ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.03.2006 й. ПҚ-312-сон "Ўзбекистон Республикаси умумтаълим мактабларини ахборотлаштириш" лойиҳасини амалга ошириш учун Корея Республикаси Ҳукумати томонидан бериладиган имтиёзли кредитдан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

27.03.2006 й.

N ПҚ-312



"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ УМУМТАЪЛИМ

МАКТАБЛАРИНИ АХБОРОТЛАШТИРИШ" ЛОЙИҲАСИНИ

АМАЛГА   ОШИРИШ   УЧУН   КОРЕЯ   РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИ ТОМОНИДАН БЕРИЛАДИГАН ИМТИЁЗЛИ

КРЕДИТДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Корея Республикаси Ҳукумати Иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш жамғармаси (EDCF)нинг имтиёзли кредитини жалб этиш ҳисобидан молиялаштириладиган "Ўзбекистон Республикасида умумтаълим мактабларини ахборотлаштириш" лойиҳасини амалга ошириш мақсадида:


1. Корея Республикаси Ҳукумати томонидан "Ўзбекистон Республикасида умумтаълим мактабларини ахборотлаштириш" лойиҳасини (кейинги ўринларда - лойиҳа деб юритилади) амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасига 30,0 млн. АҚШ доллари эквивалентига тенг микдорда, ўн йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда 30 йил муддатга 1 (бир) фоиз йиллик ставка бўйича корейс вонида кредит бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги EDCF кредити бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан қарз олувчи ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки EDCF кредитига хизмат кўрсатиш бўйича молиявий агент ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси Халк, таълими вазирлиги лойиҳани амалга ошириш бўйича ижро этувчи агентлик ҳисобланади;

кредит бўйича асосий қарзни қайтариш, комиссиялар, фоизлар ва бошқа тўловларни тўлаш билан борлиқ харажатлар давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.


3. Лойиҳани молиялаштириш схемаси 1-иловага* мувофиқ; лойиҳани амалга ошириш учун EDCF кредити бўйича бериладиган асосий қарзни қайтариш ва фоизларни тўлаш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Молия вазирига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Корея Республикаси Ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида EDCF кредитини бериш тўғрисидаги Битимни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Корея Республикасининг Экспорт-импорт банки ўртасида кредит битимини имзолаш ваколати берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Корея Республикасининг вакил қилиб тайинланган банки билан Корея Республикаси Ҳукумати томонидан ажратилган кредит маблағларидан фойдаланиш, хизмат кўрсатиш ва уларни қайтариш бўйича Агентлик битимини тузсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Хукумати билан Корея Республикаси Экспорт-импорт банки ўртасидаги кредит битими бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси белгиланган тартибда мазкур кредит битими доирасида ўтказилади ва тендер савдолари натижалари асосида тузиладиган импорт шартномалари бўйича хулосалар берилишини таъминласин.

8. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига EDCF кредити маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича зарур ҳужжатлар ва иқтисодий асосларни, жумладан ускуналар харид қилиш ва хизматлар кўрсатишга тендер ҳужжатларни келишиб олишга белгиланган тартибда тақдим этсин;

бир ой муддатда Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш марказини ташкил этиш ва унга лойиҳани амалга ошириш, жумладан кредит маблағларидан ҳукуматлараро битимлар ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ фойдаланишни назорат қилиш ва ҳисобга олиш вазифаларини юклаш тўғрисидаги таклифни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

EDCF кредити маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланишни, шунингдек мактабларни асбоб-ускуналар ўрнатишга ва улардан авайлаб фойдаланишга ўз вақтида тайёрлашни таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги мазкур лойиҳанинг белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил ва кейинги йиллардаги Инвестиция дастурига киритилишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги лойиҳа бўйича Ўзбекистон Республикасининг ҳиссасини улушли молиялаштнриш учун 2007-2009 йилларда Халқ таълими вазирлигига зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.


11. Лойиҳани амалга ошириш даврида:

EDCF кредити маблағлари ҳисобидан тендер асосида сотиб олинадиган асбоб-ускуналар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари);

Корея Республикаси Ҳукумати кредити ҳисобидан лойиҳани амалга ошириш доирасида Корея Республикасининг вакил қилиб тайинланган банклари ва бошқа хорижий иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги тўлов манбаларидан олинадиган фойда солиғи тўлашдан озод этилсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Халқ таълими вазирлигининг талабномаларига кўра лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларга белгиланган тартибда кириш-чиқиш визаларини лойиҳа амалга ошириладиган давр мобайнида консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмаган ҳолда расмийлаштирилишини таъминласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Халқ таълими вазирлигининг талабномаларига кўра лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларнинг вақтинча рўйхатда туриши давлат божлари ундирилмаган ҳолда расмийлаштирилишини таъминласин.


14. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари В.А. Голишев ва Р.С. Қосимов зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                             И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2006 й, 3-сон, 152-модда



































Время: 0.1818
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск