Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш /

Ҳукуматнинг қонун лойиҳаларига доир иш режаларини тайёрлаш ва қабул қилиш ҳамда уларнинг ижроси мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.05.2006 й. 84-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 15 майдаги

84-сон қарорига

ИЛОВА



Ҳукуматнинг қонун лойиҳаларига доир иш режаларини

тайёрлаш ва қабул қилиш ҳамда уларнинг ижроси

мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қонун лойиҳаларига доир иш режаларини тайёрлаш ва қабул қилиш ҳамда уларнинг ижроси мониторингини олиб бориш тартибини белгилайди.


2. Ҳукуматнинг қонун лойиҳаларига доир иш режалари (кейинги ўринларда Режалар деб юритилади) жамиятни демократиялаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ва модернизациялашнинг устувор вазифалари ҳамда йўналишларига мувофиқ, шунингдек ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш йўналишлари ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларини ривожлантириш концепциялари ва дастурлари асосида жорий ва узоқ муддатли истиқболни кўзлаб шакллантирилади.


3. Режалар лойиҳалари, қоидага кўра бир йил учун ишлаб чиқилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ Режалар лойиҳалари узоқ муддатли истиқбол учун ишлаб чиқилади.


4. Режаларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг комплекслилигини ва ўзаро бир-бирини тўлдиришини таъминлаш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда, фаолиятнинг ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, гуманитар ва бошқа соҳаларида демократик ўзгартиришларни амалга ошириш учун зарур бўлган қонун лойиҳаларини тайёрлаш назарда тутилиши керак.


5. Режаларни тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қонун лойиҳаларига доир иш режалари (режалар лойиҳалари), Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларида, Ҳукумат қарорларида назарда тутилган қонун лойиҳалари, шунингдек мамлакатни ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ривожлантириш дастурлари ҳисобга олинади.


6. Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Президентини Ҳукуматнинг қонун лойиҳаларини тайёрлаш фаолияти тўғрисида, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг қонун лойиҳаларини тайёрлаш бўйича топшириқларининг бажарилиши ҳақида хабардор қилиб боради.


7. Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қонун лойиҳаларини тайёрлаш бўйича таклифларини белгиланган тартибда кўриб чиқади ва улар билан ўзининг қонун лойиҳаларини тайёрлаш фаолиятини мувофиқлаштириб боради.



II. РЕЖАЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


8. Режалар лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан киритилади.

Режалар лойиҳалари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг таклифларини умумлаштириш асосида ишлаб чиқилади.

Режалар лойиҳаларини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалга оширилиши мониторинги маркази (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади) томонидан амалга оширилади.


9. Адлия вазирлиги ва Марказ Ҳукуматнинг қонун лойиҳаларини тайёрлашга доир ишлари масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши, суд-ҳуқуқ тизимининг қонунчилик асосларини ислоҳ қилиш Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Жамият ҳаётининг барча томонларини эркинлаштириш ва янада ислоҳ қилиш ҳамда маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш соҳасидаги қонунчилик базасини такомиллаштириш бўйича Комиссия, давлат муассасалари ва илмий муассасалар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.


10. Режалар лойиҳаларига киритиш учун Марказга тақдим этиладиган қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш тўғрисидаги таклифларда қуйидагилар мавжуд бўлиши керак:

қонун лойиҳасининг шартли номи;

қонун лойиҳасини қабул қилиш зарурлигининг асосланиши ва ушбу қонун лойиҳаси қабул қилинган тақдирда кутиладиган натижалар;

қонун лойиҳасини тайёрлаш учун масъул органнинг номи ва қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ҳамижрочилар рўйхати;

қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш муддати ҳамда уни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритишнинг тахминий муддати.


11. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишни, илмий жиҳатдан асослашни ҳамда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш тўғрисидаги таклифларни Марказга ўз вақтида тақдим этишни амалга оширадилар.


12. Кейинги йил (ундан кейинги йиллар) Режа лойиҳасига киритиш учун қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш тўғрисидаги таклифлар ушбу Низомнинг 11-бандида назарда тутилган давлат органлари, давлат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Марказга жорий йилнинг 1 октябридан кечикмай тақдим этилади.


13. Тегишли ташкилотларнинг таклифлари асосида Адлия вазирлиги 1 декабрдан кечикмай кейинги йил (ундан кейинги йиллар) учун Режани тасдиқлаш тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқишни, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан келишишни таъминлайди ҳамда уни Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Вазирлар Маҳкамасининг кейинги йил (ундан кейинги йиллар) учун Режани тасдиқлаш тўғрисидаги қарори жорий йилнинг 25 декабридан кечикмай қабул қилинади.

Кейинги йил (ундан кейинги йиллар) учун Режани тасдиқлаш тўғрисидаги қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш, келишиш, Ҳукуматга киритиш ва уни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибига мувофиқ амалга оширилади.


14. Қабул қилинган Режалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига жўнатилади.


15. Тасдиқланган Режага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш Олий мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари асосида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги таклифига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.

Адлия вазирлигининг Режаларни ўзгартириш ва уларга қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифлари ҳам унинг ўз ташаббусига кўра, ҳам манфаатдор ташкилотларнинг таклифлари асосида киритилади.



III. РЕЖАЛАРНИНГ ИЖРОСИ МОНИТОРИНГИ


16. Тегишли органлар ва ташкилотларнинг раҳбарлари Режаларда назарда тутилган қонун лойиҳаларининг сифати ва уларни тайёрлаш муддатларига риоя қилиниши учун шахсан жавоб берадилар.

Қонун лойиҳасини тайёрлаш учун масъул орган раҳбари:

қонун лойиҳаси ишлаб чиқилишини ташкил қилади, ҳамижрочи органлар ва ташкилотлар ишларини мувофиқлаштиради, ишларга манфаатдор ташкилотлар вакилларини жалб этади ва келишилган қонун лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади;

зарур ҳолларда манфаатдор ташкилотлар, шу жумладан, нодавлат нотижорат ва илмий-тадқиқот муассасалари вакилларини жалб этган ҳолда ишчи гуруҳлар ташкил қилади;

Вазирлар Маҳкамасига қонун лойиҳасини тайёрлашнинг бориши тўғрисида мунтазам равишда ахборот беради ва Ҳукумат қарорини талаб қиладиган масалалар бўйича таклифлар киритади;

ҳар чоракнинг дастлабки ойи биринчи кунидан кечикмай Марказга Режаларнинг ўзи томонидан бажарилиши тўғрисида ахборот жўнатади.


17. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тегишли қонун лойиҳаларини тайёрлаш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиради ва унга методик жиҳатдан раҳбарликни амалга оширади.


18. Режалар ижроси мониторинги Марказ томонидан амалга оширилади.


19. Режалар ижроси мониторинги қонун лойиҳасини тайёрлаш муддатларига, белгиланган тартибига риоя қилиниши юзасидан, шунингдек уларнинг амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсади ва вазифаларига, инсон ҳуқуқлари ва эркинлигини ҳимоя қилиш талабларига, халқаро нормалар ва стандартларга, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ҳамда қонунларига мувофиқлигини баҳолаш учун амалга оширилади.


20. Режалар ижроси мониторингини амалга ошириш учун Марказ қонун лойиҳаларига доир ишлар масалалари бўйича ахборотларни сўраб олади, давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар вакилларини белгиланган тартибда жалб этади, қонун лойиҳаларига доир ишларнинг бажарилишини текширади, статистик ҳамда бошқа ахборотларни таҳлил қилади ва умумлаштиради.


21. Адлия вазирлиги ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 5-кунигача Вазирлар Маҳкамасига қонун лойиҳаларига доир ишларнинг бажарилиши тўғрисида ахборот беради.

Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш муддатлари бузилган тақдирда Адлия вазирлиги тегишли чора-тадбирлар кўриш учун бу тўғрида Вазирлар Маҳкамасини хабардор қилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 20-21-сон, 175-модда.














































Время: 0.1598
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск