Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йирик инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бюросида мақсадли дастурлар, концепциялар ва инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш ва тавсиялар тайёрлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.05.2006 й. 91-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 22 майдаги

91-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Йирик инвестиция лойиҳаларини

экспертизадан ўтказиш бюросида мақсадли

дастурлар, концепциялар ва инвестиция

лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш ва

тавсиялар тайёрлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Бюрода Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ёки қарори, шунингдек Ҳукумат қарори билан тасдиқланиши лозим бўлган мақсадли дастурлар, концепциялар ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мумкинлиги тўғрисида қарорлар қабул қилиш учун уларни экспертизадан ўтказишни ташкил этиш ва тавсиялар тайёрлаш тартибини белгилаб беради.


2. Иқтисодиётнинг базавий тармоқлари:

нефть-газ саноати, геология, энергетика, кимё, металлургия, машинасозлик корхоналарини, шунингдек йирик объектлар ва гидротехника иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва замонавийлаштириш билан боғлиқ бўлган;

мақсадли давлат дастурлари ва концепцияларга киритилган;

улар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг алоҳида қарорлари асосида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар берилиши назарда тутиладиган;

марказлаштирилган манбалар ресурслари ҳисобига ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолати остида хорижий кредитлар жалб этилган ҳолда амалга ошириладиган;

маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимга мувофиқ амалга ошириладиган мақсадли дастурлар, концепциялар ва инвестиция лойиҳалари Бюрода экспертизадан ўтказилиши шарт.


3. Бюро экспертизани амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Қарорлари ва Фармойишларига, Ҳукумат қарорларига, шунингдек экспертизанинг комплекслилиги, холислиги, мустақиллиги принципларига ва мазкур Низомга амал қилади.



II. МАҚСАДЛИ ДАСТУРЛАР, КОНЦЕПЦИЯЛАР

ЛОЙИҲАЛАРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯ ТАКЛИФЛАРИ

БЎЙИЧА БЮРОГА ҲУЖЖАТЛАРНИ (ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҲУЖЖАТЛАРИ

ВА ҲУКУМАТ ҚАРОРЛАРИ ЛОЙИҲАЛАРИ) ВА

МАТЕРИАЛЛАРНИ (ҲИСОБЛАШ, АСОСЛАШ)

ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ


1. Иқтисодиётнинг базавий тармоқларида дастурлар, концепциялар лойиҳалари ва инвестиция лойиҳалари амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Ҳукумат қарорларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Иш тартибига қатъий мувофиқ равишда белгиланган муддатларда бажарувчи - асосий ишлаб чиқувчи (комиссия, гуруҳ, вазирлик ёки идора, Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил департаменти) томонидан пухта ва ҳар томонлама ишлаб чиқилгандан кейин Бюрога экспертизадан ўтказиш учун киритилади.

Комплект бўлмаган ва норматив талабларга жавоб бермайдиган ҳужжатлар ва материаллар экспертизадан ўтказилмайди, бу ҳақда Бюронинг директори уч кун муддатдан кечикмасдан экспертизани амалга ошириш рад этилишининг аниқ сабабларини асослаган ҳолда лойиҳанинг асосий ишлаб чиқувчисини ёзма равишда хабардор қилади.


2. Экспертизадан ўтказиш учун асосий ишлаб чиқувчи томонидан Бюрога қуйидаги асосий ҳужжатлар тақдим этилади:

мақсадли дастур, концепция лойиҳаси ва инвестиция лойиҳаси унга мувофиқ ишлаб чиқилган ҳужжатнинг нусхаси;

мақсадли дастур, концепция лойиҳаси ва инвестиция лойиҳаси (таклифи) лойиҳаси;

зарур ҳисоблаб чиқилган асослашлар;

тушунтириш хати;

иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертиза ваколатли органларининг хулосаси;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони, Қарори, Фармойиши ёки Ҳукумат қарори лойиҳаси;

лойиҳани тегишли вазирликлар ва идоралар билан келишиш варақаси.

Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар билан биргаликда Бюрога Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг мутасаддилик қилувчи ўринбосари имзоси билан Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплексининг лойиҳа бўйича хулосаси ҳам тақдим этилади.


3. Зарурият бўлганда, Бюро тармоқ хусусиятини ва лойиҳанинг мураккаблигини ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқилаётган ҳужжатларга тегишли қўшимча маълумотларни сўрашга ҳақлидир.


4. 2-бандда кўрсатилган ҳужжатлар асосий ишлаб чиқувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига икки нусхада:

бир нусхаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибига мувофиқ пухта ишлаб чиқиш учун тегишли Ахборот-таҳлил департаментига, иккинчи нусхаси мазкур Низомга мувофиқ экспертизани амалга ошириш учун Бюрога тақдим этилади.


5. Тегишли Ахборот-таҳлил департаментида ва Бюрода киритилган ҳужжатларни кўриб чиқиш, пухта ишлаш ва экспертизадан ўтказишда экспертизанинг мустақиллиги ва холислиги принципларига қатъий риоя қилинади.



III. МАҚСАДЛИ ДАСТУРЛАР, КОНЦЕПЦИЯЛАР

ЛОЙИҲАЛАРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯ ТАКЛИФЛАРИНИ

ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИШ ВА УЛАР БЎЙИЧА

ТАВСИЯЛАР ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ


1. Бюрода мақсадли дастурлар ва концепциялар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш мазкур Низомга илова қилинган Схемада белгиланган тартибда амалга оширилади.


2. Инвестиция лойиҳаларини (таклифларини) экспертизадан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сон қарори билан тасдиқланган Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низом талабларига ва мазкур қарорга 2-иловага қатъий мувофиқ равишда амалга оширилади.


3. Лойиҳаларни Бюрода экспертизадан ўтказиш:

лойиҳа бўйича инвестиция харажатларининг амалга ошириладиган ишларга мувофиқлигини, таклиф этилаётган ишлаб чиқариш технологиясининг асосланганлигини ва ишлаб чиқариш циклининг яхлитлигини ва тугалланганлигини баҳолаш асосида, ватанимиздаги ва хориждаги энг яхши ана шундай лойиҳалар билан қиёслаш асосида;

ҳар томонлама асосланган замонавий технология танланганлигини, маҳаллийлаштириш ва бутловчи буюмлар, ёқилғи-энергетика, хом ашё ва табиий ресурслар билан таъминланганлик даражасини баҳолаш, уларни оқилона сарфлаш талабларига риоя қилиниши ҳисобга олинган ҳолда;

талаб этиладиган, шу жумладан, импорт бўйича олинадиган саноат қурилмалари, асбоб-ускуналар, машина ва механизмлар рўйхатининг техник даражага ва таклиф этилаётган технологияга мувофиқлигини баҳолаш;

ишлаб чиқариш учун таклиф этилаётган маҳсулотнинг нарх ва сифат тавсифлари бўйича рақобатбардошлиги даражасини баҳолаш, маҳсулотни сотишнинг узоқ муддатли бозорини чуқур ишлаб чиқиш;

маҳсулот тақсимотига оид битимлар лойиҳаларини баҳолаш, шунингдек конлар ёки ер ости участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензия олиш учун талаблар асосида амалга оширилади.


4. Бюронинг лойиҳа бўйича тавсияларини тайёрлаш экспертиза натижаларини умумлаштириш асосида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси хулосаси ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.


5. Экспертизанинг тавсиялари:

иқтисодиётнинг тегишли базавий тармоқларида фан ва технологияни ривожлантириш истиқболларини, фан-техника тараққиётининг энг сўнгги ютуқларини қўллаш даражасини, моддий-техника, энергетика ресурслари ва ресурсларнинг бошқа турларидан мақбул фойдаланиш даражасини ҳисобга олиши;

тавсияларда техник, технологик ва ташкилий лойиҳа ечимларининг иқтисодий самарадорлиги, фойдаланишнинг ишончлилиги баҳоланган бўлиши;

импорт хом ашёдан фойдаланиш билан боғлиқ янги қувватларни ташкил этишнинг эҳтимол тутилган оқибатларини ва маҳсулот истеъмоли бозорлари конъюнктурасининг ўзгаришини ҳисобга олиши;

марказлаштирилган (бюджет) манбалар ёки Ҳукумат кафолати остида хорижий кредитларни, шунингдек корхоналарнинг ўз маблағларини жалб этиш ҳисобига лойиҳа ташаббускори томонидан қўйилаётган ресурсларнинг самарадорлиги тўғрисида ваколатли молия ва банк органларининг хулосаларига мувофиқ молиявий ва иқтисодий ҳисоб-китобларнинг ишончлилигини (ҳар хил вариантлар асосида), инвестиция қилинадиган маблағларнинг ўз вақтида қайтарилиши кафолатлари асосланганлигини, лойиҳанинг қопланувчанлигини (ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг сифати ва унинг мамлакат ичида ва экспортга сотилиши шартлиги) ва барқарор фойда олинишини тасдиқлаши;

экспертиза натижалари бўйича лойиҳани тасдиқлаш мақсадга мувофиқлиги асосланган ёки қўйиладиган талабларга мувофиқ эмаслиги туфайли лойиҳани рад этиш тўғрисидаги хулосаларни ўз ичига олиши керак, унда лойиҳа ечимларини қайта ишлаш бўйича таклифлар кўрсатилиши лозим.


6. Зарурият бўлганда Бюро ўз ваколатига кирадиган баҳолаш мезонлари асосида аниқ бир лойиҳанинг мақсадлари ва вазифаларига энг мақбул ва самарали эришилишини таъминлайдиган муқобил таклифларни ишлаб чиқади.



IV. БЮРОНИНГ МАҚСАДЛИ ДАСТУРЛАР,

КОНЦЕПЦИЯЛАР ВА ИНВЕСТИЦИЯ

ТАКЛИФЛАРИ ЛОЙИҲАЛАРИГА ОИД

ТАВСИЯЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


1. Тайёрланган тавсиялар тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун Бюро директори томонидан ёзма равишда ахборот берилади.

Шу билан бир пайтда Вазирлар Маҳкамаси тегишли комплексининг хулосаси ҳам кўриб чиқилади.


2. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан қабул қилинган қарорга мувофиқ, қарор ижобий бўлган тақдирда - Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, Қарори ва Фармойиши ёки Ҳукумат қарори лойиҳаси мазкур Низом II бобининг 2-бандида кўрсатиб ўтилган барча зарур ҳужжатлар ҳамда Бюро тавсиялари билан биргаликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Давлат маслаҳатчиси хизматига тақдим этилади ёхуд қарор салбий бўлган тақдирда - лойиҳани пухта ишлаб чиқиш учун Бош вазир ўринбосари - комплекс раҳбарига ва лойиҳанинг асосий ишлаб чиқувчисига қайтарилади.


3. Бюрода тавсиялар тайёрланган мақсадли дастурлар, концепциялар ва инвестиция таклифлари лойиҳалари бўйича тизимли асосда маълумотлар банки йиғиб борилади.





Низомга

ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Йирик инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бюросида

мақсадли дастурлар, концепцияларни экспертизадан ўтказиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Бажарувчилар

Тадбирлар

1-босқич

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси

Мақсадли дастур ва концепцияни ишлаб чиқиш тўғрисида қарор қабул қилиш, бажарувчиларга тегишли топшириқларни юбориш

2-босқич

Бажарувчи (комиссия, гуруҳ, вазирликлар ва идоралар)

1. Мақсадли дастур ва концепция лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Мақсадли дастур ва концепцияни кўриб чиқиш учун ваколатли экспертиза органларига киритиш

3-босқич

Ваколатли экспертиза органлари

Ваколатли экспертиза органлари ҳар бирининг ваколати доирасида мақсадли дастур ва концепцияни экспертизадан ўтказиш

4-босқич

Бажарувчи (комиссия, гуруҳ, вазирликлар ва идоралар)

1. Ваколатли экспертиза органларининг хулосалари асосида мақсадли дастур ва концепция лойиҳасини тайёрлаш.

2. Мақсадли дастур ва концепция лойиҳасини тегишли Комплексга (АТД) ва бир вақтнинг ўзида Бюрога киритиш

1. Тегишли АТД Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибига мувофиқ ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқади ва зарур материаллар билан биргаликда кўриб чиқиш учун Бош вазирга киритади.

2. Бюро экспертиза якунларини умумлаштиради ҳамда мақсадли дастур ва концепциянинг мақсадга мувофиқлиги ва уни амалга оширишнинг техник жиҳатдан мумкинлиги тўғрисида қарор қабул қилиш имконини берадиган асосланган тавсияларни Бош вазирга киритади.

5-босқич

Бюро

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Ахборот-таҳлил департаменти

6-босқич

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириғига мувофиқ лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Давлат маслаҳатчиси хизматига юборилади ёки зарур бўлса, пухта ишлаш учун бажарувчига қайтарилади.


7-босқич

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони

Бажарувчи (комиссия, гуруҳ, вазирликлар ва идоралар)

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 20-21-сон, 180-модда.




































Время: 0.2162
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск