Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикасидаги хусусий (хусусийлаштирилган) дорихона муассасалари фаолияти тўғрисида Вақтинчалик низом (ЎзР ВМ 11.03.1994 й. 132-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 11 мартдаги

132-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасидаги хусусий

(хусусийлаштирилган) дорихона

муассасалари фаолияти тўғрисида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


1. Дорихоналарни хусусийлаштириш аҳоли ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг дори-дармонлар ҳамда тиббиёт буюмларига бўлган эҳтиёжини тўлароқ қондириш мақсадида тадбиркорликни ривожлантириш ва хусусий шахсларнинг инвестицияларини жалб қилиш асосида амалга оширилади.


2. Хусусий мулкка айлантирилган дорихона ўзининг ишлаб чиқариш-хўжалик ва савдо фаолияти соҳасини ўзгартириш ҳуқуқига эга эмас. Бунда унинг Ўзбекистон Республикаси қонунларига зид бўлмаган фаолиятининг бошқа турлари чекланмайди.


3. Дорихона унга ҳокимликда давлат ордери берилгандан сўнг юридик шахс ҳисобланади ва устав фондини ташкил қилувчи асосий ҳамда айланма маблағлардан иборат алоҳида мол-мулкка эга бўлади. Дорихона банкларда счётларга, ўз номи ёзилган муҳрга, тўрт бурчак муҳрга ва бошқа реквизитларга эга бўлади.


4. Дорихона ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига, мазкур Вақтинчалик низомга ва томонларнинг ўзаро мажбуриятлари тўғрисидаги Битим-шартномага амал қилади.


5. Дорихона ўзининг асосий мақсадини рўёбга чиқариш учун фаолиятнинг қуйидаги турларини амалга оширади; юқори сифатли дори-дармонлар, тиббиёт буюмлари, зардоблар, вакциналар, доривор ўсимликлар, тиббиёт техникаси ва оптика буюмлари ва гигиена ашёлари, болалар озиқ-овқат маҳсулотлари ва витаминга бой маҳсулотлар билан таъминлаш ҳамда уларни ишлаб чиқариш, сотиш (шу жумладан, имтиёзли рецептлар бўйича).


6. Дорихоналарда заҳарли-наркотик препаратларни ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш ва сотиш тақиқланади.


7. Дорихонага Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ фаолиятнинг қуйидаги турларини амалга ошириш ҳуқуқи берилади:

ватанимизда ва хорижда ишлаб чиқарилган, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қўллашга рухсат этган дори-дармонларни етказиб бериш борасида корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, хорижий фирмалар ва бошқа юридик ҳамда жисмоний шахслар билан шартнома, контракт ва битимлар тузиш;

юридик ҳаракатларни, кредит ва банк операцияларини амалга ошириш, хўжалик ҳамда ҳакамлик судида даъвогар ва жавобгар сифатида қатнашиш;

хусусий дорихона эгаси акционерлик дорихона муассасаларининг таъсисчиси бўлиши мумкин, шунингдек, ўз филиалларини таъсис қилиш ҳуқуқига эгадир.


8. Дорихона дори-дармонлар, тиббиёт буюмларини етказиб берувчининг нархлари бўйича харид қилади ва устама (қўшимча ҳақ)ни белгиланган тартибда қўллаб, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, аҳолига эркин шартномавий нархларда сотади ва бошқа хизматлар кўрсатади.


9. Товарни етказиб бериш тўғрисидаги шартнома уни етказиб бериш учун асос бўлади. Шартномага маҳсулотни етказиб берувчи, тайёрловчи, товарларнинг сифати, миқдори тўғрисидаги маълумотлар албатта киритилиши керак.


10. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Фармакология қўмитаси рухсат этган ва рўйхатга олган дори-дармонлар, тиббиёт буюмлари ҳамда бошқа товарлар сифатига мувофиқлиги бўйича тўлиқ лаборатория таҳлилидан ўтгач харид қилиниши ва сотилиши керак.


11. Сотилаётган дори-дармонлар ва тиббиёт буюмлари сифати учун жавобгарлик дорихона эгаси зиммасига юклатилади.


12. Дорихонада тайёрланадиган ва сотиладиган дори-дармонлар сифатини назорат қилишни "Дори-дармон" давлат-акционерлик уюшмасининг назорат-аналитик хизмати ва унинг ҳудудий бирлашмалари амалга оширади.


13. Дорихонанинг даромади дори-дармонларни ва тақиқланмаган бошқа товарларни сотиш, хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар, шунингдек, дори-дармонлар билан имтиёзли таъминлаш харажатларини қоплаш учун бюджет ташкилотларидан тушган пуллар ҳисобига шакллантирилади.


14. Даромад, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан сўнг, дорихона ихтиёрида қолади ва дорихона фойдани ишлатиш йўналишини мустақил белгилайди.


15. Дорихона эгасининг ходимлар билан ўзаро меҳнат муносабатлари меҳнат қонунчилигига мувофиқ шартнома-битимга, контрактларга асосланади.


16. Дорихона бухгалтерия ҳисоботини амалга оширади ва ўз фаолияти натижаларини ҳисобга олиб боради, уларни тегишли органларга қонунчиликда белгиланган тартибда тақдим этади.


17. Дорихонанинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ шартнома-битимда белгиланган тартибда тўхтатилади.


18. Дорихонани тугатиш амалдаги қонунларга мувофиқ амалга оширилади.



















Время: 0.1433
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск