ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш /

Ўзбекистон Республикасининг 14.12.2000 й. 166-II-сон "Қонун лойиҳаларининг умумхалқ мухокамаси тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

14.12.2000 й.

N 166-II



ҚОНУН ЛОЙИҲАЛАРИНИНГ УМУМХАЛҚ

МУҲОКАМАСИ ТЎҒРИСИДА


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалаларига дахлдор қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат.


2-модда. Қонун лойиҳаларининг умумхалқ

муҳокамаси тўғрисидаги қонунчилик

Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.

Қорақалпоғистон Республикасида қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилиги билан ҳам тартибга солинади.



3-модда. Қонун лойиҳалари умумхалқ

муҳокамасининг асосий принциплари

Қонун лойиҳалари умумхалқ муҳокамасининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

ихтиёрийлик;

тенглик;

ошкоралик;

ҳамма учун очиқлик;

эркин фикр билдириш.


4-модда. Қонун лойиҳаларининг умумхалқ

муҳокамаси иштирокчилари

Фуқаролар, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, сиёсий партиялар ва бошқа жамоат бирлашмалари қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси иштирокчилари бўлишлари мумкин.

Чет эл давлатлари ва халқаро ташкилотларнинг экспертлари Ўзбекистон Республикаси қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамасига ушбу Қонунга мувофиқ жалб этилишлари мумкин.


5-модда. Қонун лойиҳаларининг умумхалқ

муҳокамасида фуқароларнинг ҳуқуқлари

Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамасида фуқаролар қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:

қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамасида эркин иштирок этиш;

қонун лойиҳалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, бошқа давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, сиёсий партиялар ва бошқа жамоат бирлашмаларига, оммавий ахборот воситаларига таклифлар ва мулоҳазалар киритиш;

қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси учун депутатлар билан, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг вакиллари билан ташкил этилган учрашувларда ва бошқа тадбирларда қатнашиш.

Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамасида иштирок этувчи фуқаролар қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.


6-модда. Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамасида

оммавий ахборот воситаларининг иштирок этиши

Умумхалқ муҳокамасига қўйилган қонун лойиҳалари оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Оммавий ахборот воситалари қонун лойиҳалари умумхалқ муҳокамасининг боришини ёритадилар, қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси иштирокчиларининг таклиф ва мулоҳазаларини эълон қилиб борадилар.


II БОБ. ҚОНУН ЛОЙИҲАЛАРИНИНГ УМУМХАЛҚ

МУҲОКАМАСИДА ФУҚАРОЛАРНИНГ ИШТИРОК

ЭТИШ ҲУҚУҚЛАРИ КАФОЛАТЛАРИ

7-модда. Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамасида

фуқаролар иштирок этишининг ихтиёрийлиги

Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамасида фуқароларнинг иштирок этиши ихтиёрийдир.

Фуқароларни қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамасида иштирок этишга мажбурлаш тақиқланади.



8-модда. Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамасида

иштирок этишда фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилиги

Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамасида иштирок этишда фуқаролар тенг ҳуқуққа эгадирлар.

Фуқароларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеига қараб қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамасида иштирок этиш ҳуқуқларини чеклаш тақиқланади.


9-модда. Қонун лойиҳаларининг умумхалқ

муҳокамасини ўтказишда ошкоралик

Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси ошкора ўтади ва оммавий тусга эга бўлади.

Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамасига тўсқинлик қилишга йўл қўйилмайди.



10-модда. Қонун лойиҳалари умумхалқ

муҳокамасининг ҳамма учун очиқлиги

Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси унинг ҳамма иштирокчилари учун очиқ бўлиши керак.

Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамасида иштирок этишга ҳеч ким монелик қилишга ҳақли эмас.



11-модда. Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси

жараёнида фуқароларнинг эркин фикр билдириш ҳуқуқи

Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси жараёнида фуқаролар қонун лойиҳалари  бўйича ўз фикрини эркин билдириш ҳуқуқига эга.

Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси жараёнида ҳеч ким қонун лойиҳалари юзасидан ўз фикрини билдиришга мажбур қилиниши мумкин эмас.



III БОБ. ҚОНУН ЛОЙИҲАЛАРИНИНГ УМУМХАЛҚ

МУҲОКАМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

12-модда. Қонун лойиҳаларини умумхалқ

муҳокамасига қўйиш ташаббуси

Қонун лойиҳаларини умумхалқ муҳокамасига қўйиш ташаббуси қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга бўлган органлар ва шахсларга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қўмиталарига тегишлидир.


13-модда. Қонун лойиҳаларининг

умумхалқ муҳокамасини тайинлаш

Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ёки унинг Кенгаши қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси жараёнида тушадиган таклиф ва мулоҳазаларни кўриб чиқиш ишларини ташкил этиш муддати ва тартибини белгилайди.


14-модда. Қонун лойиҳаларини умумхалқ

муҳокамаси учун эълон қилиш

Қонун лойиҳалари умумхалқ муҳокамаси учун "Халқ сўзи", "Народное слово" газеталарида, уларни умумхалқ муҳокамасига қўйиш ҳақида қарор қабул қилинганидан кейин ўн кундан кечиктирмай эълон этилади. Улар махсус нашрларда, бошқа оммавий ахборот воситаларида ҳам чоп қилиниши мумкин.


15-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

қўмиталари ва комиссияларининг қонун лойиҳаларининг

умумхалқ муҳокамасини ўтказиш бўйича ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қўмиталари:

қонун лойиҳалари юзасидан тушган таклиф ва мулоҳазаларни ҳисобга олиб борадилар;

тушаётган таклиф ва мулоҳазаларни умумлаштирадилар, ўрганиб чиқадилар ва таҳлил этадилар;

таклиф ва мулоҳазаларни ўрганиб чиқиш ва таҳлил этишга экспертлар, мутахассислар ва олимларни жалб қиладилар;

қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси бўйича семинарлар, конференциялар, давра суҳбатлари уюштирадилар;

таклиф ва мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда қонун лойиҳаларини маромига етказадилар;

қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамасини ўтказиш бўйича қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширадилар.


16-модда. Қонун лойиҳаларининг умумхалқ

муҳокамасига доир тадбирларни ташкил этиш

Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, сиёсий партиялар, бошқа жамоат бирлашмалари ва оммавий ахборот воситалари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари, шунингдек Қонунчилик палатаси депутатлари сайлов округларида қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамасига доир тадбирларни ташкил этадилар.


17-модда. Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамасини

ўтказиш учун шарт-шароитларни таъминлаш

Давлат органлари қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамасини ўтказиш учун:

қонун лойиҳаларини оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш;

қонун лойиҳаларининг муҳокамасига доир тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашиш;

қонун лойиҳалари умумхалқ муҳокамасининг бориши ва якунлари тўғрисидаги ахборотни оммавий ахборот воситаларида тарқатиш йўллари билан зарур шарт-шароитларни таъминлайдилар.



18-модда. Қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш

Умумхалқ муҳокамасига қўйилган қонун лойиҳалари давлат органларининг мажлисларида, фуқаролар йиғинларида, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, сиёсий партиялар ва бошқа жамоат бирлашмаларида, ҳарбий хизматчиларнинг йиғилишларида, оммавий ахборот воситалари орқали муҳокама қилиниши мумкин.


19-модда. Қонун лойиҳалари умумхалқ муҳокамаси

иштирокчиларининг таклиф ва мулоҳазалари

Қонун лойиҳалари умумхалқ муҳокамаси иштирокчиларининг таклиф ва мулоҳазалари якка тартибда ёки жамоа тарзида, оғзаки ёки ёзма шаклда киритилади.

Қонун лойиҳаси юзасидан таклиф ва мулоҳазаларда фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, унинг турар жойи, тегишли органнинг, ташкилотнинг номи ва почта манзили кўрсатилади. Қонун лойиҳаси юзасидан таклиф ва мулоҳазалар имзоланган бўлиши керак.

Қонун лойиҳаси юзасидан белгиланган тартибда киритилган таклиф ва мулоҳазалар кўриб чиқилиши шарт. Таклиф ва мулоҳазаларни қабул қилиб олишни рад этиш тақиқланади.

Қонун лойиҳалари умумхалқ муҳокамаси иштирокчиларининг таклиф ва мулоҳазалари тавсия ва маслаҳат хусусиятига эга бўлади.


20-модда. Қонун лойиҳаларининг умумхалқ

муҳокамаси бўлиб ўтадиган тил

Фуқаролар қонун лойиҳасига доир таклиф ва мулоҳазаларини давлат тилида ёки ўзлари билган исталган бошқа тилда киритишга ҳақлидирлар.


IV БОБ. ҚОНУН ЛОЙИҲАЛАРИНИНГ УМУМХАЛҚ

МУҲОКАМАСИ ДАВОМИДА ТУШГАН ТАКЛИФ

ВА МУЛОҲАЗАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ

21-модда. Қонун лойиҳалари умумхалқ муҳокамаси

иштирокчиларининг таклиф ва мулоҳазаларини кўриб чиқиш

Фуқаролар, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, сиёсий партиялар ва бошқа жамоат бирлашмаларидан умумхалқ муҳокамаси давомида қонун лойиҳаси юзасидан тушган таклиф ва мулоҳазалар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмиталари томонидан кўриб чиқилади.

22-модда. Қонун лойиҳалари умумхалқ муҳокамаси

иштирокчиларининг таклиф ва мулоҳазаларини умумлаштириш

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қўмиталари умумхалқ муҳокамаси давомида тушган таклиф ва мулоҳазаларни умумлаштирадилар ҳамда қонун лойиҳаларини маромига етказадилар.


23-модда. Шахс, жамият ва давлат

манфаатларини ҳисобга олиш

Қонун лойиҳаларини маромига етказиш пайтида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари, сиёсий партиялар фракциялари аҳоли турли қатламларининг, жамият сиёсий кучларининг ҳамда давлатнинг манфаатларини ҳар томонлама ҳисобга оладилар.


24-модда. Таклиф ва мулоҳазаларни кўриб

чиқиш натижалари тўғрисида ахборот

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қўмиталари қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси якунлари тўғрисида умумлаштирилган ахборот тайёрлайдилар ҳамда уни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари эътиборига етказадилар.


V БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

25-модда. Қонун лойиҳаларининг умумхалқ

муҳокамаси якунларини кўриб чиқиш

Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси якунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилади.

Қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси якунларига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қонунни қабул қилади ва уни маъқуллаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборади ёки қонун лойиҳасини қўшимча равишда ишлашга юборади ёхуд уни рад этади.


26-модда. Қонун лойиҳаларининг умумхалқ

муҳокамаси якунларини эълон қилиш

Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси якунлари оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши мумкин.



27-модда. Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси

тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик

Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишида айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                          И. Каримов



“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси”, 2001 йил, 1-2-сон, 14-модда


























Время: 0.1633
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск