ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2006 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.05.2006 й. 92-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.05.2006 й.

N 92



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Тадбиркорлик фаолияти юритиш учун рухсатнома турларини

қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш

тўғрисида" 2005 йил 21 сентябрдаги ПҚ-186-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолияти юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида" 2005 йил 21 сентябрдаги ПҚ-186-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 22 майдаги

92-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

5. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги 327-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 7-сон, 35-модда) билан тасдиқланган Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисидаги Низомда:

а) 3.3-банднинг биринчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Корхонани ихтиёрий равишда тугатиш ҳақида қарор қабул қилган ёки корхонани тугатиш вазифаси уларга суд қарори билан юкланган корхонанинг муассислари (қатнашчилари) ёки таъсис ҳужжатлари билан вакил қилинган органи рўйхатдан ўтказувчи органга тугатишни амалга ошириш тартиби ва муддатларини кўрсатган ҳолда уни тугатиш тўғрисидаги қарорни тақдим этадилар. Корхонани тугатиш вазифаси суд қарори билан корхонанинг муассисларига (қатнашчиларига) ёки таъсис ҳужжатлари билан вакил қилинган органига юкланган тақдирда улар рўйхатдан ўтказувчи органга тугатиш комиссияси аъзолари тўғрисидаги маълумотларни ҳам тақдим этадилар";

б) 3.6-бандга қуйидаги таҳрирдаги ўн учинчи хат боши қўшилсин:

"Корхона ихтиёрий равишда тугатилган тақдирда оралиқ тугатиш балансини рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиб олиш талаб этилмайди";

в) 3.8-бандга қуйидаги таҳрирдаги тўртинчи хат боши қўшилсин:

"Корхона ихтиёрий равишда тугатилган тақдирда тугатиш балансини рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиб олиш талаб этилмайди".




"Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш

учун аудиторлик ташкилотларига лицензия

бериш тартиби тўғрисидаги Низомга

2-ИЛОВА


НАМУНА


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги


Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензия



Серия ________                                                                      N_________


Тошкент шаҳри                                                             200 __ йил "__" _______



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг


200__ йил "__"__________даги буйруғига мувофиқ _____________________


___________________________________________________________________

(аудиторлик ташкилотининг номи)


________________________________________________________________ га

(аудиторлик ташкилотининг почта манзили, СТИР ва бошқа реквизитлари)


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиторлик фаолиятини амалга оширишга рухсат берилади.



Ваколатли шахснинг имзоси


М.Ў."



9. Вазирлар Маҳкамасининг "Лицензиялар бланкалари тайёрлаш тартиби тўғрисидаги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида лицензиялар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2000 йил 20 декабрдаги 488-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 12-сон, 78-модда),

а) қарорга 1-илова 3-бандининг тўртинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"лицензиянинг амал қилиш муддати (амал қилиши чекланган муддатга бериладиган лицензиялар учун)";

б) қарорга 2-илова 7-бандининг тўртинчи ва бешинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"лицензияларнинг амал қилиш муддатлари (амал қилиши чекланган муддатга бериладиган лицензиялар учун);

лицензияларни қайта расмийлаштириш уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш (амал қилиши чекланган муддатга бериладиган лицензиялар учун), амал қилишини тўхтатиб қўйиш ва тиклаш асослари ва саналари".


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лицензияланадиган фаолиятнинг айрим турларини амалга ошириш учун лицензия бланкасини ҳамда лицензиялар бланкаларини сақлаш, ҳисобга олиш, бериш ва ҳисобдан чиқариш, шунингдек уларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида" 2001 йил 2 майдаги 200-сон қарорига 1-илованинг "Лицензиянинг амал қилиш муддати ___________" устуни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Лицензиянинг амал қилиш муддати ___________________"

(аниқ муддат ёки амал қилиш муддати чекланмаган)

12. Вазирлар Маҳкамасининг "Хусусийлаштирилган савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳаси объектлари фаолиятидаги тартиб бузилиши ҳоллари тўғрисида" 2002 йил 21 ноябрдаги 402-сон қарори 3-бандининг иккинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ўзаро мажбуриятлар тўғрисидаги битимларда ва фаолият шартларида муайян даврда корхона ихтисослашувини сақлаб туриш мажбурияти мавжуд бўлган тақдирда, кўрсатиб ўтилган даврда хусусийлаштирилган савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарининг фаолият йўналишини ўзгартириш фақат Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таклифлари асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан келишилган ҳолда амалга оширилади".


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни ҳамда улар томонидан савдо фаолияти амалга оширилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 71-модда):

а) 1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

б) қарорга иловада:

1-банднинг биринчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ушбу Низом савдо фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ягона ёндашувлар ва талабларни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ҳамда юридик шахслар томонидан улгуржи ва чакана савдони амалга ошириш, шунингдек жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказиш ва улар томонидан чакана савдони амалга ошириш тартибини белгилайди";

2-банднинг учинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"улгуржи савдо - тижорат мақсадларида ёки ўз ишлаб чиқариш-хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланиш учун ҳисоб-китобларнинг нақдинасиз шаклида харид қилинадиган товарларни сотиш";

II бўлим номидаги "рўйхатдан ўтказиш ва" сўзлари чиқариб ташлансин;

3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Улгуржи савдо билан юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилган хўжалик юритувчи субъектлар, фақат улар давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги туман (шаҳар) ҳокимликларида улгуржи савдони амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия олган тақдирда, шуғулланишлари мумкин";

4-9-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

12-банднинг иккинчи хат бошидаги "рухсат гувоҳномаси" сўзлари "лицензия" сўзи билан алмаштирилсин;

III бўлим номидаги "рўйхатдан ўтказиш ва" сўзлари чиқариб ташлансин;

13-18-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

21-банднинг учинчи хат бошидаги "чакана савдони амалга ошириш учун рухсат гувоҳномасига эга бўлишлари керак" сўзлари чиқариб ташлансин;

1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

17. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда):

а) қарорга 1-иловада:

2-банднинг иккинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"юридик шахслар";

3-банднинг ўн иккинчи хат бошига "мувофиқ бўлган тақдирда" сўзларидан кейин "якка тартибдаги тадбиркорларга" сўзлари қўшилсин;

67-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"67. Пиво кучсиз алкоголли маҳсулот ҳисобланади ва V бўлим талаблари пивони сотишга татбиқ этилмайди. Сотиш жойи чекланмасдан пивонинг:

юридик шахслар томонидан;

чакана савдога рухсатнома бўлган тақдирда жисмоний шахслар томонидан сотилишига йўл қўйилади";

б) қарорга 2-иловада:

2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Умумий овқатланиш соҳасидаги хўжалик юритувчи субъект бу умумий овқатланиш соҳасида кулинария, шунингдек бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш, сотиш ва истеъмол қилишни ташкил этиш ҳамда хизматлар кўрсатиш бўйича функцияларни бажарувчи юридик шахсдир*";

9-банднинг биринчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Умумий овқатланиш савдо объектларининг иш режими, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, мустақил равишда, саноат корхоналари, муассасалар, ўқув юртлари ҳузуридаги умумий овқатланиш корхоналарининг иш режими эса маъмурият ва касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда белгиланади";

26-бандда:

саккизинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"стандартлар, техник шартлар талабларига жавоб бермайдиган товарларни, маҳсулотларни сотиш, маҳаллий йиғимларни тўламаслик ёки ўз вақтида тўламаслик"

тўққизинчи ва ўнинчи хат боши чиқариб ташлансин.

20. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 9 июлдаги 308-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 60-модда) билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни (инвестиция институтларининг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятини) лицензиялаш тўғрисидаги Низомда:

а) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Қимматли қоғозлар бозоридаги касбий фаолият турларини амалга ошириш учун лицензия амал қилиш муддати чекланмасдан берилади";

б) 9-банд "а" кичик бандининг тўртинчи хат бошидаги "ва фаолиятнинг кўрсатиб ўтилган тури амалга ошириладиган муддат" сўзлари чиқариб ташлансин;

в) 22-банднинг биринчи хат бошидаги "уларнинг муддатларини узайтириш" сўзлари чиқариб ташлансин;

г) 24-банднинг олтинчи хат боши чиқариб ташлансин;

д) V бўлим номидаги "унинг амал қилиш муддатини узайтириш" сўзлари чиқариб ташлансин;

е) 34-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

ё) 35-банднинг биринчи хат бошидаги "Амал қилиш муддати ўтмаган" сўзлари чиқариб ташлансин;

ж) 40-банднинг олтинчи хат боши чиқариб ташлансин;

з) 42-бандда:

биринчи хат бошидаги "ёки унинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хат боши чиқариб ташлансин.

23. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 315-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 63-модда) билан тасдиқланган Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги Низомда:

а) 7-банднинг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин;

б) 12-банднинг иккинчи хат бошидаги "ва фаолиятнинг кўрсатилган тури амалга ошириладиган муддат" сўзлари чиқариб ташлансин.

40. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2004 йил 11 февралдаги 67-сон қарорига илованинг 1-банди иккинчи хат боши чиқариб ташлансин.


41. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 99-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2004 й., 3-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Диний таълим муассасаларининг фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 6-банди иккинчи гапи чиқариб ташлансин.

48. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 22 мартдаги 136-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2004 й., 3-сон, 32-модда) билан тасдиқланган Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомда:

а) 6-банднинг иккинчи гапи чиқариб ташлансин;

б) 11-банднинг иккинчи хат бошидан "ва фаолиятнинг кўрсатилган тури амалга ошириладиган муддат" сўзлари чиқариб ташлансин.


49. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 11 июндаги 275-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2004 й., 6-сон, 57-модда) билан тасдиқланган Ноширлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомда:

а) 6-банднинг иккинчи гапи чиқариб ташлансин;

б) 9-банднинг "а" кичик банди тўртинчи хат бошидан "ва фаолиятнинг кўрсатилган тури амалга ошириладиган муддат" сўзлари чиқариб ташлансин.


50. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика комиссиялари ва кенгашлари таркибларини тасдиқлаш тўғрисида" 2004 йил 26 июлдаги 358-сон қарорида:

б) қарорга 20-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 20-21-сон, 181-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 5, 34-модда.






























Время: 0.1301
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск