Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.01.1993 й. 15-сон "Аҳолини дори-дармонлар билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.01.1993 й.

N 15



АҲОЛИНИ ДОРИ-ДАРМОНЛАР БИЛАН

ТАЪМИНЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Республика аҳолисини дори-дармонлар ва тиббиёт маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, шунингдек уларни четга олиб чиқиб кетишнинг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ҳаётий муҳим дори-дармонлар чакана нархларининг чекланган нархлари 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин. Бошқа дори-дармонлар ва тиббиёт маҳсулотларига 1993 йил 11 январдан бошлаб шартномавий (эркин) улгуржи нархларга асосланиб шакллантирилган шартномавий (эркин) чакана нархлар жорий этилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

дори-дармонларнинг чакана нархлари прейскурантларини мазкур қарорнинг 1-бандига мувофиқ тасдиқласин;

ҳаётий муҳим дори-дармонлар нархларидаги фарқни ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги дорихона муассасаларининг кўрадиган зарарларини ўз вақтида қоплашни назарда тутсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда импорт бўйича сотиб олинадиган дори-дармонлар ва тиббиёт маҳсулотларига маблағ ажратиш тартибини белгиласин ва бир ҳафта муддат ичида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазир Маҳкамасининг "Республика аҳолисини доривор воситалар ва тиббиётда ишлатиладиган маҳсулотлар билан таъминлашнинг кечитириб бўлмайдиган чора-тадбирлари тўғрисида" 1992 йил 7 майдаги 226-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ўртоқ М.Қ. Қорабоев зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Муталов



*) 1-илова рус тилидаги матнда берилган.






































Время: 0.2127
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск