Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.05.2006 й. ПҚ-360-сон "Чигит етказиб бериш механизмини ҳамда ўсимлик ёғи ва ёғ-мой маҳсулотлари сотишни тартибга солиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

31.05.2006 й.

N ПҚ-360



ЧИГИТ ЕТКАЗИБ БЕРИШ МЕХАНИЗМИНИ ҲАМДА

ЎСИМЛИК ЁҒИ ВА ЁҒ-МОЙ МАҲСУЛОТЛАРИ

СОТИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА


Пахта тозалаш заводлари томонидан чигитни қайта ишлаш учун етказиб бериш тизими ва механизмларини янада такомиллаштириш, ўсимлик ёғи ва бошқа ёғ-мой маҳсулотларини сотишни тартибга солиш, пахта тозалаш ва ёғ-мой саноати корхоналарида ҳисобга олиш ва ҳисобот тизимини такомиллаштириш мақсадида:


1. "Ўзпахтасаноат" АЖ ва "Ўзпахтаёғ" АЖ улар таркибига кирувчи корхоналар ҳамда "Ўзстандарт" агентлигининг Ўзбекистон пахта маҳсулотларини сертификатлаш "Сифат" маркази (кейинги ўринларда "Сифат" маркази деб аталади) билан биргаликда:

Ўзбекистон "Сифат" марказининг чигитдан фойдаланишни назорат қилиш бўйича Инспекцияси вакиллари иштирокида ёғ-мой корхоналари томонидан техник чигитни бевосита пахта тозалаш корхоналарида қабул қилишнинг белгиланган тартибига сўзсиз риоя этилишини таъминласин;

ҳар йили пахта хом ашёси ва чигитни қайта ишлаш якунланганидан сўнг барча пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналарида чигитни инвентаризация қилиш ва тозалашни амалга оширсин. Инвентаризация маълумотларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот йилининг 1 августигача тақдим этсин.


2. Республика ёғ-мой корхоналари чигитдан ишлаб чиқарадиган ўсимлик ёғи республика ички истеъмол бозорида ва экспортга тўлиқ сотиладиган тартиб-қоида белгилансин. Бунда ўсимлик ёғи 1-иловага* мувофиқ:

Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги очиқ, биржа савдолари орқали - савдо ташкилотларига ҳамда саноатда қайта ишлашга;

тўғридан-тўғри шартномалар ва тартибга солинадиган нархлар бўйича - бюджет ташкилотлари ҳамда махсус истеъмолчиларга сотилади;

биржа савдолари орқали ва республиканинг ташқи савдо компаниялари билан тузилган тўғридан-тўғри шартномалар бўйича экспорт қилинади.

Белгилансинки, аҳолига ўсимлик ёғини сотиш фақат юридик шахс мақомига эга чакана савдо ташкилотлари томонидан назорат-касса аппаратлари билан жиҳозланган муқим савдо шохобчалари орқали амалга оширилади.

5. Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари билан биргаликда 2006-2007 йилларда қишлоқ хўжалиги корхоналари ва аҳолига қулай шарт-шароитлар яратишни ҳисобга олиб жойлаштирилишини назарда тутган ҳолда қишлоқ жойларда шрот ва шелуха сотишга ихтисослаштирилган пунктлар ташкил этилишини 3-иловадаги* вазифага мувофиқ таъминласин;


6. "Ўзпахтасаноат" ва "Ўзпахтаёғ" акциядорлик жамиятлари, ёғ-мой ва пахта тозалаш саноати корхоналари раҳбарлари зиммасига тегишли тарзда:

техник чигит ва уни қайта ишлаш маҳсулотлари ҳисобга олинишини;

ўсимлик ёғи, шрот ва пахта шелухаси сотишнинг белгиланган механизмини таъминлаш учун шахсий жавобгарлик юклансин.

7. "Ўзпахтасаноат" уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Ўзбекистон "Сифат" маркази 2006 йил 1 августгача бўлган муддатда амалдаги идоравий ҳужжатларни қайта кўриб чиқсин ҳамда ғўзанинг ҳар бир селекция қилинган ва саноат навлари бўйича пахта толаси, чигит ва пахта хома шёсидан бошқа пахта маҳсулотлари чиқиши нормативлари бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


8. Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси 2006 йил 1 августгача бўлган муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда ёғ-мой саноати корхоналарида хом ашё, материаллар ва тайёр маҳсулотни ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги Низомни;

"Ўзстандарт" агентлиги, Ўзбекистон "Сифат" маркази ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда ёғ-мой саноати корхоналарида пахта хомашёсининг техник чигитини қайта ишлашда маҳсулот чиқиши ва нобудгарчилиги нормативларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда пахта етиштирувчи хўжаликларга шрот ва пахта шелухасини сотишнинг очиқ ва ошкоралигини таъминласин;

Мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналар уюшмаси - "Ўзбекозиқовқатзахира", "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси, "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти қишлоқ туманлари аҳолисини, айниқса олис ва тоғли туманларда жойлашган аҳоли пунктларини ўсимлик ёғи билан, унинг нархи асоссиз қимматлашувига йўл қўймаган ҳолда, барқарор таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширсин.

10. Ўзбекистон Реепубликаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

вазирлик ва идораларнинг норматив ҳужжатлари мазкур қарорга мувофиқ бўлишини таъминласин.


11. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Реепубликаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 23-сон, 203-модда.

































Время: 0.1351
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск