Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.05.2006 й. ПҚ-357-сон "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартибини жорий этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

24.05.2006 й.

N ПҚ-357


ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ

ДАВЛАТ РЎЙХАТИГА ОЛИШ ВА ҲИСОБГА

ҚЎЙИШНИНГ ХАБАРДОР ҚИЛИШ ТАРТИБИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш учун маъмурий сарф-харажатларни камайтириш, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишдаги бюрократик тўсиқлар ва ғовларни бартараф этиш йўли билан янада қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида:


1. 2006 йилнинг 1 сентябридан бошлаб тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олишнинг хабардор қилиш тартиби ўрнатилсин, ер майдонлари ажратиб бериш, газ ва электр тармоқларига улаш тўғрисида, шунингдек лицензияланадиган фаолият турлари бўйича қарор талаб этиладиган тадбиркорларни рўйхатга олиш бундан мустасно.


2. Қуйидагилар белгилансин:

тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш, тегишли равишда, юстиция органлари ёки туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекциялари томонидан бир вақтнинг ўзида уларни солиқ ва статистика органларида ҳисобга қўйган ҳолда амалга оширилади;

ариза - хабарномани берган пайтдан бошлаб тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатига олиб, унга давлат рўйхатига олинганлик тўғрисидаги гувоҳномани беришгача ўтадиган муддат кўпи билан икки иш кунини ташкил этади.


3. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари икки ой муддатда рўйхатга олувчи тузилмаларнинг моддий-техника базасини хатловдан ўтказсин ҳамда уни мустаҳкамлаш, жумладан, зарур хоналар, компьютер техникаси ва тегишли ахборот материаллари билан таъминлаш чора-тадбирларини амалга оширсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси 2006 йилнинг 1 сентябригача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда туман (шаҳар)лар давлат солиқ инспекциялари билан рўйхатга олувчи органлар ўртасида солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамлари берилганлиги тўғрисидаги тегишли сўровномаларни қабул қилиш ва ушбу ахборотни рўйхатга олувчи органларга узатиш учун электрон почта алоқаси ташкил этилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси:

рўйхатга олувчи органларда тадбиркорлик субъектларини хабардор қилиш асосида давлат рўйхатига олиш учун зарур бўлган статистик кодлар келтирилган статистика классификаторлари мавжуд бўлишини таъминласин;

2006 йилнинг 1 сентябригача тадбиркорлик субъектлари томонидан Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат рўйхатида айнан бир хил фирма номлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномаларни олиш сўровномаларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш учун зарур моддий-техника базасини яратсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олишнинг хабардор қилиш тартибига риоя этилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсин;

тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олишнинг хабардор қилиш тартибини тушунтириш бўйича оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда мақолалар чоп этилишини таъминласин, телекўрсатувлар туркумини ташкил қилсин;

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан биргаликда минтақаларда Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг асосий йўналишлари бўйича аҳолини ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви тегишли органлари ходимларини кенг жалб этган ҳолда семинарлар ўтказилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар;

тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олишнинг хабардор қилиш тартибини бузганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилаш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 20-21-сон, 174-модда.


































Время: 0.1982
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск