ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари / Аудит. Баҳолаш фаолияти. Суғурталаш /

ЎзР ВМ 08.05.2003 й. 210-сон Қарорининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР ВМ 08.05.2003 й. 210-сон Қарорининг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 16.06.2020 й. 384-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга иловадаги Низом 38-бандининг олдинги таҳрири


38. Лицензия берилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида давлат божи ундирилади. (ЎзР ВМ 28.12.2019 й. 1046-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 28.12.2019 й. 1046-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга иловадаги Низом 13-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


13. Лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади. (ЎзР ВМ 01.11.2012 й. 313-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



Қарорга иловадаги Низом 38-бандининг олдинги таҳрири


38. Лицензия берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида давлат божи ундирилади. (ЎзР ВМ 22.05.2006 й. 92-сон Қарори таҳриридаги банд)




ЎзР ВМ 31.12.2014 й. 377-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга иловадаги Низом 8-банд а) кичик банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги талаб қилиб олиш депозит ҳисоб рақами;




ЎзР ВМ 09.09.2013 й. 244-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга иловадаги Низом 7-банд ўн бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


йилда бир марта Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига белгиланган шаклда баҳолаш фаолияти тўғрисида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси талабига кўра баҳолашни ўтказиш билан боғлиқ бўлган бошқа ахборотларни тақдим этиш. (ЎзР ВМ 01.11.2012 й. 313-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



Низомга илованинг олдинги таҳрири


Низомга

ИЛОВА



Баҳолаш фаолиятини лицензиялаш тартибининг

СХЕМАСИ

Босқичлар



Субъектлар




Тадбирлар


Бажариш муддатлари












1. Лицензия олиш учун Ўзбекистон Республикасида баҳолаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда назарда тутилган рўйхатга мувофиқ зарур ҳужжатларни тайёрлайди. 

2. Ҳужжатларни Давлат мулки қўмитасига бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисида билдиришнома билан почта алоқаси орқали тақдим этади.






1 босқич



Лицензия талабгори- юридик шахс

(ЎзР ВМ 12.06.2008 й. 128-сон Қарори таҳриридаги банд)




Лицензия талабгори хоҳишига кўра








































































1. Давлат мулки қўмитаси Баҳолаш методологияси ва баҳолаш фаолиятини лицензиялаш бўлими масъул ходими ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади, унинг нусхаси ҳужжатларни қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).

2. Ҳужжатларни кўриб чиқиш учун Давлат мулки қўмитасининг эксперт комиссиясига киритади.

3. Қайта тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун эксперт комиссиясига киритилади.






2 босқич



Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси




ҳужжатлар қабул қилинган кунда


































































Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг эксперт комиссияси



1. Ҳужжатларни кўриб чиқади,  баҳолаш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлайди.

2. Лицензия беришни рад этиш  учун асос бўлган сабаблар бартараф этилгандан кейин ҳужжатлар лицензиат томонидан қайта тақдим этилганда уларни кўриб чиқади.


1) - ариза олингандан кейин 20 кундан ортиқ бўлмаган муддатда;

2) - ҳужжатлар такроран тақдим этилгандан кейин 7 кун мобайнида.

3 босқич

































































1. Давлат мулки қўмитаси эксперт комиссияси хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

2. Лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади. .Лицензия талабгорига лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан биргаликда имзолаш учун лицензия битими юборилади.

3. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма билдиришнома юборилади (топширилади). (ЎзР ВМ 12.06.2008 й. 128-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)

4. Реестрга тегишли ёзувни ёзиб қўяди.






4 босқич



Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси




1), 2), 3) тегишли қарор қабул қилингандан кейин 3 кун мобайнида.

4) лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинган кунда.




































































Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади ва лицензия битимини имзолайди. Ушбу шартлар бажарилмаган тақдирда Давлат мулки қўмитаси лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.


- лицензия талабгорига лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида билдиришнома юборилган пайтдан бошлаб уч ойдан кечикмай






Лицензиат
























5 босқич













































1. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни такроран тақдим этиш ҳуқуқига эга.

2. Лицензия талабгорларининг аризалари қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

3. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.











Лицензия талабгори




- лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддатда











































































1. Лицензиат томонидан лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган ҳамда лицензия битими имзоланган тақдирда тегишли лицензия бланкаларини расмийлаштиради.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан  расмийлаштирилган лицензия лицензиатга берилади.






6 босқич



Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси





-лицензия битими имзолангандан ва давлат божи тўланган-дан кейин 3 кун мобайнида

























































       



ЎзР ВМ 01.11.2012 й. 313-сон Қароридан олдинги таҳрири



24-банднинг олдинги таҳрири


24. Лицензия талабгорининг аризаси такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.




ЎзР ВМ 01.02.2012 й. 26-сон Қароридан олдинги таҳрири



8-банд “б” кичик бандининг олдинги таҳрири


б) юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;



22-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Лицензия беришни рад этишга асос бўлган сабабларни бартараф этиш учун лицензия талабгорига кўпи билан 30 кун муддат берилади. (ЎзР ВМ 12.06.2008 й. 128-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



25-банднинг олдинги таҳрири


25. Юридик шахс - лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда лицензияловчи органга қайта расмийлаштириладиган лицензиянинг асл нусхаси ва кўрсатилган ўзгартиришларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт. (ЎзР ВМ 12.06.2008 й. 128-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



36-банднинг олдинги таҳрири


36. Лицензиялар реестридаги маълумотлар улар билан юридик ва жисмоний шахсларнинг танишиши учун очиқ ҳисобланади. Улар тўлов асосида лицензияловчи органдан лицензиялар реестридан кўчирма сифатида аниқ лицензиатлар тўғрисида ахборот олишлари мумкин.

Лицензиялар реестридан маълумот берилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдорида тўлов ундирилади, тўлов лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.

Лицензиялар реестридан маълумотлар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига текин берилади.




ЎзР ВМ 12.06.2008 й. 128-сон Қароридан олдинги таҳрири



4-банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


- баҳоловчиларга малака талабларини белгилаш ва уларни аттестациядан ўтказишни ташкил этиш;



Қарорга иловадаги Низом 4 ва 5-бандларининг олдинги таҳрири


4. Баҳолаш фаолияти юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин.


5. Баҳолаш фаолиятини амалга ошириш учун намунавий (оддий) лицензия берилади.



Қарорга иловадаги Низом 7-бандининг олдинги таҳрири


7. Қуйидагилар баҳолаш фаолиятини амалга оширишнинг лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

- баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш;

- юридик шахс штатида лицензияловчи орган томонидан белгиланган тартибда берилган профессионал баҳоловчи аттестатига эга бўлган камида бир нафар баҳоловчи бўлиши;

- жисмоний шахс - якка тартибдаги тадбиркор лицензияловчи орган томонидан белгиланган тартибда берилган профессионал баҳоловчи аттестатига, иқтисодиёт мутахассислиги бўйича олий маълумотга, шунингдек баҳоловчи сифатида камида беш йил иш стажига эга бўлиши;

- баҳолаш фаолиятининг белгиланган тартибда тасдиқланган баҳолаш стандартларига мувофиқ амалга оширилиши.



Қарорга иловадаги Низом 8-бандининг олдинги таҳрири


8. Лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) лицензия бериш тўғрисида ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади:

- юридик шахс учун - юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасидаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамлари;

- жисмоний шахс учун - фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатдаги маълумотлар;

- лицензия талабгори амалга оширишни мўлжаллаётган фаолиятнинг лицензияланадиган тури; (ЎзР ВМ 22.05.2006 й. 92-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси - юридик шахслар учун; якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси - жисмоний шахслар учун;

в) лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

г) лицензия талабгори - юридик шахснинг штатидаги профессионал баҳоловчилар аттестатларининг нусхалари;

лицензия талабгори - жисмоний шахснинг профессионал баҳоловчи аттестатининг нусхаси;

д) жисмоний шахс учун - иқтисодиёт мутахассислиги бўйича олий маълумот тўғрисидаги диплом ва меҳнат дафтарчасининг нотариал тасдиқланган нусхалари.



Қарорга иловадаги Низом 35-банди учинчи ва тўртинчи хатбошиларининг олдинги таҳрири


- юридик шахслар учун - юридик шахснинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони;

- жисмоний шахслар учун - лицензиатнинг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорти маълумотлари, уйининг манзили, телефони;



Қарорга иловадаги Низом иловаси 4-босқич "Тадбирлар" устунидаги 3-банднинг олдинги таҳрири


3.Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб ҳужжатларни қайта тақдим этиши учун етарли бўлган  муддат кўрсатилган ёзма  билдиришнома юборилади (топширилади). 




ЎзР ВМ 10.11.2006 й. 235-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга иловадаги Низом 31-банди еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири


- лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш.




ЎзР ВМ 22.05.2006 й. 92-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга иловадаги Низом 6-бандининг олдинги таҳрири


6. Баҳолаш фаолиятини амалга ошириш учун лицензиянинг амал қилиш муддати - 5 йил. Лицензия лицензия талабгорининг аризасига кўра беш йилдан кам муддатга берилиши мумкин.





























Время: 0.1530
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск