язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Нотариат/ Давлат нотариал идоралари томонидан бериладиган гербли бланкаларни ҳисобга олиш, сақлаш, сарфлаш ва улар бўйича ҳисобот бериш Қоидалари (АВ томонидан 19.06.2006 й. 1584-сон билан рўйхатга олинган Адлия вазирлигининг 19.06.2006 й. 95-мх-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2006 йил 19 июнда 1584-сон

билан рўйхатга олинган

Адлия вазирининг

2006 йил 19 июндаги

95-мҳ-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН


Давлат нотариал идоралари томонидан бериладиган

гербли бланкаларни ҳисобга олиш, сақлаш,

сарфлаш ва улар бўйича ҳисобот бериш

ҚОИДАЛАРИ


1. Гербли (махсус) бланклар қатъий ҳисобда турувчи бланклар ҳисобланади ва маълум серия, тартиб рақами, ҳудудий кодига эга бўлиб, уларнинг шакли Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланади ва унинг буюртмасига кўра фақат Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги "Давлат белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси босма фабрикасида (бундан буён матнда "Давлат белгиси" босма фабрикаси деб юритилади) муҳофазаланган қоғозларда тайёрланади.

Гербли бланкаларни "Давлат белгиси" босма фабрикасидан қабул қилиш, ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш (жўнатиш) Адлия вазирлигининг буйруғи билан тайинланган масъул ходим зиммасига юклатилади.

Гербли бланкаларни Адлия вазирлигидан қабул қилиб олиш, ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (бундан буён матнда "адлия бошқармаси" деб юритилади) бошлиқларининг буйруғи билан тайинланган масъул ходимлар томонидан амалга оширилади.


2. Адлия бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан уч киши (бошқарма бошлиғининг давлат нотариал идораларига (бундан кейинги ўринларда нотариал идоралар деб юритилади) раҳбарлик қилувчи ўринбосари, бош ҳисобчи ва нотариат ишлари бўйича масъул ходим)дан иборат таркибда тузилган махсус комиссия гербли бланкларни қабул қилаётганида ўрамлар сонини, ўрам ёрлиғининг бутунлигини, агар бузилган бўлса ўрам ёрлиғида кўрсатилган бланклар рақамлари ва сони тўғрилигини, бланкалар сони юкхат билан тўғри келиш-келмаслигини текшириши ва бу ҳақда уч нусхада далолатнома тузиши зарур. Шунингдек ушбу комиссия томонидан нотариал идораларда тўлдириш чоғида бузилган бланкалар далолатнома асосида қабул қилиб олинади ва 2 нусхада тузилган далолатнома бўйича ҳар йили бир марта ёқиш йўли билан йўқ қилинади. Мазкур далолатноманинг бир нусхаси йиллик ҳисобот билан Адлия вазирлигига тақдим қилинади.

3. "Давлат белгиси" босма фабрикасидан қабул қилинган гербли бланклар Адлия вазирлигида шу куниёқ зудлик билан сақланиши учун масъул шахс томонидан, юкхат асосида гербли бланкалар ҳисобини юритиш дафтарига уларнинг ҳисоби, бланканинг тури, серияси, рақами, ҳудудий коди, сони ва қабул қилинган вақти кўрсатилган ҳолда кирим қилинади.


4. Адлия вазирлигидан қабул қилинган гербли бланклар адлия бошқармасида, шу куниёқ зудлик билан сақланиши учун масъул шахс томонидан юкхат асосида гербли бланкалар ҳисобини юритиш дафтарига уларнинг ҳисоби, бланканинг тури, серияси, рақами, сони ва қабул қилинган вақти кўрсатилган ҳолда кирим қилинади (1-илова).

Худди шу тартибда гербли бланкаларни ҳисобга олиш ва тарқатиш дафтари Адлия вазирлигининг Ишлар бошқармаси томонидан юритилади.

Ташқи ишлар вазирлиги консуллик муассасалари гербли бланкалар билан, эҳтиёжига қараб, Тошкент шаҳри учун тайёрлатилган сериядаги гербли бланкалар ҳисобидан таъминланади. Консуллик муассасалари томонидан гербли бланкалар бўйича ҳисобот Ташқи ишлар вазирлигига белгиланган тартибда топширилади.


5. Адлия бошқармасида гербли бланкаларни нотариал идораларга тарқатиш дафтарлари юритилади. Улар рақамланиб, тикилиб, адлия бошқармасининг раҳбарияти томонидан имзоланиб, муҳрланади (2-илова).

7. Адлия бошқармаси нотариал идораларни гербли бланкалар билан бир йиллик эҳтиёжи миқдорида таъминлайди ва сарфланиши устидан "Нотариус" автоматлаштирилган ахборот тизими (бундан буён матнда Тизим деб юритилади) орқали назорат қилади.

8. Адлия бошқармасидан гербли бланкалар нотариусларга гербли бланкаларни тарқатиш дафтарида уларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми ёзилиб, имзоси қўйдирилган ҳолда берилади.

9. Гербли бланкалар билан ишлашда ушбу Қоидаларда белгиланган тартибга риоя қилиниши учун нотариуслар шахсан масъулдир.

10. Гербли бланкларнинг йўқолганлиги ёки ноқонуний сарфланганлиги ҳолатлари аниқланган ҳолда 24 соат ичида Адлия вазирлигига махсус хабар берилиши ва беш кун ичида хизмат текшируви ўтказилиши, зарур ҳолларда, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар берилиши лозим.

Йўқолган ва бузилган гербли бланкалар ҳақидаги маълумотлар (бланканинг тури, серияси, рақами, ҳудудий коди) нотариуслар томонидан Тизимга киритилади.

11. Адлия бошқармасида гербли бланкаларнинг ҳисобга олиниши, сақланиши ва сарфи бўйича масъулият бошқарма бошлиғининг нотариал идораларига раҳбарлик қилувчи ўринбосарига юклатилади. Юқорида кўрсатиб ўтилган масъул шахс узрли сабабларга кўра ишда вақтинча бўлмаганида (таътил, хизмат сафари, касаллик сабабли ва ҳ.к.), жавобгарлик тегишли буйруқ билан тайинланган шахсга юклатилади.


12. Нотариус билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганда ундаги гербли бланкалар далолатнома орқали Адлия бошқармасига топширилади.

13. Нотариуслар адлия бошқармасидан гербли бланкаларни қабул қилиб олаётганида, махсус комиссия аъзолари иштирокида ҳар бир бланка ўрами алоҳида очилган ҳолда текшириб кўрилади. Бланкаларнинг етишмаслиги ёки нуқсони борлари (ҳимоя катакларининг, босма матннинг йўқлиги ёки бузилганлиги, тартиб рақамларининг такрорийлиги ёхуд бошқа сериялар, худудий коди ёки тартиб рақамлари бўлган, қийшайган шрифтли, нотўғри кесилган ва нотўғри шаклли, серия ва тартиб рақамлари йўқ бўлган ёки ўрам ёрлиғига бошқача тарзда номувофиқ бўлган бланкалар) аниқланган тақдирда махсус комиссия томонидан уч нусхада далолатнома тузилади ва шу куниёқ Адлия вазирлигига факс орқали махсус хабар қилинади. Далолатноманинг биринчи ва иккинчи нусхалари нуқсонли бланкалар чиққан ўрам ёрлиғи ва нуқсони бор бланкалар ҳамда илова хат билан уч кун ичида Адлия вазирлигига жўнатилади. Бу ҳолда далолатноманинг иккинчи нусхаси Адлия вазирлигида қолдирилиб, биринчи нусхаси ўрам ёрлиғи ва нуқсони бор бланкалар билан тегишли хат орқали "Давлат белгиси" босма фабрикасига жўнатилади. Далолатноманинг учинчи нусхаси ўрам ёрлиғи ксеронусхаси билан бевосита адлия бошқармасида қолдирилади.

16. Қатъий ҳисобдаги гербли бланкалар адлия бошқармасида махсус жиҳозланган, бегона шахслар кириши тақиқланган алоҳида хоналарда, нотариал идораларда пўлат сейфларда ёхуд махсус темир шкафларда сақланиши зарур.

Гербли бланкалар билан ишлаш ҳуқуқига, уларнинг ҳисобга олиниши, сақланиши ва сарфи учун масъул бўлган шахсларгина эгадир. Гербли бланкалар сақланаётган хонага кириш ва гербли бланкаларнинг сақланиш аҳволини кўриб чиқишга, улар учун масъул шахслардан ташқари, уларнинг иштирокида адлия бошқармаси ва Адлия вазирлигининг масъул ходимлари ҳақлидирлар.


17. Ишдан ташқари вақтларда гербли бланкалар сақланаётган темир шкафлар, сейфлар ва хоналар белгиланган тартибда муҳрланган бўлиши лозим.


18. Нотариал идораларининг фаолияти Адлия вазирлиги ва адлия бошқармаси томонидан ўрганилганда гербли бланкаларнинг сақланиши ва сарфланиши ҳолатлари албатта текширилади ва натижаси ҳақида ўрганиш юзасидан тузилган маълумотномада кўрсатилади.

19. Нотариуслар томонидан сарфланган гербли бланкалари ҳақидаги маълумотлар Тизимга киритилади.

24. Нотариал идораларида тўлдириш вақтида бузилган гербли бланкалар тегишли далолатнома тузилиб, ҳар ойда гербли бланкалар ҳисоботи билан бирга адлия бошқармасига топширилади.

Адлия бошқармасининг гербли бланкалар учун масъул ходими иштирокида уларнинг серия, тартиб рақамлари қирқиб олиниб, далолатноманинг 1-нусхасига илова қилингандан кейин, махсус комиссия иштирокида ёқиш йўли билан йўқ қилинади.


25. Адлия бошқармалари сарфланган ва қолдиқ гербли бланкалар тўғрисида ҳисоботларни ҳар чоракда Адлия вазирлигига топширади.





Қоидаларга

1-ИЛОВА


Кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни

нотариал тасдиқлашда фойдаланиладиган

герб бланкаларини кирим қилиш

ДАФТАРИ

Юкхат рақами ва санаси

Кирим қилинган сана

Бланка номи

Гувоҳнома серияси ва рақамлари

Сони

Изоҳ

23-сон

20.06.2018 й.

22.06.2018 й.

Ишончнома

КI-N000001-TN КI-N020000-TN

20000


23-сон

20.06.2018 й.

22.06.2018 й.

Шартнома

КSh-N000001-TN КSh-N020001-TN

20000


Автомототранспорт воситалар билан

боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлашда

фойдаланиладиган герб бланкаларини кирим қилиш

ДАФТАРИ

Юкхат рақами ва санаси

Кирим қилинган сана

Бланка номи

Гувоҳнома серияси ва рақамлари

Сони

Изоҳ

23-сон

20.06.2018 й.

22.06.2018 й.

Ишончнома

АI-N000001-TNАI-N020000-TN

20000


23-сон

20.06.2018 й.

22.06.2018 й.

Шартнома

АSh-N000001-TNАSh-N020001-TN

20000


       





Қоидаларга

2-ИЛОВА


Кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни

нотариал тасдиқлашда фойдаланиладиган

герб бланкаларини тарқатиш

ДАФТАРИ

Нотариал идора номи

Нотариус Ф.И.О.

Тарқатилган сана

Бланка номи

Бланка серияси ва рақами

Сони

Имзо

Юнусобод туман 1-сон давлат нотариал идораси

Н.Т. Салимова

25.06.2018 й.

Ишончнома

КI-N000001-TN

КI-N000200-TN

200


25.06.2018 й.

Шартнома

КSh-N000001-TN

КSh-N000300-TN

300


Ф.Ф. Самадов

25.06.2018 й.

Ишончнома

КI-N000201-TN

КI-N000400-TN

200


25.06.2018 й.

Шартнома

КSh-N000301-TN

КSh-N000600-TN

300


Яккасарой туман 1-сон давлат нотариал идораси

Б.Б. Закиров

26.06.2018 й.

Ишончнома

КI-N000401-TN

КI-N000600-TN

200


26.06.2018 й.

Шартнома

КSh-N000601-TN

КSh-N000900-TN

300


Ғ.Т. Эшманов

26.06.2018 й.

Ишончнома

КI-N000601-TN

КI-N000800-TN

200


26.06.2018 й.

Шартнома

КSh-N000901-TN

КSh-N001200-TN

300


Ш.К. Исроилов

26.06.2018 й.

Ишончнома

КI-N000801-TN

КI-N001001-TN

200


26.06.2018 й.

Шартнома

КSh-N001201-TN

КSh-N001500-TN

300


Автомототранспорт воситалар билан

боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлашда

фойдаланиладиган герб бланкаларини тарқатиш

ДАФТАРИ

Нотариал идора

номи

Нотариус Ф.И.О.

Тарқатилган сана

Бланка номи

Бланка серияси ва рақами

Сони

Имзо

Юнусобод туман 1-сон давлат нотариал идораси

Н.Т. Салимова

25.06.2018 й.

Ишончнома

АI-N000001-TN

АI-N000200-TN

200


25.06.2018 й.

Шартнома

Аh-N000001-TN

АSh-N000300-TN

300


Ф.Ф. Самадов

25.06.2018 й.

Ишончнома

АI-N000201-TN

АI-N000400-TN

200


25.06.2018 й.

Шартнома

АSh-N000301-TN

АSh-N000600-TN

300


Яккасарой туман 1-сон давлат нотариал идораси

Б.Б. Закиров

26.06.2018 й.

Ишончнома

АI-N000401-TN

АI-N000600-TN

200


26.06.2018 й.

Шартнома

АSh-N000601-TN

АSh-N000900-TN

300


Ғ.Т. Эшманов

26.06.2018 й.

Ишончнома

АI-N000601-TN

АI-N000800-TN

200


26.06.2018 й.

Шартнома

АSh-N000901-TN

АSh-N001200-TN

300


Ш.К. Исроилов

26.06.2018 й.

Ишончнома

АI-N000801-TN

АI-N001001-TN

200


26.06.2018 й.

Шартнома

АSh-N001201-TN

АSh-N001500-TN

300


     





Қоидаларга

3-ИЛОВА


Адлия бошқармасидан қабул қилинган

гербли бланкаларни кирим қилиш

ДАФТАРИ

Кирим

қилинган сана


Бланка номи


Бланка

серияси ва

рақамлари


Сони


Изоҳ


25.06.2006 й.

Ишончнома

АI-N000001-TN

АI-N000200-TN


200


25.06.2006 й.

Шартнома

ASh-N000001-TN

ASh-N000300-TN


300






Қоидаларга

4-ИЛОВА


Гербли бланкаларни сарфлаш

ДАФТАРИ*

Т/р

Берилган

сана


Бланка

серияси ва

рақами


Нотариал ҳаракат номи


Реестр

рақами

ва сана


Изоҳ


1.

01.07.2006 й.

АI-N 000120 ТN

Нексия русумли автомашинасидан фойдаланиш ҳуқуқи билан ишончнома

Расулов С.И.


N1130


2.

02.07.2006 й.

АI-N 000121 ТN

Матиз автомашинасини бошқариш хуқуқи билан ишончнома


N 340

12.01.2005 й.

Қайта

расмийлаш-

тирилди


  


*) Изоҳ: Сарфлаш дафтари гербли бланкаларнинг ҳар бир тури учун алоҳида юритилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 25-26-сон, 239-модда.