язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Соғлиқни сақлаш/ Хавфли, зарарли моддалар, нохуш омилларга алоқадор умумий тиббий монеликлар Рўйхати (АВ томонидан 23.06.2000 й. 937-сон билан рўйхатга олинган ССВ 06.06.2000 й. 300-сон буйруғига 3-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

23.06.2000 й. 937-сон

билан рўйхатга олинган

ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлиги

06.06.2000 й. 300-сонли буйруғига

3-ИЛОВА



Хавфли, зарарли моддалар, нохуш омилларга

алоқадор умумий тиббий монеликлар

РЎЙХАТИ


(2-чи илованинг 13.1-чи банди бундан мустасно)


1. Функционал фаолиятининг бузилиши билан кечувчи туғма нуқсонлар.


2. Функционал бузилишлари барқарор ифодаланган марказий асаб тизимининг органик касалликлари.


3. Сурункали руҳий хасталиклар ва руҳий-неврологик диспансерларда албатта мажбурий динамик кузатувга муҳтож бўлган шу касалликларга тенг бўладиган ҳолатлар, эпилепсия. Шунга ўхшаш руҳий хасталиклар росмана ифодаланган тақдирда тегишли ишларга яроқлилиги ҳақидаги масала руҳий-неврологик муассаса комиссияси томонидан ҳал қилинади.


4. Функциялари росмана ифодаланган эндокрин тизим хасталиклари.


5. Хавфли ўсмалар (даволаш ўтказилгач, масала мутлақ монеликлар бўлмаганда) алоҳида ҳал этилиши мумкин.


6. Қон тизимининг (барча босқичлардаги) ҳамма касалликлари (шу жумладан қон ҳосил қилиш тизимининг хасталиклари.


7. III босқичдаги гипертония касаллиги.


8. Қон айланиши етишмовчилиги бўлган юрак хасталиклари.


9. Ўпка-юрак етишмовчилиги ифодаланган сурункали ўпка касалликлари.


10. Нафас ва қон айланишининг функционал бузилишлари бўлган оғир кечувчи бронхиал астма.


11. Силнинг ҳар қандай жойлашган фаол турлари.


12. Сурункали кечадиган ва асоратлашга мойиллиги бўлган меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги.


13. Жигар циррозлари ва фаол сурункали гепатитлар.


14. Буйрак етишмовчилиги билан асоратланган сурункали буйрак касалликлари.


15. Коллагенозлар.


16. Касб-кори бўйича иш бажаришга ҳалақит берадиган турғун бузилишлари бўлган бўғим касалликлари.


17. Ҳомиладорлик ва сут ажралиши даври.


18. Фарзанд кўриш истаги бўлган аёлларда анамнезида одатдаги ҳомила нуқсонлари ва ҳомиладорликнинг охиригача етмаслиги.


19. Бачадондан қон кетиши билан давом этувчи ҳайз кўриш функциясининг бузилишлари.


20. Декомпенсацияланган глаукома.



2-чи илованинг 13.1-чи бандига доир эслатмалар:


1. 2-чи илованинг 13.1-чи банди билан корхоналарнинг энг кичик рўйхати, тиббий текширувлар ҳажми ва неча марта ўтказилиши белгиланган. Корхоналар ва касблар рўйхати, шунингдек тиббий текширувлар неча марта ўтказилиши эпидемиологик вазиятларга асосан ҳудудий Давлат санитария эпидемиология назорат марказлари томонидан, ҳудудий касаба уюшмалари билан келишилган ҳолда даврий профилактик тиббий кўриклардан ўтказиш муддатларига ўзгартиришлар киритиши мумкин.


2. Республика соғлиқни сақлаш вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши (ЎзРКУФК) билан келишилган ҳолда тиббий текширувлар ҳажми, даврийлиги ва тиббий текширувдан ўтказилиши лозим бўлган касб ходимлари ва корхоналар рўйхатини қайта кўриб чиқишга рухсат берилади.


3. Захм бор-йўқлигига текширув фақатгина қўл бармоғидан қон олишнинг экспресс-усули ёрдамида ўтказилади, венадан қон олиш ман этилади. Сўзак-бор-йўқлигига текширув ўтказилганда сийдик чиқариш каналидан (эркакларда тиббий кўрсатмалар бўлганда), бачадон бўйни, қиннинг орқа гумбазидан ва тўғри ичакдан суртма олиниб метилен кўки ёки бриллиант яшили билан бўялади, зарур бўлганда Грам усули бўйича бўялади, 2 та суртма бактериоскопия қилинади. қорин тифига серологик реакция қўйиш учун қон тиббий текширув ўтказувчи даволаш-муҳофаза муассасаларида бармоқдан олинади.


4. Хирургик шифохоналар (бўлимлар)нинг тиббий ходимлари Республика Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг амалдаги буйруғига мувофиқ тиббий текширувдан ўтадилар.


5. Якка тартибдаги меҳнат билан шуғулланувчи фуқаролар (аҳолига санитария-гигиеник хизмат кўрсатувчилар: сартарошлар, педикюрчилар, маникюрчилар, уқаловчилар, мактабгача ёшдаги болаларни парвариш қилувчилар; ногиронларга, қарияларга хизмат кўрсатувчилар, ёлғизларга овқат тайёрлаб берувчилар, идиш-товоғини ювиб берувчилар; беморларга қараб турувчилар; тиббий фаолият кўрсатувчилар, озиқ-овқатларни ишлаб чиқарувчилар ва уларни сотувчилар турар жойи бўйича 2-чи илованинг 13.1-бандига биноан ҳажмларда ва муддатларда тиббий текширувлардан ўтишлари шартдир.


6. Хамиртуруш, крахмал, сабзавот қуритувчи, туз тайёрловчи корхоналар, тегирмон, ёрмаловчи заводлар, дон сақловчи, элеваторлар, дон, ун, ёрмалар ва шунга ўхшаш бошқа корхоналар, спирт, спирт-ликер, ароқ ва вино тайёрловчи завод ходимлари, шу жумладан тайёр маҳсулотлар  экспедиторлари, озиқ-овқат маҳсулотларига алоқаси бўлмаган шахслар (бухгалтер, кассир, фаррошлар ва ҳоказо) 2-чи илованинг 13.1-чи бандига биноан тиббий текширувлардан ўтмайдилар.


7. Ўпкасида силга ўхшаш суст ўзгаришлари бўлган шахслар ҳам чақалоқ-болалар, илк ёшдаги ва мактабгача ёшдаги болалар билан ишлашига рухсат берилмайди.


8. Юқумсиз тери касалликларига учраган беморлар (псориаз, экзема, аллергик дерматитлар ва бошқалар)нинг ишлашига индивидуал, касаллик ҳолатига ва беморнинг иш жойига қараб ҳал қилинади. Трихомонозга йўлиққан аёллар даволаш-муҳофаза муассасаларида мунтазам равишда даволанишлари шароитларида болалар муассасаларида ишлашларига рухсат берилади. Патоген стафилококкнинг ташувчилари бўлиб чиққан шахслар амалдаги буйруқларга кўра санация қилинадилар.