Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.03.1998 й. 94-сон "Шошилинч тиббий ёрдам ўқув марказини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.03.1998 й.

N 94



ШОШИЛИНЧ ТИББИЙ ЁРДАМ

ЎҚУВ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Шошилинч тиббий ёрдам масалалари бўйича тиббиёт ходимлари ва йўриқчиларини ўз вақтида ва сифатли тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Иккинчи Тошкент тиббиёт институтининг анестезиология ва реаниматология кафедраси негизида Шошилинч тиббий ёрдам ўқув маркази ташкил этилсин.

Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

аҳолини, халқ таълими, олий ва ўрта махсус таълим ходимларини, вазирликлар ва идораларнинг авария-қутқарув хизмати шахсий таркибини дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш кўникмаларига ўргатиш бўйича тиббиёт ходимларини, йўриқчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;

илғор тажрибаларни, шу жумладан хорижий мамлакатларнинг шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тажрибаларини умумлаштириш ва оммалаштириш;

даволашга ётқизишгача бўлган босқичда тиббий ёрдам кўрсатишнинг ташкилий шакллари ва усулларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;

Марказ ишлари йўналишлари бўйича ноширлик фаолиятини амалга ошириш, мутахассисларни тайёрлаш асослари бўйича меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

илмий-тадқиқот ишларини бажариш, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш муаммолари бўйича семинарлар ва конференцияларда қатнашиш.


2. Марказнинг тузилмаси ва Марказ тўғрисидаги Низом 1 ва 2- иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилаб қўйилсинки, Марказ директори Ўзбекистон Республикаси Ссғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тайинланади.


3. Маълумот учун қабул қилинсинки, Марказни маблағ билан таъминлаш, шу жумладан тиббиёт ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича харажатлар педагогик ва хўжалик фаолиятидан тушадиган ўз маблағлари, шунингдек Америка халқаро соғлиқни сақлаш уюшмасининг молиявий ёрдами ҳисобидан амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

Марказнинг ташкилий даврда муваффақиятли фаолият кўрсатиши ва уни ўқув қўлланмалари ва санитария автотранспорти билан таъминлаш учун ўзига қарашли муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга назарда тутилган маблағлар ҳисобидан 1998 йил I чорагида зарур маблағлар ажратсин;

Марказнинг фаолият кўрсатишини ва юқори малакали педагог кадрлар билан тўлдирилишини таъминласин;

бир ой муддатда мақсадли ўқув дастурларини кўриб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;

Шошилинч тиббий ёрдам хизматини ривожлантириш концепциясини 1998 йил 1 апрелга қадар ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар ҳар йили бюджет прогнозларини шакллантиришда шошилинч тиббий ёрдам ўқув марказида мутахассислар ва йўриқчиларни махсус дастурлар бўйича тайёрлаш ва қайта тайёрлаш харажатларини назарда тутсинлар.


6. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги Марказни телетайп ва махсус телефон алоқаси билан жиҳозлаш чораларини кўрсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 4 мартдаги

94-сон қарорига

1-ИЛОВА



Шошилинч тиббий ёрдам ўқув марказининг

ТУЗИЛМАСИ

  









Марказ директори


























































































Директорнинг маъмурий-хўжалик ишлари бўйича ўринбосари







Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари





































































Бухгалтер







Тиббиёт ходимининг шифокоргача бўлган дастлабки шошилинч тиббий ёрдами курси бўйича ўқитувчи
































































































Қутқарувчилар тузилмаларига дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш курси бўйича ўқитувчи














































































































Қутқарувчилар тузилмаларига, ДЙҲХХ ходимларига ва ИИВнинг ёнғиндан сақлаш ва бошқа хизматларига дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш курси бўйича ўқитувчи
















































































































































Йўриқчилар учун дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш курси бўйича ўқитувчи














































































































Йўриқчилар учун дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш курси бўйича ўқитувчи








































































  




































Время: 0.2426
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск