассисларни меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигида рўйхатдан ўтказганлик учун ва лицензиялар берганлик учун олинадиган йиғимлардан озод қилинсин.


4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Буиг" фирмаси томонидан тақдим этилган тасдиқловчи ҳужжатлар асосида иш бошланган пайтдан ва мазкур қарор имзоланишига қадар "Буиг" фирмаси томонидан тўланган қўшилган қиймат солиғи, визаларни расмийлаштириш бўйича харажатлар ва бошқа солиқлар ва йиғимларни "Буиг" фирмасига ўз маблағлари ҳисобидан қопласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.Р. Юнусов, Б.С. Ҳамидов ва Тошкент шаҳар ҳокими К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов






























Время: 0.1956
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск