ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумреспублика миқёсидаги солиқлар /Молия вазирлигининг 45-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2006-22-сон "Алкоголли маҳсулотга тўланадиган акциз солиғининг бир қисмини ҳисоблаб чиқариш ва "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" Холдинг компаниясининг реконструкциялаш ва ривожлантириш жамғармасига йўналтириш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 17.05.2006 й. Қарори (АВ томонидан 23.05.2006 й. 1526-1-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
23.05.2006 й.
N 1526-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 17.05.2006 й. N 45 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ 17.05.2006 й. N 2006-22 |
ҚАРОРИ
Алкоголли маҳсулотга тўланадиган акциз
солиғининг бир қисмини ҳисоблаб чиқариш
ва "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" Холдинг
компаниясининг реконструкциялаш ва ривожлантириш
жамғармасига йўналтириш тўғрисидаги низомга
ўзгартиришлар киритиш ҳақида
(2006 йил 2 июндан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ қўмитаси тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 11 январдаги ПҚ-255-сонли "Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасини ислоҳ қилиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2005 йил 6 ноябрдаги 103 ва 2005-65-сонли "Алкоголли маҳсулотга тўланадиган акциз солиғининг бир қисмини ҳисоблаб чиқариш ва "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" Холдинг компаниясининг реконструкциялаш ва ривожлантириш жамғармасига йўналтириш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор ва ушбу қарор билан тасдиқланган низомнинг (2005 йил 30 ноябрь, рўйхат рақами 1526 - Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 47-48-сон, 361-модда) номланиши ва матнида "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" жумласи "Ўзвиносаноат" жумласига алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Молия вазири Р. Азимов
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. Парпиев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 20-21-сон, 183-модда.