ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Нотариат /

Адлия вазирининг 19.06.2006 й. 95-мҳ-сон "Давлат нотариал идоралари ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан бериладиган гербли бланкаларни ҳисобга олиш, сақлаш, сарфлаш ва улар бўйича ҳисобот бериш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 19.06.2006 й. 1584-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.06.2006 й.

N 1584

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

19.06.2006 й.

N 95-мҳ


БУЙРУҒИ


Давлат нотариал идоралари ва хусусий амалиёт

билан  шуғулланувчи  нотариуслар  томонидан

бериладиган гербли бланкаларни ҳисобга олиш,

сақлаш, сарфлаш ва улар бўйича ҳисобот бериш

қоидаларини тасдиқлаш ҳақида

(2006 йил 29 июндан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 мартдаги 38-сон "Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсга беришни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ҳамда 2018 йил 22 ноябрдаги 941-сон "Кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлашни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:

1. Давлат нотариал идоралари ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан бериладиган гербли бланкаларни ҳисобга олиш, сақлаш, сарфлаш ва улар бўйича ҳисобот бериш Қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (С. Сатторов):

мазкур буйруқни давлат рўйхатидан ўтказсин ва вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар норматив ҳужжатларининг Давлат реестрига тегишли ёзув киритсин;

ушбу буйруқнинг барча манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши ва амалда қўлланилиши устидан назоратни таъминласин.


3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан кейин ўн кун ўтгач кучга киради.


4. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (У. Аюбов) мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этишни таъминласин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиқлари:

давлат нотариал идоралари ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларни гербли бланкалар билан бир йиллик эҳтиёжи миқдорида таъминласинлар;

давлат нотариал идоралари ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан гербли бланкаларнинг ҳисобга олиниши, сақланиши ва сарфланиши устидан доимий қаттиқ назорат олиб борсинлар;

жорий йилнинг июнь ойида мазкур Қоидаларни амалиётга татбиқ этиш юзасидан давлат нотариуслари ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар билан семинар машғулотлари ташкил этсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги "Давлат белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси босма фабрикасидан гербли бланкаларни қабул қилиш, ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш (жўнатиш)га масъул этиб Ишлар бошқармасининг бошлиғи Н. Ширинов тайинлансин.


7. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш вазир ўринбосари Е.С. Каньязов зиммасига юклансин.



Адлия вазири                                                                         Б. Мустафаев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 25-26-сон, 239-модда.

































Время: 0.1848
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск