ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Чет эл олий ўқув юртлари / М.В. Ломоносов номидаги МДУ филиали /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2006 й. 111-сон "М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиалининг ташкилий тузилмаси тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.06.2006 й.

N 111


М.В. ЛОМОНОСОВ НОМИДАГИ

МОСКВА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ

ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ФИЛИАЛИНИНГ

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2006 йил 24 февралдаги ПҚ-290-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиалининг (кейинги ўринларда Филиал деб аталади) маъмурий-бошқарув ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимларининг (профессор-ўқитувчилар ва ўқув-ёрдамчи ходимлардан ташқари) чекланган сони 107 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 31 нафардан иборат ташкилий тузилмаси иловага мувофиқ маъқуллансин.


2. Филиал директорига муассислар билан келишув бўйича, зарур ҳолларда, Филиал тузилмасига маъмурий-бошқарув ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги учун 2006 йилга тасдиқланган бюджет ажратмаларига тегишли ўзгартиришлар киритсин ва Филиалда ўқитишни ташкил этиш учун зарур бюджет маблағлари ажратилишини таъминласин;

2006 йил учун Филиал харажатлари сметасини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига зарур ҳолларда тақдим қилинган ҳисоб-китоблар бўйича Филиални жиҳозлаш ва таъминлаш учун олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармасидан харажатларни амалга оширишга рухсат берилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 7 июндаги

111-сон қарорига

ИЛОВА



М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат

университетининг Тошкент шаҳридаги

филиалининг ташкилий

ТУЗИЛМАСИ

Ихтисослаштирилган кенгашнинг илмий котиби

- 1

Ижрочи директор

- 1 (1)

Ҳомийлик кенгаши


Директорнинг ўқув ва илмий ишлар бўйича ўринбосари

- 1(1)

Директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

- 1(1)

Директорнинг молиявий-иқтисодий ишлар бўйича ўринбосари

- 1(1)

Мониторинг ва ички назорат методисти

- 1

  

Бош энергетик

- 1(1)

Ўқув-методика бўлими

- 4(3)

"Маънавият ва маърифат" шўъбаси (иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўйича)

- 2(1)

I бўлим

- 1(1)

Бош механик

- 1(1)

Ахборот ва техник таъминот, ўқув-таълим ресурслари ва дастурий таъминотни жорий этиш бўлими

- 5(1)

Юридик маслаҳатчи

- 1(1)

Режа-молия ва маркетинг бўлими

- 4(4)

Кутубхона

- 8 (3)

Бухгалтерия

- 4(3)

Канцелярия ва архив

- 4(1)

Факультетлар

Умумтаълим кафедралари

Ўқитишнинг техник воситалари бўлими

- 5

Кадрлар бўйича катта инспектор

- 1(1)

Психология

(1)

Амалий математика ва информатика

(1)

Фойдаланиш - техник, хўжалик бўлими

- 58(4)


Ходимларнинг (профессор-ўқитувчилар ва ўқув-ёрдамчи ходимлардан ташқари)

чекланган сони - 107 нафар,

шу жумладан бошқарув ходимлари - 31 нафар.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 23-сон, 209-модда.





















Время: 0.2148
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск