Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бюджетдан ташқари ва бошқа фондлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.06.2006 й. ПҚ-363-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Республика мақсадли китоб жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

01.06.2006 й.

N ПҚ-363


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДА

РЕСПУБЛИКА МАҚСАДЛИ КИТОБ

ЖАМҒАРМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни молиявий маблағларни бирлаштириш йўли билан бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан чоп этиш ва етказиб бериш барқарор ҳамда узлуксиз молиялаштирилишини таъминлаш, шунингдек улардан мақсадли фойдаланишни самарали бошқариш ва амалда назорат қилиш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, "Камолот" Ўзбекистон ёшлар ижтимоий ҳаракати, Республика "Маҳалла" ҳайрия жамғармаси, Умумтаълим мактабларининг педагоглар жамоатчилиги ва ўқувчиларнинг ота-оналари қўмиталарининг юридик шахс мақоми билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва ўқитувчиларини дарсликлар ҳамда ўқув-методик қўлланмалар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ва ўқитувчиларини чет тиллари бўйича дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш учун мўлжалланган бюджет ва ҳомийлик маблағлари, халқаро молия институтларининг кредит ва грант маблағлари, дарсликларнинг ижара тўловларини жамлаш, ушбу маблағлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш;

умумтаълим мактаблари кутубхона фондлари, шу жумладан, ижара тизими асосида дарсликлар билан ўқувчиларни таъминлаш учун дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни сотиб олиш ва етказиб беришни молиялаштириш;

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқувчилари ва ўқитувчиларини таъминлаш учун чет тиллари бўйича дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни сотиб олиш ва етказиб беришни бепул асосда молиялаштириш;

нашриётлар, босмахоналар ва китоб савдоси билан шуғулланувчи корхоналарга қисқа муддатли мақсадли ссуда ажратиш йўли билан кўмаклашиш;

Жамғарма маблағлари тушуми, улардан мақсадли ва самарали фойдаланиш устидан мониторингни амалга ошириш.


3. Республика мақсадли китоб жамғармаси Васийлик кенгашининг таркиби унга қуйидаги асосий вазифа ва функцияларни юклаган ҳолда 1-иловага* мувофиқ маъқуллансин:

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан кейинги ўқув йили учун тақдим этилган дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни нашрдан чиқариш ва сотиш квоталарини тасдиқлаш;

Жамғарманинг фойдаланиш манба ва йўналишлари бўйича даромад ва харажатларнинг прогноз параметрлари, шунингдек Жамғарма ижроия дирекцияси томонидан киритиладиган Жамғарма тушумлари ва маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлаш;

Жамғарма олдига қўйилган масалаларни ҳал этишга манфаатдор вазирликлар, идоралар, жамоатчилик ва бошқа нодавлат ташкилотларни жалб этиш;

Жамғарма ижроия дирекцияси фаолиятини Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш қисмида назорат қилиш.


4. Қуйидагилар тасдиқлансин:

Республика мақсадли китоб жамғармаси ижроия дирекциясининг ташкилий тузилмаси бошқарув ходимлари чекланган сони 11 нафар ва унинг ҳудудий бўлинмаларида, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар молия бошқармаларида ва Тошкент шаҳрида ходимларнинг чегараланган сонига 2-иловага* мувофиқ яна қўшимча 1 киши;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармасининг маблағларини шакллантириш ва фойдаланиш тартиб-қоидалари тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ.

Белгилаб қўйилсинки, Жамғарманинг ижрочи директори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Жамғарманинг Васийлик кенгаши тавсияси билан лавозимига тайинланади ва ундан озод этилади.

Зарур ҳолларда, Жамғарманинг Васийлик кенгашига Ўзбекистон Республикаси молия вазири билан келишиб, Жамғарма ижроия дирекциясининг ташкилий тузилмасига, тасдиқланган умумий ходимлар сони доирасида ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин.

5. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:

бюджет маблағлари;

дарсликларни ижарага беришдан тушадиган тўловлар;

халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг грантлари, кредитлари ва ҳомийлик ёрдамлари;

Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинган маблағлар;

Қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ижара тизимини татбиқ этиш бўйича тажриба доирасида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан очилган мактабларнинг махсус депозит субҳисоб рақамларида тўпланган маблағларни белгиланган тартибда Жамғармага ўтказсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2006 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда биринчи синф ўқувчиларини, "Меҳрибонлик" уйлари, ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб интернатларининг тарбияланувчиларини, кам таъминланган оилаларнинг болаларини мазкур харажатларни Жамғарма ҳисобидан молиялаштириш орқали дарсликлар билан бепул таъминлаш, шунингдек ижара асосида дарсликлар билан бирламчи таъминлаш тизимига маблағлар ажратишни назарда тутсин.


7. Жамғарма ягона ижтимоий тўлов ҳамда божхона тўловларини ҳисобга олмаган ҳолда бюджетга тушадиган барча турдаги солиқлар ва йиғимлар, шунингдек давлат мақсадли фондларига мажбурий тўловлардан озод этилсин.

8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икромов зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    И. Каримов



*) 1-2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 23-сон, 204-модда.


































































Время: 0.1512
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск