Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Паспорт ва виза тизими /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.05.2006 й. 87-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг паспортлари ва 16 ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг гувоҳномалари бланкалари тайёрлашни моддий-техник таъминлаш ва ташкил этиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.05.2006 й.

N 87


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИНИНГ

ПАСПОРТЛАРИ ВА 16 ЁШГА ТЎЛМАГАН ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИНИНГ ГУВОҲНОМАЛАРИ

БЛАНКАЛАРИ ТАЙЁРЛАШНИ МОДДИЙ-ТЕХНИК

ТАЪМИНЛАШ ВА ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Мазкур Қарор ЎзР ВМ 20.10.2023 й. 550-сон Қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган



"Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг паспортлари ва 16 ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг гувоҳномалари бланкалари тайёрлашни моддий-техник таъминлаш ва ташкил этиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари паспортлари ва 16 ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари гувоҳномаларининг ҳар йили тайёрланадиган бланкалари умумий сони қонун ҳужжатларида белгиланган ёшга тўлган шахсларнинг жорий статистик ҳисоби маълумотлари бўйича прогнозлардан ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари паспортлари ва гувоҳномаларини олиш ва алмаштириш учун бошқа асослардан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқилади.


2. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари паспортлари ва 16 ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари гувоҳномаларини тайёрлашни ташкил этиш тартиби белгилансин, бунда:

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳар йили 1 апрелгача Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини олиш ёки алмаштириш учун асос ҳисобланадиган 16, 25 ва 45 ёшга тўлган шахслар сони тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳар йили 1 апрелгача Ички ишлар вазирлигига олдинги икки йил учун Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш барча органлари бўйича рўйхатдан ўтказилган никоҳлар, ажралишлар сони ва фамилиянинг ўзгариши ҳамда исми ва отасининг исми тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олдинги даврдаги фаолият таҳлилига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва Адлия вазирлигидан олинган маълумотларга мувофиқ ҳар йили белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига паспортлар ва гувоҳномалар бланкалари тайёрлашга бўлган эҳтиёж прогнозини тақдим этади;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ички ишлар вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича ҳар йили паспортлар ва гувоҳномалар бланкалари тайёрлашни моддий-техник таъминлаш ва ташкил этиш учун республика бюджетидан маблағ ажратилишини назарда тутади;

"Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг буюртманомалари бўйича паспортлар ва гувоҳномалар бланкалари ўз вақтида ва сифатли тайёрланишини таъминлайди.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида:

паспортлар ва гувоҳномаларни расмийлаштириш ва чоп этиш учун махсус асбоб-ускуналар;

192 минг АҚШ долларига ва 51,1 минг еврога паспортлар ва гувоҳномаларни расмийлаштиришда фойдаланиладиган эҳтиёт қисмлар ва махсус материаллар сотиб олсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Миллий паспортлар тайёрлашнинг моддий-техник ва молиявий масалалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларини улар билан таъминлаш тўғрисида" 1996 йил 21 августдаги 293-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                  Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 20-21-сон, 177-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 5, 31-модда.
































Время: 0.1850
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск