ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2006 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.05.2006 й. 96-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг биржа савдоларида тузиладиган экспорт-импорт контрактларини тузиш ва расмийлаштириш тартибини такомиллаштириш билан боғлиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.05.2006 й.

N 96



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ БИРЖА САВДОЛАРИДА

ТУЗИЛАДИГАН ЭКСПОРТ-ИМПОРТ КОНТРАКТ-

ЛАРИНИ    ТУЗИШ    ВА    РАСМИЙЛАШТИРИШ

ТАРТИБИНИ   ТАКОМИЛЛАШТИРИШ   БИЛАН

БОҒЛИҚ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Товар-хом ашё биржалари савдоларида тузиладиган экспорт-импорт контрактларини тузиш ва расмийлаштириш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда вазирликлар ва идоралар томонидан амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 29 майдаги

96-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 йил 31 мартдаги 137-сон қарори 7-бандининг иккинчи хатбошига "рўйхатдан ўтказади" сўзларидан кейин "биржа савдоларида тузиладиган контрактлар (шартномалар) бундан мустасно" сўзлари қўшилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Биржа ва ярмарка савдосининг самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 1999 йил 15 апрелдаги 174-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 4-сон, 19-модда):


2-банднинг иккинчи хатбошидаги "ярмарка савдоларида" сўзлари "кўргазма-ярмарка савдоларида, шу жумладан, ихтисослаштирилган савдо майдончалари орқали" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Белгилаб қўйилсинки, биржа ва кўргазма-ярмарка савдоларида кафолат хатлари билан таъминланган ва олдиндан эълон қилинадиган биржа ва кўргазма-ярмарка бюллетенларига киритилган барча турдаги товарлар белгиланган тартибда экспортга сотилиши мумкин, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан экспорт қилиш тақиқланган товарлар бундан мустасно";


2-иловада:


номидаги, 1 ва 2-бандлардаги "ярмарка савдоларида" сўзлари "кўргазма-ярмарка савдоларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Биржаларда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда биржа битишувларининг барча турлари содир этилиши мумкин";


4-банддаги "Биржада товарни сотишга контрактлар" сўзлари "Биржада битишувлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Сотувчи товарни сотувга қўяётганда биржага:

товарнинг мавжудлигини ёки ишлаб чиқарувчи корхона томонидан унинг тайёрланишини тасдиқловчи - кафолат таъминоти маблағларини тўлаган ҳолда биржа битишувлари амалга оширилган тақдирда, шунингдек товарнинг қонун ҳужжатларида белгиланган сифат талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи кафолат хатини;

кафолат таъминоти маблағлари тўланмаган ҳолда биржа битишувлари амалга оширилган тақдирда - омбор маълумотномасини;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа ҳужжатларни тақдим этади";


6-банд чиқариб ташлансин;


10-банддаги "Нақд товарга доир битимлар" сўзлари "Реал товарга доир битишувлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-банддаги "ярмарка савдолари" сўзлари "кўргазма-ярмарка савдолари" сўзлари билан алмаштирилсин;


15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"15. Биржада тузилган барча экспорт контрактлари, контракт тузилган кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича АҚШ долларидаги эквиваленти кўрсатилган ҳолда, биржада ёки унинг филиалида (ихтисослаштирилган савдо майдончасида) рўйхатдан ўтказилади ҳамда биржа брокерлари томонидан контракт тузилган жойдаги ҳудудий божхона органларига юборилади. Божхона органлари масъул ходимларни белгилайди, улар келишилган жадвалга биноан биржа брокерларидан тасдиқланган контрактларни қабул қиладилар, белгиланган тартибда расмийлаштирадилар ва контракт келиб тушган вақтдан бошлаб икки иш кунида уларни брокерларга қайтарадилар. Кўрсатиб ўтилган контрактлар божхона юк декларациясини тўлдириш учун асос ҳисобланади";


16-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"16. Товар-хом ашё биржалари савдоларининг барча қатнашчилари учун реал вақт режимида ташкил этилиб ўтказилган биржа савдолари натижаларига кўра тузилган экспорт контракти:

товар-хом ашё биржалари савдоларида тузиладиган контрактларга идентификация рақамлари беришнинг тасдиқланган тартибига мувофиқ биржада ёки унинг филиалида (ихтисослаштирилган савдо майдончасида) рўйхатдан ўтказилади;

биржада ёки унинг филиалида (ихтисослаштирилган савдо майдончасида) расмийлаштирилади ҳамда уларнинг муҳри билан тасдиқланади.

Экспорт контрактида:

биржа савдоси ўтказилган сана;

биржа савдоси протоколининг тартиб рақами кўрсатилиши шарт.


5-бандда санаб ўтилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун ушбу маълумотларни имзолаган мансабдор шахслар жавоб беради.

Экспорт контрактларининг тўғри расмийлаштирилиши ва ҳисобга қўйилиши учун брокерлар ва уларнинг мижозлари жавоб беради.

Экспорт контрактларининг биржада рўйхатдан ўтказилиши учун биржа жавоб беради";


17-банддаги "ярмарка савдоларида" сўзлари "кўргазма-ярмарка савдоларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


19-банд чиқариб ташлансин;

3-иловада:


1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"1. Мазкур Тартиб товар-хом ашё биржаларининг биржа ва кўргазма-ярмарка савдоларида, шу жумладан, ихтисослаштирилган савдо майдончалари (кейинги ўринларда "биржа" деб аталади) орқали сотиш учун рухсат берилган товарларни фақат эркин алмаштириладиган валютага сотишнинг асосий шартларини белгилаб беради";


3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Товар-хом ашё биржаларининг савдоларида товарларни хорижий валютага экспортга сотиш реал товарга битишув тузиш йўли билан амалга оширилади";


4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Сотувчи товарни сотувга қўяётганда биржага:

товарнинг мавжудлигини ёки ишлаб чиқарувчи корхона томонидан унинг тайёрланишини тасдиқловчи - кафолат таъминоти маблағларини тўлаган ҳолда биржа битишувлари амалга оширилган тақдирда, шунингдек товарнинг қонун ҳужжатларида белгиланган сифат талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи кафолат хатини;

кафолат таъминоти маблағлари тўланмаган ҳолда биржа битишувлари амалга оширилган тақдирда - омбор маълумотномасини;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа ҳужжатларни тақдим этади";


6-банднинг иккинчи хатбошидаги "валюта маблағлари" сўзлари "хорижий валютадаги маблағлар" сўзлари билан алмаштирилсин".

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида биржа ва ярмарка савдосини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 6 майдаги 223-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 5-сон, 25-модда):


қарорнинг номидаги "ярмарка савдосини" сўзлари "кўргазма-ярмарка савдосини" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-иловада:


1-банддаги "(ишлар, хизматлар)" сўзлари чиқариб ташлансин;


2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Импорт товарларни биржа ва кўргазма-ярмарка савдоларида, шу жумладан, ихтисослаштирилган савдо майдончалари орқали сотувга қўйишда сотувчи ёки сотувчининг брокери биржага:

сотувга қўйилаётган товарга унинг мижозининг мулк ҳуқуқини, товарнинг мавжудлигини ёки ишлаб чиқарувчи корхона томонидан унинг тайёрланишини тасдиқловчи - кафолат таъминоти маблағларини тўлаган ҳолда биржа битишувлари амалга оширилган тақдирда, шунингдек товарнинг қонун ҳужжатларида белгиланган сифат талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи сотувчи томонидан имзоланган кафолат хатини;

кафолат таъминоти маблағлари тўланмаган ҳолда биржа битишувлари амалга оширилган тақдирда - омбор маълумотномасини;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа ҳужжатларни тақдим этади";


5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Биржанинг барча қатнашчилари учун реал вақт режимида ташкил этилиб ўтказилган биржа савдолари натижаларига кўра тузилган импорт контракти:

товар-хом ашё биржаларининг биржа савдоларида тузиладиган контрактларга идентификация рақамлари беришнинг тасдиқланган Тартибига мувофиқ биржада ёки унинг филиалида (ихтисослаштирилган савдо майдончасида) рўйхатдан ўтказилади;

биржада ёки унинг филиалида (ихтисослаштирилган савдо майдончасида) расмийлаштирилади ҳамда уларнинг муҳри билан тасдиқланади.

Импорт контрактида:

реал вақт режимида биржа савдоси ўтказилган сана;

биржа савдоси протоколининг тартиб рақами кўрсатилиши шарт.

Мазкур Тартибнинг 2-бандида санаб ўтилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун ушбу маълумотларни имзолаган мансабдор шахслар жавоб беради.

Импорт контрактларининг тўғри расмийлаштирилиши учун уларни имзолаган томонлар жавоб беради.

Импорт контрактларининг биржада рўйхатдан ўтказилиши учун биржа жавоб беради";


7-банддаги "биржа ёки унинг филиали курьеридан" сўзлари "биржа ёки унинг филиали (ихтисослаштирилган савдо майдончаси) брокерларидан" сўзлари билан алмаштирилсин";


12-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"12. Товар биржа импорт контрактлари бўйича Ўзбекистон Республикасига келиб тушгандан ва харидор томонидан белгиланган тартибда қабул қилингандан кейин биржанинг ҳисоб-китоб-клиринг палатаси маблағларни Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси - сўмда сотувчи-норезидентнинг биржанинг ҳисоб-китоб (клиринг) палатасидаги ҳисоб рақамига ўтказади, сотувчи улардан қуйидаги мақсадларда фойдаланиши мумкин:

биржалар ва биржаларнинг кўргазма-ярмарка савдоларида тузилган экспорт контрактларга ҳақ тўлаш учун;

биржа контрактларини тузиш ва бажариш билан бевосита боғлиқ бошқа хизматларга (воситачилик йиғими, брокерлик мукофоти, ташиш ва бошқалар) ҳақ тўлаш учун;

хорижий банкларнинг "ЛОРО" ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ваколатли банкларида очилган вакиллик ҳисоб рақамларига ўтказиш учун;

ҳам бирламчи, ҳам иккиламчи бозорларда ватанимиз эмитентларининг акцияларини сотиб олиш учун;

давлат мулкига ҳақ тўлаш учун тўловларнинг белгиланган тартибда аралаш шаклини амалга ошириш учун;

кафолат таъминоти маблағларини тўлаган ҳолда биржа битишувлари бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун, шу жумладан жарима, пеня ва бошқа харажатларни тўлаш учун;

Ҳисоб-китоб-клиринг палатаси мижозининг ваколатли ваколатхонаси Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган ҳолларда вакиллик харажатларини тўлаш учун;

норезидентнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши билан боғлиқ харажатларга ҳақ тўлаш учун;

Ҳисоб-китоб-клиринг палатаси мижози муассис ёки акциядор бўлган корхоналарнинг устав сармоясини шакллантириш ва тўлдириш учун;

суд харажатларига ҳақ тўлаш учун".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 22-сон, 192-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 5, 36-модда.




















Время: 0.1300
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск