ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Кучини йўқотган ҳужжатлар /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.12.2000 й. 506-сон "Ўзбекистон Республикасининг Идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни тузиш, бажариш, тўхтатиш, тўхтатиб туриш ва бекор қилиш Тартибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
27.12.2000 й.
N 506
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ИДОРАЛАРАРО ТУСДАГИ ХАЛҚАРО
ШАРТНОМАЛАРИНИ ТУЗИШ, БАЖАРИШ,
ТЎХТАТИБ ТУРИШ, ТЎХТАТИШ ВА БЕКОР
ҚИЛИШ ТАРТИБИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 12 январдаги 15-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 1-сон, 3-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг идоралараро тусдаги халқаро шартномаларини тузиш, бажариш, тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва бекор қилиш тартибининг 3-бандига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
“ҳаво транспортида ташишларни ташкил этиш масалалари “Дававианазорат” инспекцияси ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси билан”;
ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
“автомобиль ва дарё транспортида ташишларни ташкил этиш масалалари Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ва “Ўзавтотранс” давлат-акциядорлик корпорацияси билан”.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов
"Ўзбекистон Республикаси қонунлари тўплами" 2000 й., 12-сон