ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Дорихона муассасалари. Дори-дармонлар ва тиббий мақсадлар учун белгиланган буюмлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.05.1995 й. 181-сон "Доривор воситалар, тиббий буюмлар ва даволаш-профилактика озиқ-овқатлари сифати устидан давлат назоратини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.05.1995 й.

N 181



ДОРИВОР ВОСИТАЛАР, ТИББИЙ

БУЮМЛАР ВА ДАВОЛАШ-ПРОФИЛАКТИКА

ОЗИҚ-ОВҚАТЛАРИ СИФАТИ УСТИДАН

ДАВЛАТ НАЗОРАТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Фармацевтика маҳсулотлари, даволаш озиқ-овқатлари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш, стандартлаш ва сертификациялаш соҳасида ягона давлат сиёсатини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ушбу вазирлик таркибида Доривор воситалар ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Бош бошқармага доривор воситалар ва диагностика воситалари, тиббий техника ва тиббий буюмлар сифати устидан давлат назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш, доривор воситалар, тиббий буюмлар, даволаш озиқ-овқатлари ва тиббий техникани экспертизадан ўтказувчи, стандартлаштирувчи, рўйхатдан ўтказувчи ва сертификацияловчи муассасалар ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларга раҳбарлик қилиш юклансин.

Кўрсатиб ўтилган Бош бошқармани ташкил этиш вазирлик марказий аппарати ходимларининг белгиланган сони доирасида амалга оширилсин.


2. Фармакопея қўмитаси "Ўзфармсаноат" давлат концерни ихтиёридан соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига ўтказилсин.


3. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификация маркази ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги доривор воситалар, диагностика, муҳофазалаш, пардоз воситалари ва хом ашёсини, даволаш-профилактика озиқ-овқатларини, озиқ-овқат қўшилмалари ва санитария-гигиена буюмларини экспертизадан ўтказувчи назорат-таҳлил қилиш лабораторияларини, фармацевтика ва озиқ-овқат маҳсулотларини, шунингдек тиббий техникани синайдиган клиника ва тажриба базаларини икки ой муддатда аттестациядан ўтказсин ва аккредитация қилсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

икки ҳафта муддатда Доривор воситалар, тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси ҳақидаги Низомни тасдиқласин;

доривор воситалар, тиббий техника ва тиббий буюмлар сифатини экспертиза қилиш, клиникада синаб кўриш ва давлат томонидан назорат қилишни ташкил этиш ва амалга оширишни тартибга солувчи норматив ҳужжатларни бир ой муддатда қайта кўриб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун тақдим этсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон фармацевтика саноати ("Ўзфармсаноат") давлат-акционерлик концернини ташкил қилиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1993 йил 17 июндаги 290-сон қарори 6-бандининг иккинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ҳамда ушбу қарорга 1-иловадаги "Фармакопея қўмитаси" сўзлари чиқариб ташлансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари С.С. Саидқосимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов























Время: 0.2011
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск