Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси акционерлик дорихона муассасалари фаолияти тартиби тўғрисида Вақтинчалик низом (ЎзР ВМ 11.03.1994 й. 132-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 11 мартдаги

132-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси акционерлик дорихона

муассасалари фаолияти тартиби тўғрисида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


Мазкур Вақтинчалик низом "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида" 1991 йил 19 ноябрдаги, "Ўзбекистон Республикасида корхоналар тўғрисида" 1991 йил 15 февралдаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 21 январдаги Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Акционерлик дорихона муассасалари ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ҳамда уларнинг фаолиятини тартибга солувчи норматив ҳужжатларга мувофиқ амалга оширадилар.


2. Акционерлик дорихоналари (жамиятлари)нинг меҳнат жамоалари, акционерлик, жамоа, оилавий, хусусий дорихоналар акционерлик дорихоналари (жамиятлари)нинг қатнашчилари бўлиши мумкин.


3. Акционерлик дорихона муассасалари ишлаб чиқариш-хўжалик ва савдо фаолиятини тўла хўжалик ҳисоби асосида мустақил амалга оширадилар.


4. Аҳоли ҳамда соғлиқни сақлаш муассасаларининг дори-дармонлар ва тиббиёт буюмларига бўлган эҳтиёжини тўлароқ қондириш акционерлик дорихона муассасаларининг асосий мақсади ҳисобланади.


5. Акционерлик дорихона муассасалари шартнома амалда бўладиган бутун муддатда ўзларининг ишлаб чиқариш-хўжалик ва савдо фаолияти турини ўзгартирмасликлари керак.


6. Тадбиркорликни ривожлантириш асосида дорихона муассасаларини дори-дармонлар билан бойитиш ҳамда аҳоли ва соғлиқни сақлаш муассасаларини дори-дармонлар билан таъминлаш даражасини ошириш акционерлик дорихоналарининг асосий вазифаси ҳисобланади.


7. Акционерлик дорихоналари фармацевтика институти талабаларининг ва провизорлар малакасини ошириш факультети тингловчиларининг ишлаб чиқариш практикаси ва стажировкаси ўтказиладиган негиз бўлиши мумкин.


8. Акционерлик дорихона муассасалари ўз номлари ёзилган тўрт бурчакли муҳрга, муҳрга, банк муассасаларида ҳисоб-китоб ва бошқа счётларга ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб юридик шахс ҳуқуқига эга бўладилар.



II. АКЦИОНЕРЛИК ДОРИХОНА

МУАССАСАЛАРИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


9. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва хорижий фуқаролар, қўшма корхоналар, хорижий юридик ва жисмоний шахслар акционерлик дорихона муассасаларининг таъсисчилари бўлишлари мумкин.

10. Акционерлик жамиятларига айлантирилган дорихона муассасалари ўзларининг ишлаб чиқариш-хўжалик ва савдо фаолияти турини ўзгартириш ҳуқуқига эга эмаслар. Бунда уларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунларига зид бўлмаган бошқа фаолият турлари чекланмайди.


11. Дорихона муассасалари давлат ордерини олиш учун унинг ташкил этилганлиги тўғрисидаги қарорни Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий бошқармасига тақдим этадилар.


12. Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий бошқармалари дорихона муассасалари аризаларини белгиланган тартибда кўриб чиқадилар.


13. Акционерлик дорихона муассасаси унга давлат ордери берилган кундан бошлаб ташкил этилган ҳисобланади ва юридик шахс ҳуқуқини қўлга киритади, банк муассасаларида ҳисоб-китоб, валюта ва бошқа счётларни очади.


14. Акционерлик дорихона муассасаси мулк таркибига ўзгартиришларни мустақил киритиш (шу жумладан, акциялар чиқариш), унинг қийматини оширувчи қайта ўзгартириш, кенгайтириш, техник қайта жиҳозлашни ўтказиш ҳуқуқига эга.


15. Акция ва облигацияларни чиқариш, ҳаракати ва ҳисобга олиш масалалари акционерлик дорихона муассасаларининг бошқарув органлари томонидан қонунчиликка мувофиқ ҳал қилинади.

Акцияларни чиқариш тўғрисидаги қарор акционерлик дорихона муассасаларининг таъсисчилари ёки акционерларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1993 йил 2 февралда тасдиқлаган Давлат корхоналарини қайта ўзгартириш натижасида ташкил этилган акционерлик жамиятларининг қийматли қоғозларини чиқариш ва қайд этиш тўғрисидаги 11-сон йўриқномага мувофиқ қийматли қоғозларнинг дастлабки эмиссияси қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:


- қийматли қоғозларни чиқариш тўғрисида эмитент томонидан қарор қабул қилиш;

- қийматли қоғозларни давлат рўйхатидан ўтказиш;

- қийматли қоғозларни тарқатиш.

Қийматли қоғозларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларни ҳисобга олиш Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.

Акциялар:

- имтиёзли (овоз бериш ҳуқуқисиз), оддий (овоз бериш ҳуқуқи билан);

- бошқа акционерларнинг розилигисиз қўлдан-қўлга ўтувчи бўлиши мумкин.

Акцияларни чиқариш Ўзбекистон Республикаси молия органларида рўйхатдан ўтказилгандан кейин акцияларни тайёрлаш бўйича буюртма акцияларни чиқариш учун давлат лицензиясига эга бўлган муассасаларга берилади.

Акцияларни меҳнат жамоалари ва бошқа акционерларга тарқатиш акцияларга ёзилиш асосида амалга оширилади.

Акция олган акционерлар тегишли равишда расмийлаштирилган акционерларни рўйхатга олиш реестр дафтарига ёзиб қўйилади.

Акцияларнинг сотилмай қолган қисми қонунда белгиланган тартибда сақлашга қўйилади.



III. ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ


16. Акционерлик дорихона муассасаси мулкчиликнинг акционерлик шаклидаги фаолиятини тўлиқ хўжалик ҳисоби принципларида амалга оширади.


17. Акционерлик жамиятининг мулкини асосий воситалар ва айланма маблағлар, шунингдек, қиймати мустақил балансда акс эттириладиган бошқа бойликлар ташкил қилади.


18. Акционерлик дорихона муассасаси ўз ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятини мустақил белгилайди, бошқа давлат, кооператив, жамоа корхоналари, фирмалари, шунингдек, алоҳида шахслар билан дори-дармонлар ва қўллашга рухсат этилган бошқа товарларни етказиб бериш бўйича шартномаларни меҳнат ва консигнацион битим (контракт)ларга мувофиқ белгиланган тартибда тузади.


19. Акционерлик дорихона муассасаси дори-дармонлар, тиббиёт буюмларини, шартномаларга мувофиқ маҳсулотларни етказиб берувчининг нархларида олади ва устама (қўшимча ҳақ)ни белгиланган тартибда қўллаб, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, аҳолига эркин шартномавий нархларда сотади ва бошқа хизматлар кўрсатади.


20. Аҳолига дори-дармонларни, тиббиёт буюмларини, зардобларни, вакциналарни, доривор ўсимликларни, тиббиёт техникаси ва оптикаси буюмларини, атторлик-пардоз молларини, санитария ва гигиена предметларини, болалар озиқ-овқатларини, витаминлаштирилган маҳсулотларни сотишдан ва хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар, ташкилотлар, муассасалар, хусусий шахсларнинг пай бадаллари, хайрия маблағлари, шунингдек, консигнацион битимлар, контрактлар бўйича олинган дори-дармонларни, тиббиёт буюмларини сотишдан олинган даромадлар ҳамда дори-дармонлар билан имтиёзли таъминлаш харажатларини қоплаш учун бюджет ташкилотларидан тушган пуллар акционерлик дорихона муассасалари маблағларини кўпайтириш ва шакллантириш манбалари ҳисобланади.


21. Акционерлик дорихона муассасаларига, маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва маҳсулот (иш, хизмат) сифатини яхшилашга доир мажбуриятларни инобатга олган ҳолда, банк муассасалари томонидан кредитлар ва аванслар берилиши мумкин.


22. Солиқлар тўлангандан сўнг акционерлик дорихона муассасалари ихтиёрида қоладиган даромадларнинг олиб қўйилиши мумкин эмас ва у акция эгалари томонидан тегишли фондларга мустақил тақсимланади.


23. Акционерлик дорихона муассасалари дастлабки бухгалтерия ҳисобини дорихона муассасалари учун белгиланган шакл бўйича юритадилар ва балансни солиқ органларига белгиланган тартибда тақдим этадилар.



IV. АКЦИОНЕРЛИК МУЛКИ ШАРОИТЛАРИДА

БОШҚАРИШ


24. Акционерлик дорихона муассасасининг юқори бошқарув органи акционерларнинг умумий йиғилиши ҳисобланади.

Умумий мажлиснинг мутлақ ваколатига қуйидагилар киради:

акционерлик дорихона муассасасининг Уставини тасдиқлаш ва ўзгартириш;

устав фондини тасдиқлаш ва ўзгартириш;

акционерлик дорихона муассасаси бошқарувини сайлаш ва уни тасдиқлаш, акционерлик дорихона муассасаси раисини сайлаш ва лавозимидан озод қилиш;

тафтиш комиссиясини сайлаш, унинг тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;

дорихона муассасаси фаолиятини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

акционерлик дорихона муассасасининг фаолиятини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилиш.


25. Раис акционерлик дорихона муассасасининг жорий фаолиятига раҳбарлик қилади.


26. Таъсис шартномаси тузилиб, акционерлик дорихона муассасасининг Устави тасдиқлангач мазкур Вақтинчалик низом ўз кучини йўқотади.



V. ДОРИ-ДАРМОНЛАР, ТИББИЁТ БУЮМЛАРИ

ВА БОШҚА ТОВАРЛАРНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ,

ХАРИД ҚИЛИШ ҲАМДА СОТИШ

ТАРТИБИ


27. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Фармакология қўмитаси рухсат этган ва рўйхатга олган дори-дармонлар, тиббиёт буюмлари ҳамда бошқа товарлар сифатига мувофиқлиги бўйича тўлиқ лаборатория таҳлилидан ўтгач харид қилиниши ва сотилиши керак.


28. Дори-дармонлар, тиббиёт буюмлари ва бошқа молларни харид қилиш, етказиб бериш бевосита тайёрловчилардан, савдо-воситачилик фирмаларидан (шу жумладан, ҳудудий бирлашмалар омборлари томонидан), кичик, қўшма корхоналардан ҳамда лицензияга эга бўлган хусусий шахслардан товар алмашиш, нақд пулсиз ҳисоб-китоб йўли билан ёки жорий тушумлардан банк муассасалари билан келишилган ҳажмларда нақд пулга, консигнацион битим (контракт)лар бўйича ёки пай бадаллари, хайриялар ва шу кабилар ҳисобига амалга оширилиши мумкин.


29. Товарни етказиб бериш тўғрисидаги шартнома уни етказиб бериш учун асос бўлади. Шартномага маҳсулотни етказиб берувчи, тайёрловчи, товарларнинг сифати, миқдори тўғрисидаги маълумотлар албатта киритилиши керак.


30. Шартномага киритилган маълумотларнинг тўлиқлиги учун жавобгарлик акционерлик дорихона муассасасининг раҳбари ва маҳсулот етказиб берувчининг зиммасига юклатилади.


31. Товарга илова қилинган ҳужжатлар асосида белгиланган тартибда тузилган қабул далолатномаси тиббий ва бошқа товарларни кирим қилиш учун асос бўлади.


32. Дори-дармонлар, тиббиёт буюмларининг келиб тушишини ҳисобга олиш уларнинг келиб тушишига кўра етказиб берувчи, шартнома, товарларнинг сифати, серияси, миқдори ҳамда келиб тушган санаси тўғрисидаги маълумотларни қамраб олувчи ҳисоб дафтарида юритилади.


33. Дори-дармонларни сотиш республикадаги дорихона муассасалари учун белгиланган амалдаги тартибга мувофиқ амалга оширилади.

Дори-дармонларни валютага сотиш ва валютадаги тушумни ҳисобга олиш белгиланган тартибда юритилади.

Дори-дармонни аҳолига имтиёзли рецептлар бўйича сотиш белгиланган тартибда амалга оширилади.


34. Дори-дармонларни валютага сотиш учун лицензияга эга бўлган акционерлик дорихона муассасаларининг раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 7 майдаги қарори билан тасдиқланган "Валютани тартибга солиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунининг барча талабларига ва валюта операцияларини тартибга солувчи тегишли ҳужжатга риоя қилишлари керак.



VI. АКЦИОНЕРЛИК ДОРИХОНА МУАССАСАЛАРИДАГИ

МЕҲНАТ ВА УНГА ҲАҚ ТЎЛАШ


35. Меҳнат жамоаси аъзоларининг меҳнат муносабатлари мазкур Низомда белгиланган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда меҳнат тўғрисидаги қонунчилик билан тартибга солинади.

Меҳнат жамоасининг имкониятлардан тўлиқ фойдаланишдан иқтисодий манфаатдорлиги ходимларни моддий рағбатлантиришнинг амалий тизимига, меҳнат меъёри билан унга ҳақ тўлаш ўртасидаги алоқани мустаҳкамлашга асосланади.


36. Акционерлик дорихона муассасалари ходимларни ёллаш ва ишдан бўшатиш тартибини, иш куни тартибини, ишнинг сменалилигини меҳнат тўғрисидаги амалдаги қонунчиликка мувофиқ белгилайдилар.


37. Давлат дорихона муассасаси мулкининг акционерлик мулкига айлантирилиши муносабати билан ишдан бўшатиладиган ходимларга давлат корхонаси қайта тузилган ёки тугатилганда ишдан бўшатиладиган ходимлар учун амалдаги қонунчиликда назарда тутилган ҳуқуқлар кафолатланади.


38. Акционерлик дорихона муассасаси ижтимоий ривожлантириш фонди маблағларини сарфлаш тартибини мустақил белгилашга, шу жумладан, меҳнат жамоаси аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича қўшимча имтиёзларни ва кафолатли энг кам иш ҳақини (касаба уюшмаси органлари билан келишувга кўра тармоқдаги энг кам тариф ставкаси даражасини) жорий қилишга ҳақлидир.


39. Акционерлик дорихона муассасаси ижтимоий суғурта, иш билан таъминлаш фондларига ва бошқа фондларга тўловларни белгиланган тартибда тўлайди.



VII. АКЦИОНЕРЛИК ДОРИХОНА МУАССАСАЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


40. Акционерлик дорихона муассасалари фаолиятини назорат қилишни муассасаларнинг тафтиш комиссияси ва солиқ органлари амалга оширадилар.





























Время: 0.2010
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск