Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 06.06.2000 й. 300-сон "Ходимларни ишга киришдан олдин дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтказиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 23.06.2000 й. 937-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.06.2000 й.

N 937

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ

ВАЗИРЛИГИНИНГ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВАЗИРЛИГИ БИЛАН

КЕЛИШИЛГАН


ЎЗБЕКИСТОН КАСАБА

УЮШМАЛАРИ ФЕДЕРАЦИЯСИ

КЕНГАШИ БИЛАН

КЕЛИШИЛГАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ

ВАЗИРЛИГИ БИЛАН

КЕЛИШИЛГАН

06.06.2000 й.

N 300


БУЙРУҒИ



Ходимларни ишга киришдан олдин дастлабки

ва даврий тиббий кўриклардан ўтказиш тизимини

такомиллаштириш тўғрисида


(2000 йил 3 июлдан кучга киради)


Саноатнинг барча тармоқларида ходимлар саломатлигини ҳимоя қилиш, меҳнат шароитларини яхшилаш ва техника хавфсизлигини таъминлашга доир омилларини излаб топиш, меҳнатни самарали ижодга айлантириш жамиятимизнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Ходимларнинг саломатлигини сақлаш касб касалликлари ва заҳарланишларнинг олдини олишда, шунингдек уларни камайтиришда, ишга қабул қилишдан олдин ўтказиладиган тиббий кўрик ҳамда ишлаб чиқаришда зарарли, нохуш меҳнат шароитларида ишлаётган ходимларни даврий кўрикдан ўтказиб туриш чора-тадбирлар ичида муҳим ўрин тутади.

Сўнгги вақтларда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш ва тиббий кадрлар тайёрлаш бўйича катта ишлар амалга оширилаяпти, меҳнат ва яшаш шароитларини яхшилаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш борасида мажмуавий дастурлар амалга оширилмоқда, юқумли, умумий хас-таликлар ҳамда касб касалликларни ташхислаш, даволаш ва профилактика қилишнинг энг янги усуллари ишлаб чиқилмоқда ва ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Бироқ, қўлга киритилган катта ютуқларга қарамай, бозор муносабатларига ўтиш шароитларида, кичик корхоналар кўпаяётган бир пайтда (бу ерда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига амал қилмаслик ҳоллари рўй бермоқда) қишлоқ хўжалиги ва саноатда машғул бўлган ходимларга кўрсатаётган соғлиқни сақлаш ходимларига қўйилаётган талаблар пасайгани йўқ. Бу айниқса, ходимларни ишга киришдан олдин дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтказиш тизимини такомиллаштириш муаммосига тааллуқлидир, уларнинг нечоғлик сифатли ўтказилиши, умумий ва касб касалликларида профилактика чора-тадбирларини мақсадга мувофиқ йўналтирилган даражасига боғлиқ бўлади.

Умумий ва касб касалликларини, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, ходимлар меҳнатини муҳофаза қилишни таъминлаш мақсадида бу кўрикларнинг паст савияда ўтказилиши келгусида сурункали касалликларнинг тез-тез учраб туришининг кўпайиб кетишига олиб келиши мумкин, бу эса ўз навбатида ишлаш унумдорлигининг пасайишига, иқтисодий куч-қувватларнинг сусайишига олиб боради, яъни салбий ижтимоий оқибатларга сабаб бўлади.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон саноатида, қурилишда ва қишлоқ хўжалигида 3 млн. дан ортиқ одам ишлайди, улардан 1 млн. нохуш ва зарарли меҳнат шароитларида, шу жумладан 200 минг аёл ишламоқда. Кўп корхоналарда асосий касб гуруҳларида зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омиллари (шовқин, тебраниш, кимёвий бирикмалар ва ҳоказолар)га қўйиладиган рухсат этувчи гигиеник қоидаларнинг бузилишига йўл қўйилмоқда. Бу эса касбдан касалланишнинг асосий негизини кўп жиҳатдан ишга вақтинча қобилиятсизликка алоқадор касалликларни келтириб чиқаради.

Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, баъзи бир саноат корхоналарида меҳнат шароитлари ва касбдан касалланишнинг ҳақиқий аҳволи санитария-эпидемиология хизмати томонидан кўриладиган чораларнинг етарлича самарали бўлмаслигидан ва ходимларнинг касбдан касалланишини муҳофаза қилиш борасида ўз касб бурчини принципиал ва пухта бажармаслигидан далолат беради.

Касбдан касалланиш динамикаси кўрсатишича, касб касаллигига чалинган беморларнинг ҳар йили аниқланиши ўз йўналишини ўзгартирди. Чунончи, 1993 йилда биринчи марта 411 нафар 1994 йилда 380, 1995 йилда 325, 1996 йилда 326, 1997 йилда 414, 1998 йилда эса 484 нафар бемор аниқланиб, буларнинг 95% дан ортиғи сурункали касб касалликлари шаклларидир. 1997-98 йилларда қайд қилинган, касбдан касалланиш структурасида физик омиллар таъсиридан пайдо бўладиган касалликлар етакчи ўринда туради (50,7%), шу жумладан 31% шовқиндан, 18,9% тебранишдан, 0,4% ионлаштирувчи нурдан, 0,4% ионлашмаган нурлардан, 9% жисмоний зўриқишдан, 16,3% чанг сабабли, 22,5% заҳарланиш ва кимёвий омиллар таъсиридан, 1,5% биологик омиллардан юзага келадиган хасталикларни ташкил этади.

Касб патологияси илк босқичларда етарлича аниқланмаслиги, касб касаллигининг илк аломатлари бор беморлар ўз вақтида ишга оқилона жойлаштирилмаслиги, умумий ҳамда касб касалликларининг олдини олиш мақсадида ходимларни ишга киришдан олдин дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтказиш савиясининг пастлиги тиббий кўрикларни ўтказувчи меҳнат гигиенаси ва касб патологияси бўйича врач-терапевтлар ва бошқа ихтисосдаги шифокорларнинг шу соҳани етарлича билмасликлари, даволаш-профилактика муассасаларининг, айниқса қишлоқ жойларида, лаборатория ва функционал-диагностика ускуналари ва жиҳозлари билан етарлича таъминланмаслиги натижасидир.

1992 йилда ихтисосликлар номенклатураси рўйхатига врач-профпатолог мутахассислиги киритилган, бироқ уларнинг сони Республика вилоят ташкилотларида зарурий ташкилий ишларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун жуда кам ҳисобланади.

2005 йилга қадар аҳоли саломатлигини муҳофаза этишнинг асосий йўналишлари ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш, соғлиқни сақлашнинг асосий йўналиши ҳисобланган профилактика самарадорлигини оширишдир, у аҳоли саломатлигини муҳофаза этишнинг асосий негизи бўлиб қолади.

Умумий ва касбдан касалланишни муҳофаза қилиш ва уни камайтиришга қаратилган соғломлаштирувчи тадбирларни ишлаб чиқиш ва хасталикларнинг илк шаклларини аниқлаш, ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, йўл-транспорт ҳодисалари сонини камайтириш, юқумли ва паразитар касалликларга йўл қўймаслик мақсадида, хавфли зарарли моддалар ва нохуш ишлаб чиқариш омилларга алоқадор ишга киришдан олдин ходимларни зарурий дастлабки, шунингдек даврий тиббий кўриклардан ўтказиш ишларини олиб бориш мақсадида, БУЮРАМАН:


1. Қўйидагилар тасдиқлансин:

1.1. Ишга киришдан олдин дастлабки ва касб касалликларининг олдини олиш мақсадида даврий кўриклар ўтказилиши зарур бўлган ишларда зарарли моддалар ва нохуш ишлаб чиқариш омиллари, ана шу кўрикларни ва зарур лабораторик ҳамда функционал тадқиқотлар ўтказишда қатнашадиганлар, иш жараёнида муайян этиологик омиллар бўйича (врач-мутахассислар, эслатмалар) бўлган хавфли, зарарли ва нохуш ишлаб чиқариш омилларига алоқадор меҳнат шароитларида ишлашга рухсат этишга тиббий монеликлар рўйхати (1-сон илова эслатмаси билан);

1.2. Касалликлар, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, меҳнат хавфсизлигини, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, юқумли ва паразитар касалликларнинг тарқалишига йўл қўймасликни таъминлаш, ана шу тиббий кўрикларни иш турлари бўйича зарурий лабораторик ва функционал текширувлар ўтказишда иштирок этувчи врач-мутахассислар, касалликлар, бахтсиз ходисаларга йўл қуймаслик ва эслатмалари бор меҳнат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мазкур ишларни бажариш учун ходимларни зарурий дастлабки ва даврий кўриклардан ўтказиладиган ишлар рўйхати (2-сон илова эслатмаси билан);

1.3. Хавфли, зарарли моддалар, нохуш омилларга алоқадор умумий тиббий монеликлар рўйхати (3-сон илова);

1.4. Ишга киришдан олдин дастлабки ва ходимларни даврий тиббий кўриклардан ўтказиш бўйича йўриқнома (4-сон илова);

1.5. Касб касаллигига гумон қилинган ходимнинг иш шароитлари санитария-гигиена тавсифномасини тузиш учун йўриқнома (5-сон илова);

1.6. Корхонада ишловчиларни даврий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича якунловчи далолатноманинг намунаси (6-сон илова);

1.7. Ўзгартирилмаган матнидан кейинчалик фойдаланиш зарур деб топилган бирламчи тиббий ҳужжатлар шакллари (7-сон илова);

1.8. Касб касалликлари рўйхати (8-сон илова);

1.9. Касб касалликларига чалинган беморлар диспансеризациясини ўтказиш тартиби ҳақидаги низом (9-сон илова);

1.10. Касб касалликларини хабар қилиш, текшириш, қайд қилиш ва ҳисобга олиш тартиби ҳақидаги йўриқнома (10-сон илова);


2. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят ва шаҳар соғлиқни сақлаш бўлимлари мудирлари қуйидагиларни ташкил этиш ва сифатли ўтказишни таъминласинлар:

2.1. Касб касалликларини эрта аниқлаш ва инфекцион ҳамда паразитар хасталикларнинг олдини олиш мақсадида ходимлар дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан бепул ўтказилсин (асос: Ўзбекистон Меҳнат кодекси 214-моддаси);

2.2. рейс олди кўриклари ўтказилсин;

2.3. вахта олди кўриклари ўтказилсин;

2.4. касб касаллиги бор деб шубҳа қилинган беморлар аниқланганда келгуси текширув, даволаш ва эксперт хулосаси учун санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-текшириш институти ва II-Тошкент Давлат тиббиёт институти клиникаларига юборилсин.


3. Касб касалликларига ташхис қўйиш ва эксперт хулосасини бериш ҳуқуқи фақат санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-текшириш институти ва II-Тошкент Давлат тиббиёт институти клиникаларига юклатилсин.


4. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг даволаш-профилактика Бош бошқармаси бошлиғига (Ф. Илҳомов):

4.1. зарарли меҳнат шароитларида ишловчи ходимларни дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтказиш устидан назорат кучайтирилсин;

4.2. санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот ва II-ТошДавТИ клиникасида даволанаётган беморларни сифатли текширувдан ўтказиш ва касб касаллиги ташхисини аниқлаш ишлари устидан назорат кучайтирилсин;

4.3. касб касалликларига доир масалалар бўйича дастлабки ва даврий кўрикларни амалга ошираётган барча ихтисосликдаги врачларни махсус тайёргарликдан ўтказиш чораларининг бажарилиши таъминлансин.

4.4. Шифокорлар, санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институтига, шифокорлар малака ошириш институтига ва II-Тошкент Давлат тиббиёт институти касб касалликлари кафедрасига малака ошириш курсларига юбориш йўли билан қайта тайёрлансин;

4.5. шаҳар ва вилоятлардаги тиббий муассасалар учун касб патологияси масалалари бўйича ташкилий ва услубий ёрдам кўрсатиш таъминлансин.


5. Давлат санитария эпидемиология назорати департаменти бошлиғига (Н. Атабеков): мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча ишлаб чиқариш объектларида, корхона ва муассасаларда, жамоа хўжаликларида ва ташкилотларда меҳнат санитария-гигиена шароитларига амал қилиш ва назорат ўрнатиш масалаларида санитария-эпидемиология хизматининг масъулияти ва фаолияти кучайтирилсин, вилоят, шаҳарлар ва туманлар СЭС бош врачларнинг касб касалликлари клиникасига юбориладиган зарарли меҳнат шароитларида ишловчи шахсларнинг меҳнат шароитлари, санитария-гигиеник тавсифномаларини тузиш сифатига ва ишончлилигига шахсий маъсулияти оширилсин ва назорат қилиш кучайтирилсин.


6. Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институтининг директорига (Т. Искандаров), II-Тошкент Давлат тиббиёт институти ректорига (Х. Каримов):

- институтнинг клиникасида даволанаётган беморларни сифатли текшириш, ташхис қўйиш ва даволашни ташкил этиш таъминлансин; касб касали бўлган беморларни барвақт аниқлаш; касб касалликларига оид илмий-тадқиқот ишлари давом эттирилсин; Республикада қишлоқ хўжалик соҳаларидаги касб касалликлари ҳолати таҳлил қилиниб тегишли тавсиялар ишлаб чиқилсин; врач-профпатологларнинг малака ва касб маҳоратини ошириш курслари ташкил этилсин.


7. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1999 йил 15 ноябрдаги 660-сонли буйруғи бекор қилинсин.


8. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирнинг биринчи ўринбосари Д. Асадов ва вазир муовини, Республика бош Давлат санитария врачи Б. Ниёзматов зиммасига юклатилсин.

Ушбу буйруқ керакли нусхада кўпайтирилсин.



Вазир                                                                                             Ф. Назиров





ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлиги

06.06.2000 й. 300-сонли буйруғининг

1, 2 ВА 3 ИЛОВАЛАРИГА



ЭСЛАТМАЛАР


1. 1-илованинг 3 бўлимида санаб ўтилмаган ишларда машғул бўлган, лекин хавфли, зарарли моддалар, шунингдек халқ хўжалигида биринчи бор қўлланилган моддалар, нохуш ишлаб чиқариш омилларига дуч келадиган ходимларни кўриклардан ўтказиш зарурлиги ҳақидаги масала санитария-эпидемиологик хизмати (санитария-эпидемиология станциялари) томонидан ҳал қилинади.

Ишлаб чиқаришда хавфли, зарарли моддалар ва нохуш ишлаб чиқариш омиллари таъсирига дуч келиш эҳтимоли бўлган шахслар ишга қабул қилинганида дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтишлари зарур. Лаборатория ишларини олиб боришда даврий тиббий кўриклардан ўтказиш зарурлиги ҳақидаги масалани бевосита меҳнат шароитларини ҳисобга олган ҳолда санитария эпидемиология станциялари ҳал қилади.

Тиббий кўрикларни хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари мажмуи мавжуд бўлганда барча омиллар таъсирини ҳисобга олган ҳолда ўтказиш керак.

Заҳарли моддаларни ишлаб чиқариш ва уларнинг қўлланишига алоқадор таъмирлаш-созлаш каби корхона ишларида доим машғул бўлган барча ходимлар ана шу моддалар учун кўзда тутилган муддатларда кўрикдан ўтишлари лозим.

Бериллий, кварц чанги, канцероген ва радиоактив каби бошқа моддалар таъсир ўтказиши муносабати билан кечиккан ёки зўрайиб борувчи касб касалликлари юз бериши эҳтимоли бўлган корхоналарда ва касбларда ишловчи шахс-лар ана шу моддалар билан ишлашни тугатганларидан сўнг ҳам камида йилига бир марта ишхонадаги даволаш-профилактика муассасаларида ёки яшайдиган жойларида даврий тиббий кўриклардан ўтиб туришлари керак.

Санитария-эпидемиология хизмати идоралари ва муассасалари тиббий кўриклар 2-3 йилда ўтказиладиган ишлаб чиқариш турлари билан машғул бўлган шахсларни қўшимча тиббий кўриклардан ўтказиш масаласини ҳал қилади. Бунда таъкидлаб ўтилган корхоналарнинг мавжуд санитария-гигиеник ва эпидемиологик вазиятлари ҳисобга олинади. Маъмурият, Давлат санитария назорати идоралари ва даволаш-муҳофаза муассасаларининг қарорига биноан оғир касалликларни бошдан кечирганлар (шахслар) вақтдан илгари ҳам тиббий кўриклардан ўтишлари мумкин.


2. Врач-терапевт даврий кўрик ўтказувчи асосий шахс ҳисобланади; 1, 2-иловалардаги 5-6 бўлимида кўзда тутилган врач-мутахассислар (невропатолог, офтальмолог, дерматовенеролог, отоларинголог, жарроҳлар) кўрикда қатнашиш-қатнашмаслиги врач-терапевт томонидан белгиланади; тиббий кўрсатмаларга кўра бошқа врач-мутахассисларни жалб этишни ҳам врач-терапевт ҳал этади. Дастлабки тиббий кўрикларда 1, 2-чи иловалардаги 5-6 бўлимида кўзда тутилган врач-мутахассислар қатнашиши шарт. Бундай кўрикларни ўтказишда барча аёллар акушер-гинеколог (акушерка) томонидан албатта кўздан кечирилади, шунда цитологик ва бактериоскопик текширувлар ҳам ўтказилади. Аёлларни гинекологик кўздан кечириш муддатлари ўтказиладиган даврий тиббий кўриклар муддатларига тўғри келиши ва йилига камида 1 мартадан кам бўлмаслиги керак.

Аллергенлар ҳисобланган моддалар таъсирига дуч келувчи шахслар албатта терапевт, отоларинголог, дерматовенеролог (кўрсатмалар ва шикоятлар бўлганда) томонидан кўздан кечирилади, бунда қоннинг клиник таҳлили ҳам ўтказилади.

А-аллерген (иловаларда берилган эслатмаларга каранг).


3. Дастлабки тиббий кўриклар ўтказилганда (биринчи бор мазкур касб-корда ишлаш - касб танлаш) меҳнатининг иш бошлашига монеликлар масаласи 1 илованинг 7-бўлимида кўрсатилган монеликларга қатъий мос келишига мувофиқ ҳал этилади. Касб-ҳунар коллежларига ва мутахассислар тайёрловчи курсларга кириш учун хоҳиш билдирган шахслар ўқий бошлашдан аввал тиббий кўриклардан ўтадилар;

- даврий тиббий кўрикларда ходимларнинг ишлашига монеликлар организмнинг функционал хусусиятларини ва патологик жараённинг кечишини, касбий тайёрланганлигини, иш стажини ва меҳнат шароитларини ҳисобга олган ҳолда ҳал этилади;

- қулоғи ниҳоятда оғир ва кар бўлган шахслар учун рўйхатда монеликлар бўлган ишлар ва касблар ЎзР ССВ ва Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ўтказилади.


4. Қўллаш деганда саноатда моддаларни ишлатиш ва ортиш-тушириш ишлари тушунилади.


5. Дастлабки кўрикларда дерматовенеролог томонидан кўздан кечириш мажбурий бўлса, даврий кўрикларда эса - кўрсатмаларга қараб амалга оширилади.


6. Дастлабки кўрикларда қонда билирубин ва АЛТ (аланин трансаминаза) миқдори албатта текширилса, даврий кўрикларда унга кўрсатма бўлгандагина аниқланади.


7. Ташқи нафас функциясини текшириш ва баҳолашга қуйидагилар киради: ўпканинг тириклик сиғими (ЎТС) албатта аниқланади, пневмотахометр ёрдамида аниқланадиган нафас олишнинг энг катта тезлиги (НОЭКТ) албатта текширилади; бир секундда нафас чиқариш ҳажми (НЧЎ) спирограф ёрдамида ўлчанади, бу текширув ўз касбида 5 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлганда камида 3-4 йилда бир марта, кўрсатмалар бўлганда аниқланади.


8. Шовқин даражаси 81 дан 85 дБА гача бўлганда аудиометрик текширув кўрсатмалар бўйича, шовқин даражаси 86 дБА ва ундан ҳам ортиқ бўлса, албатта аудиометрик текширув қилиниши керак.


9. Темир йўли транспорти ҳаракатига, шу жумладан ер остидаги темир йўл ҳаракати составларига, авиация транспортига бевосита хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган ишлар билан шуғулланувчи ходим ва хизматчиларни дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан, алоқа йўллари вазирлиги Бош врачлик-санитария бошқармаси ва Ўзбекистон ҳаво йўллари Миллий авиакомпания тиббий санитария бошқармаси томонидан тасдиқланган ишлаб чиқариш ва касблар рўйхати бўйича ЎзРССВ ва ЎзКУФК, тармоқ ва зирликлари ҳамда идоралари билан келишилган ҳолда ўтказилади.


1. Баландликда бажариладиган ишлар деганда ердан, тўсиқ ёки ишчи қопламадан 1,5 метр баланд жойда қилинадиган барча ишлар тушунилади, бунда ишлар созлаш мосламалари ёки бевосита конструкция элементларида, жиҳоз, машина ва механизмлар устида туриб уларни ўрнатишда, ишлатиш, созлаш ва таъминлашда бажарилади.


2. Баландликка чиқиб бажариладиган ишлар деганда ишчининг тепадан тушиб кетмаслиги учун бирдан-бир восита - эҳтиёт қилувчи камар тақиб бажариладиган ҳамма ишлар ҳисобланади. Кўриклар йилига бир марта ўтказилади.


3. Дастлабки тиббий кўрикларда (ишга қабул қилинаётганда) врач-психиатр иштирок этиши шарт.


4. Вахта усулида ишларни ташкил этишнинг асосий низомларига биноан (улар тегишли вазирликлар ва идораларнинг қарори билан тасдиқланган бўлса) ишга қабул қилинадиган шахслар турар жойлари бўйича даволаш-муҳофаза муассасаларида ўтадилар, шунда текширилувчига тиббий хулоса ёзилган қоғоз берилади. Вахта усулида ишлайдиган ёки объектга борадиган шахсларни улар иш бошланишидан 2-4 кун олдин цех терапевти кўриши зарур ёки турар жойи-даги поликлиника терапевти тиббий кўрикдан ўтказади. Бу кўриклардан ўтишни корхона маъмурияти назорат қилади. Вахта усулида ишловчи ходимлар улар ишлайдиган жойлардаги даволаш-муҳофаза муассасаларида даврий тиббий кўриклардан ўтадилар.

Ишга қабул қилинганда дастлабки ва даврий тиббий кўриклар хулосасини, шунингдек бевосита ишга юборишдан аввал ўтказиладиган кўрик хулосаларини, ўтказилган эмлашлар ҳақидаги маълумотлар ёзиш учун санитария дафтарчаси тутилади.


15. Транспорт воситаларини бошқаришга истисно тариқасида рухсат берилган стажи бор ҳайдовчиларга, профессионал ногиронларга оғирлиги 3500 кг дан ошган автобус, автомобилларни, ёнғинга қарши машиналарни, тез тиббий ёрдам кўрсатиш машиналарини, тезкор машина ва автобусларни, шунингдек одамларни ташийдиган автомобилларни бошқаришга рухсат берилмайди.


16. Битта оёғи ампутация қилинган ҳайдовчилар (агар болдирнинг 1/3 қисмига тўғри келганда ва тизза бўғимида ҳаракат қилиш сақланган бўлса) контроль протез кўригидан ўтгани ҳақидаги ижтимоий таъминот бўлимига қарашли протез устахонасидан олинган маълумотномани топширадилар.


17. Кўриш ўткирлиги 0,1 ва ундан кам (0,1).


18. Гельминтозларни юқтириш хавфи бўлган шароитларда ишловчи шахслар ЎзР ССВ нинг "Мамлакатда гельминтозларга қарши курашишни кучайтириш тўғрисида"ги қарорига биноан тиббий кўрикдан ўтказилади.












































Время: 0.1512
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск