язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 19.05.2006 й. 50-сон "Йўловчилар автовокзаллари, автостанциялари тўғрисидаги Низомга ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 07.06.2006 й. 1305-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.06.2006 й.

N 1305-1

ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛЬ ВА

ДАРЁ ТРАНСПОРТИ АГЕНТЛИГИ

БОШЛИҒИНИНГ

19.05.2006 й.

N 50


БУЙРУҒИ



Йўловчилар автовокзаллари, автостанциялари

тўғрисидаги низомга ўзгартиш

киритиш тўғрисида


(2006 йил 17 июндан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятининг алоҳида турларини амалга оширишни тартибга солиш тўғрисида" 2006 йил 9 мартдаги ПҚ-303-сон қарорининг 1-бандига асосан БУЮРАМАН:


1. "Йўловчилар автовокзаллари, автостанциялари тўғрисидаги низом"нинг 9-бандидаги (2004 йил 30 январь, рўйхат рақами 1305 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 4-сон, 48-бет) "(шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар)" сўзлари олиб ташлансин.


2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан ўн кун ўтгандан кейин амалга киритилади.



Ўзбекистон автомобиль ва дарё

транспорти агентлиги бошлиғи                                      А. Абдувалиев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 23-сон, 216-модда.