Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Мажбурий ажратмалар ва тўловлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2006 й. 109-сон "Нотариал ишларни бажарганлик учун Давлат божи ставкалари тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.06.2006 й.

N 109



НОТАРИАЛ ИШЛАРНИ БАЖАРГАНЛИК УЧУН

ДАВЛАТ БОЖИ СТАВКАЛАРИ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Нотариат фаолиятини янада такомиллаштириш, юридик аҳамиятга эга бўлган хатти-ҳаракатларни нотариал тасдиқлашда юридик ва жисмоний шахсларнинг харажатларини камайтириш, тадбиркорликни юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, турар жой бозори ривожланишини рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 11-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг 4-бандига ўзгартиришлар киритилсин ва у иловага мувофиқ таҳрирда баён қилинсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 7 июндаги

109-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги

533-сон қарори билан тасдиқланган Давлат божи

ставкаларининг 4-бандига киритилаётган

ўзгартиришлар


4. Нотарил идораларнинг ҳамда шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) нотариал ишларни бажарганликлари учун, шунингдек нотариал тасдиқланган ҳужжатларнинг дубликатларини берганлик учун, мазкур органларнинг битишувлар, аризалар лойиҳаларини тузиб берганликлари, ҳужжатлар ва улардан кўчирмалар тайёрлаб берганликлари учун:

а) уй-жойлар қуриш учун муддатсиз фойдаланиладиган ер майдонлари берилиши билан боғлиқ бўлган шартномаларни тасдиқлаганлик учун

- энг кам ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида

б) квартиралар (квартираларнинг бир қисми), шу жумладан хусусийлаштирилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), дала ҳовлилар, гаражлар, бошқа бинолар, иншоотлар ва иморатларнинг олди-сотди, алмаштириш, рента олиш, умрбод таъминлаш шарти билан бошқаларга бериш ва ҳадя қилиш шартномаларини:


- мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болаларига, набираларига, бувиларига, буваларига, туғишган ака-укалари ва опа-сингилларига тасдиқлаганлик учун

- 1 кв. м. майдон учун энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 фоизи миқдорида

- бошқа жисмоний ва юридик шахсларга тасдиқлаганлик учун

- 1 кв. м. майдон учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида

- хусусийлаштирилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), уйлар (уйларнинг бир қисми) ким ошди савдоси орқали сотилганда шартномаларни тасдиқлаганлик учун

- 1 кв. м. майдон учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида


Изоҳ. Уй-жойлар (уйларнинг бир қисми), квартиралар (квартираларнинг бир қисми) ва дала ҳовлилар учун ставка турар жой майдонидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқилади. Гаражлар, бошқа бинолар, иншоотлар ва иморатлар учун ставка умумий майдондан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқилади.


в) гаров, кафиллик шартномаларини ва микромолиялаштиришни ҳамда ипотека кредитини амалга ошириш билан боғлиқ бошқа шартномаларни тасдиқлаганлик учун


- шартнома суммасининг 0,1 фоизи миқдорида

г) банклар билан қарз олувчиларнинг кредит бўйича қарздорликни қарздорнинг ликвидли мол-мулки ҳисобига қайтариш тўғрисидаги ёзма битимларини (шартномаларини) тасдиқлаганлик учун

- энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдорида

д) баҳоланадиган бошқа шартномаларни тасдиқлаганлик учун


- шартнома суммасининг 1,0 фоизи миқдорида, бироқ энг кам ойлик иш ҳақининг камида 20 фоизи миқдорида

е) мулкни бўлиш шартномаларини, кафиллик шартномаларини (ушбу банднинг "в" кичик бандида кўрсатилган ҳоллардан ташқари) ва баҳоланмайдиган бошқа битишувларни тасдиқлаганлик учун:


- жисмоний шахслар учун

- энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида

- томонлардан бири юридик шахс бўлган тақдирда

- энг кам ойлик иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида

ж) никоҳ шартномасини тасдиқлаганлик, унга ўзгартиришлар киритганлик ёки унинг амал қилишини тугатганлик учун

- энг кам ойлик иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида

з) васиятномаларни тасдиқлаганлик учун

- энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида

и) меросга эгалик ҳуқуқи ҳақида гувоҳнома берганлик учун:


- биринчи навбатдаги ворисларга

- мерос суммасининг 0,1 фоизи миқдорида

- иккинчи навбатдаги ворисларга

- мерос суммасининг 0,5 фоизи миқдорида

- қолган ворисларга

- мерос суммасининг 2 фоизи миқдорида.

Изоҳ. Уй-жойлар (уйларнинг бир қисми), квартиралар (квартираларнинг бир қисми), шу жумладан, хусусийлаштирилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), дала ҳовлилар, гаражлар, бошқа бинолар, иншоотлар ва иморатларга мерос ҳуқуқи ҳақида гувоҳнома беришда мерос тартибида ўтаётган мерос қилинаётган мол-мулк суммаси меросхўрлик тайинланган кунда "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг тегишли кадастр ва кўчмас мулк хизмати томонидан белгиланган баҳолаш маълумотлари ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.


к) мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ўртасида, фуқаролар ўртасида, шунингдек фуқаролар, корхоналар ва ташкилотлар ўртасида автомототранспорт воситаларининг олди-сотди, алмаштириш, ҳадя этиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун қуйидаги схема бўйича бож ундирилади:

Транспорт тури

Фойдаланиш муддатига қараб:

3 йилгача

бўлганда

3 йилдан ортиқ

бўлганда

7 йилдан ортиқ

бўлганда

1. Ҳар бир от кучи учун давлат божи ставкаси:

а) юк ташувчи ва енгил автотранспорт, шу жумладан, автобус, трактор, ўзиюрар машина учун


энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида


энг кам ойлик иш ҳақининг 7 фоизи миқдорида

энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида

б) чет элда ишлаб чиқарилган автотранспорт учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида


энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида

энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида

2. Битта мототранспорт, мотоколяска, мотоқайиқ учун давлат божи ставкалари

энг кам ойлик иш ҳақининг

5 фоизи миқдорида

энг кам ойлик иш ҳақининг

3 фоизи миқдорида

энг кам ойлик иш ҳақининг

2 фоизи миқдорида

Изоҳ. Алмаштириш шартномасини расмийлаштиришда давлат божи шу божнинг кўп суммаси олинадиган фақат бир машинадан ундирилади.

Қуйидаги шартномаларни расмийлаштиришда:

эр-хотинлар, ота-оналар, болалар ва набиралар, туғишган ака-укалар ва опа-сингиллар ўртасида автомототранспорт воситаларининг олди-сотди, алмаштириш ва ҳадя қилиш шартномалари расмийлаштирилаётганда бож белгиланган ставканинг 5 фоизи миқдорида ундирилади;

банк кредитлари ҳисобига сотиб олинадиган автомототранспорт воситаларининг олди-сотдиси учун бож белгиланган ставканинг 10 фоизи миқдорида ундирилади;

йўл-транспорт ҳодисаси натижасида шикастланган автомототранспорт воситаларининг олди-сотди, алмаштириш ва ҳадя этиш шартномалари расмийлаштирилаётганда бож миқдори шу транспорт воситалари яроқлилигининг қолдиқ фоизига қараб ўзгартирилади ва унинг миқдори битишув қатнашчиларининг хоҳишига кўра ва давлат нотариусининг топшириғига биноан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд-экспертиза муассасаларининг мутахассислари, бундай муассасалар бўлмаган вилоятларда эса - "Ўзавтотеххизмат" акциядорлик жамияти корхоналари томонидан белгиланади.

л) қуйидагиларни тасдиқлаганлик учун:

- ота-оналар, эр-хотин ва уларнинг ота-оналари, болалар ва уларнинг эр-хотинлари, ака-укалар, опа-сингиллар, набиралар, жиянларга автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва тасарруф қилиш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни тасдиқлаганлик учун

- энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида

- автомототранспорт воситаларидан бошқа шахсларнинг фойдаланиши ҳуқуқини берувчи ишончномаларни тасдиқлаганлик учун

- энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида

- автомототранспорт воситаларини бошқа шахслар тасарруф этиши ҳуқуқини берувчи ишончномаларни тасдиқлаганлик учун

- энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида

м) бошқа ишончномаларни тасдиқлаганлик учун

- энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида

н) мерос мулкни муҳофаза қилиш чораларини кўрганлик учун

- энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида

о) ҳужжатнинг бир тилдан бошқа тилга қилинган таржимасининг тўғрилигини тасдиқлаганлик учун

- ҳар бир бет учун энг кам ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида

п) ижро хатлари ёзиб берганлик учун

- ундириладиган сумманинг 1 фоизи миқдорида, бироқ энг кам ойлик иш ҳақининг 10 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда

Изоҳ. Лизинг объектининг лизинг берувчи талаби бўйича ижро хатлари ёзиб беришда, лизинг шартномасида белгиланган тўланмаган тўловлар суммасидан лизинг шартномаси муддати тугашигача қолган даврга лизинг берувчи даромадини чегирган ҳолда давлат божи ундирилади.

р) ҳужжатларнинг нусхалари ва улардан кўчирмаларнинг тўғрилигини тасдиқлаганлик учун:

жисмоний шахслар учун

- ҳар бир бет учун энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 фоизи миқдорида

юридик шахслар учун

- ҳар бир бет учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида

шу ишларни чет мамлакатда бажарганлик учун

- ҳар бир бет учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида

с) ҳужжатлардаги ёзувларнинг ҳақиқийлигини, шу жумладан, таржимон имзосининг ҳақиқийлигини тасдиқлаганлик учун:

жисмоний шахслар учун

- энг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида

юридик шахслар учун

- энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида

т) нотариал идораларда мавжуд бўлган ҳужжатларнинг нусхаларини ва дубликатларини берганлик учун

- энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида

у) банкларда ҳисоб рақамлари очишда имзоларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаганлик учун

- энг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида

ф) юридик ва жисмоний шахсларнинг аризалари бошқа юридик ва жисмоний шахсларга берилганлиги ҳамда бошқа нотариал ишлар бажарилганлиги учун, мазкур банднинг "а" - "у" кичик бандларида назарда тутилганлар бундан мустасно.

- энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида

Изоҳ. Нотариал идоралар биносидан ташқарида бажариладиган нотариал ишлар учун давлат божи 2 баравар миқдорида ундирилади (озодликдан маҳрум этиш жойларидаги ёки қамоқдаги шахсларнинг ишончномаларини нотариал тасдиқлашдан ташқари), шунингдек ушбу ишларни бажариш учун жойга бориш билан боғлиқ амалда сарфланган харажатлар тўланади.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 23-сон, 207-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 6, 42-модда.


























Время: 0.1879
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск