ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Эсдалик ва кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.06.2006 й. ПФ-3763-сон "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 15 йил" эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

19.06.2006 й.

N ПФ-3763



"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУСТАҚИЛЛИГИГА 15 ЙИЛ" ЭСДАЛИК

НИШОНИНИ ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 15 йиллигини нишонлаш ҳамда давлатимиз мустақиллиги, иқтисодий, сиёсий, илмий-таълим, маданий, маънавий салоҳияти ва мудофаа қудратини мустаҳкамлаш, сарҳадларимизнинг хавфсизлиги ва даҳлсизлигини таъминлаш, мамлакатимизни демократик янгилаш ва модернизациялаш, Ватаннинг муносиб ёш авлодини. тарбиялаш ишига салмоқли ҳисса қўшган юртдошларимизни тақдирлаш мақсадида:


1. "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 15 йил" эсдалик нишони таъсис этилсин.


2. "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 15 йил" эсдалик нишонининг Низоми ва тавсифи 1, 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ш.Мирзиёев) бир ой муддатда "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 15 йил" эсдалик нишонлари ва улар гувоҳномаларининг бланкалари белгиланган тартибда тайёрланишини таъминласин.


4. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р. Шамшиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2006 йил 19 июндаги

ПФ-3763-сон Фармонига

1-ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 15 йил"

эсдалик нишони тўғрисидаги

НИЗОМ


1. "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 15 йил" эсдалик нишони билан давлатимиз мустақиллиги, иқтисодий, сиёсий, илмий-таълим, маданий, маънавий салоҳияти ва мудофаа қудратини мустаҳкамлаш, унинг сарҳадлари хавфсизлиги ва даҳлсизлигини таъминлаш, мамлакатимизни демократик янгилаш ва модернизациялаш, Ватаннинг муносиб ёш авлодини тарбиялаш ишида фидокорлик намуналарини кўрсатаётган зиёлилар, фан ва санъат арбоблари, ишчи ва хизматчилар, тадбиркорлар, фермерлар, меҳнат фахрийлари, ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ва бошқа шахслар тақдирланадилар.


2. "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 15 йил" эсдалик нишони билан ушбу Низомнинг биринчи бандида кўрсатилган хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.


3. "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 15 йил" эсдалик нишони Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан вазирликлар, идоралар ва жамоат бирлашмаларининг республика органлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар, шаҳар ва туманларнинг ҳокимлари томонидан тантанали вазиятда топширилади.

Мукофотланганларга эсдалик нишони билан бирга белгиланган шаклдаги гувоҳнома берилади.


4. "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 15 йил" эсдалик нишони кўкракнинг чап томонига давлат мукофотларидан кейин тақилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2006 йил 19 июндаги

ПФ-3763-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси

мустақиллигига 15 йил" эсдалик нишони

ТАВСИФИ


"Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 15 йил" эсдалик нишони 0,25 микрон қалинликдаги олтин билан қопланган мис қотишмасидан тайёрланади, у диаметри 34 миллиметрли доира шаклига эга.

Эсдалик нишонининг олд томонида Мустақиллик ва эзгулик монументи (Мустақиллик ва Бахтиёр она ёдгорликлари) тасвирланган. Монумент ортида Мустақиллик майдонидаги Арканинг бир қисми ўрин олган. Эсдалик нишонининг пастки қисмида Арканинг бир қисми билан монумент орасида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг юбилей санасини англатувчи "15 YIL" деган ёзув бор.

Эсдалик нишонининг айланаси бўйлаб "О`ZВЕКISTON RЕSPUBLIKASI MUSTAQILLIGIGA" сўзлари ёзилган.

Эсдалик нишонининг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган, пастки қисмининг марказида "2006" ёзуви жойлашган.

Тасвирлар ва ёзув қабариқдир.

Эсдалик нишонининг қирралари гардиш билан ҳошияланган.

Эсдалик нишони ҳалқачалар ва илгакча ёрдамида устки қисмига эни 20 миллиметрли самовий-зангори рангдаги ипак лента ўралган тўғри тўртбурчак шаклидаги қадағич (колодка) билан туташтирилади.

      

       

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2006 йил, 6-сон, 335-модда













































Время: 0.1616
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск