Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Шошилинч тиббий ёрдам ўқув маркази тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 04.03.1998 й. 94-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 4 мартдаги

94-сон қарорига

2-ИЛОВА



Шошилинч тиббий ёрдам ўқув маркази тўғрисида

НИЗОМ


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Шошилинч тиббий ёрдам ўқув маркази (бундан кейин матнда Марказ деб аталади) Иккинчи Тошкент тиббиёт институтининг анестезиология ва реаниматология кафедраси негизида Америка халқаро соғлиқни сақлаш уюшмаси (АХСУ) кўмагида ташкил этилган.


1.2. Марказ АХСУ билан биргаликда тузилган ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган ўқув дастури бўйича шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш борасида тингловчилар тайёрлашни таъминлайди. Тингловчилар гуруҳлари аҳолига тез ва шошилинч тиббий ёрдам хизмати тиббий ходимларидан, йўриқчиларидан, халқ таълими ва олий таълим муассасалари, ҳалокатларга тиббий ёрдам кўрсатиш хизмати тузилмалари, қутқарувчилар тузилмалари шахсий таркиби, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлигининг ишлари фавқулодда вазиятлар оқибатларини тугатиш билан боғлиқ бўлган хизматлари ходимларидан иборат бўлади.


1.3. Марказ директори Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи билан фавқулодда вазиятларда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил қилиш масалалари бўйича энг малакали илмий ходимлар-педагоглар орасидан тайинланади.


1.4. Марказ Соғлиқни сақлаш вазирлигига бўйсунади ва Марказнинг илмий-услубий ишларини, ўқув жараёнини маъмурий-хўжалик фаолиятини ташкил этиш учун жавоб беради.



2. МАРКАЗНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


2.1. Аҳолини ҳамда халқ таълими ва олий таълим тизимининг авария-қутқарув, ички ишлар органлари ва Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмалари шахсий таркибининг ҳалокатларнинг санитария оқибатларини тугатишда ва экстремал вазиятларда беморларга, шикастланганларга тиббий ёрдам кўрсатишда қатнашувчи ходимларини АХСУ билан келишилган ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлаган ўқув дастурлари бўйича дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш кўникмаларига ўргатувчи тиббиёт ходимларини, йўриқчиларини тайёрлаш.

2.2. Пировард мақсадни, курсларда тайёргарликдан ўтувчи мутахассисларнинг тайёргарлик даражасини, тингловчиларнинг умумий маълумоти даражасини ҳисобга олган ҳолда тингловчилар турли тоифаларини тайёрлаш дастурларини ишлаб чиқиш, уларга тузатишлар киритиш ва уларни бирхиллаштириш.


2.3. Ўқиб бўлинган курс бўйича имтиҳонлардан ўтказиш ва тингловчиларнинг тоифаларига кўра, таълим курслари бўйича сертификатлар бериш.


2.4. Илғор ўқув юртлари ва бошқа мамлакатларнинг ҳалокатлар тиббиёти бўйича тажрибасини умумлаштириш ва оммалаштириш.


2.5. Соҳага доир материаллар, тавсияномалар ва қўлланмаларни тайёрлаш ва эълон қилиш бўйича ноширлик фаолиятини амалга ошириш, шунингдек ҳалокатлар тиббиётига оид видеофильмлар ва слайдлар яратиш.


2.6. Тиббий ёрдам кўрсатиш, даволашга ётқизишгача бўлган босқичда тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва маданиятини оширишнинг ташкилий шакл ва усулларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш.


2.7. Шошилинч тиббий ёрдам бўйича илмий-тадқиқот ишларини бажариш, семинар ва конференцияларда қатнашиш.


2.8. Мутахассислар тайёрлаш асослари бўйича меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш.



3. МАРКАЗНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


3.1. Ҳалокатлар тиббиёти хизматини ривожлантиришнинг миллий стратегияси ва концепциясини ишлаб чиқишда қатнашади.


3.2. Илмий тадқиқотлар режаларини ишлаб чиқади. Халқаро танловларда, шунингдек Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Фан ва техника давлат қўмитасининг илмий-тадқиқот ишларини маблағ билан таъминлаш бўйича танловларида қатнашади.


3.3. Республиканинг ва бошқа давлатларнинг давлат муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари, тиббиёт ўқув юртлари ва етакчи мутахассислар билан Марказ соҳаси бўйича мутахассислар тайёрлаш масалалари борасида ҳамкорликни амалга оширади.


3.4. Мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар, юридик ва жисмоний шахслар учун, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, асосий ўқув жараёни доирасида консультациялар, услубий ишланмалар ва ўқув қўлланмалари, кадрлар тайёрлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатади.


3.5. Ўз маблағлари ва халқаро хайрия жамғармалари, АХСУ ажратмалари ҳамда хўжалик ҳисобидаги фаолияти даромадлари доирасида ўз хўжалик фаолиятини мустақил режалаштиради ва амалга оширади.



4. МАРКАЗНИ МАБЛАҒ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ МАНБАЛАРИ


4.1. Хўжалик ҳисобидан тушадиган ўз маблағлари.


4.2. АХСУ ажратмалари.


4.3. Хайрия жамғармалари, жамоат ташкилотлари ва бошқаларнинг маблағлари.



5. МАРКАЗНИНГ ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТ ИШЛАРИ


5.1. Марказ қонунчиликда белгиланган тартибда жорий, бухгалтерия ва статистика ҳисобини амалга оширади.


5.2. Марказ белгиланган тартибда, тасдиқланган шаклда ва белгиланган муддатларда республика Соғлиқни сақлаш вазирлигига тегишли ахборот топширади.



6. МАРКАЗНИНГ РАМЗИЙ БЕЛГИЛАРИ


6.1. Марказ Ўзбекистон Республикаси Герби тасвирланган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, шунингдек юридик шахснинг бошқа рамзий белгиларига эга бўлади.


6.2. Марказ банкда мустақил ҳисоб-китоб рақамини очиш ҳамда Марказнинг мақсади ва вазифаларига жавоб берадиган молиявий операцияларни амалга ошириш ҳуқуқига эга.


7. Марказни тугатиш ва қайта ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ амалга оширилади.












































Время: 0.1491
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск