ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Давлат кадастрлари / Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси. Қўриқланадиган табиий ҳудудлар /

Ўзбекистон Республикасининг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.03.1998 й. 104-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 10 мартдаги

104-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикасининг муҳофаза этиладиган

табиий ҳудудлари давлат кадастрини

юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Муҳофаза этиладиган ҳудудлар давлат кадастри Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан Фанлар академияси билан биргаликда юритилади ва табиий муҳитнинг муҳофаза этиладиган тоифаларига киритилган объектлари бўйича бирхиллаштирилган маълумотлар тўпламидан иборат бўлади, у Ўзбекистон Республикаси Давлат кадастрлари ягона тизимининг таркибий қисми ҳисобланади.

2. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат кадастри ана шундай ҳудудлар тармоқларини режалаштириш, уларни муҳофаза қилишни таъминлаш, илмий тадқиқотлар ўтказиш, тегишли тартибга риоя қилиниши устидан давлат назорати даражасини ошириш, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларнинг асосий тавсифлари билан тезкорлик билан танишиш, шунингдек уларнинг ишлаб чиқарувчи кучларни ривожлантириш ва жойлаштиришни ривожлантиришдаги ролини ҳисобга олиш учун мўлжалланган.



II. МУҲОФАЗА ЭТИЛАДИГАН ТАБИИЙ

ҲУДУДЛАР ДАВЛАТ КАДАСТРИНИ

ҲИСОБГА ОЛИШ ОБЪЕКТЛАРИ


3. Қуйидагилар муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат кадастрини ҳисобга олиш объектлари ҳисобланади:

давлат қўриқхоналари, комплекс (ландшафт) заказниклар, табиий боғлар, давлат табиат ёдгорликлари, заказниклари ва табиат питомниклари, табиий курорт ҳудудлари, дам олиш ҳудудлари, сувни муҳофаза қилиш зоналари ва қирғоқбўйи полосалари, ер усти ва ер ости сувлари ҳосил бўладиган ҳудудлар (дарё водийлари, сурилма конуслари, тоғ этаклари) балиқчилик хўжалиги ҳудудлари, алоҳида табиий ресурсларни бошқариш учун ҳудудлар, давлат биосфера резерватлари ҳамда қонунчилик ва халқаро шартномалар билан муҳофаза этиладиган тоифага киритилган бошқа табиий ҳудудлар.

4. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ўзининг фаолият кўрсатиш мақсади ва режимига кўра қуйидаги тоифаларга бўлинади:

давлат қўриқхоналари;

комплекс (ландшафт) заказниклар;

табиий боғлар;

давлат табиат ёдгорликлари;

алоҳида табиий объектлар ва комплексларни сақлаш, кўпайтириш ва тиклаш учун ҳудудлар;

муҳофаза этиладиган ландшафтлар;

алоҳида табиий ресурсларни бошқариш учун ҳудудлар.

5. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бўйсуниши, муҳимлиги, шунингдек табиий объектларнинг ноёблигига кўра маҳаллий ва умумдавлат аҳамиятига эга бўлиши мумкин.

6. Фақат қонунчиликда белгиланган тартибда ташкил этилган объектларгина рўйхатдан ўтказилади ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар кадастрига киритилади.

Объектларни кадастрга киритиш учун зарур бўладиган ҳужжатлар рўйхати Давлат экология қўмитаси томонидан белгиланади.


III. МУҲОФАЗА ЭТИЛАДИГАН

ТАБИИЙ ҲУДУДЛАР ДАВЛАТ

КАДАСТРИ ТАРКИБИ


7. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат кадастри ушбу ҳудудларнинг ҳуқуқий мақоми ва тартиби, уларнинг жуғрофий ҳолати, миқдори ва сифатига оид тавсифлари, экологик, илмий, маърифий, тарихий ва бошқа қимматлари, идоравий мансублиги, ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар, шунингдек ҳисобга олинган ҳар бир объект бўйича ушбу ҳудудлардаги табиий ресурслардан фойдаланиш характери тўғрисидаги маълумотлардан иборат бўлади.

Кадастр ҳужжатлари картография, фотография, ҳисобот, ҳисобга олиш материалларини ва бошқа материалларни, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ҳолати тўғрисидаги, кадастр шаклларини тузишда ҳисобга олинадиган маълумотларни ўз ичига олади.


8. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар кадастри қуйидаги асосий шаклларни ўз ичига олади:

1-шакл (йиғма) - "Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар рўйхати";

2-шакл - "Давлат қўриқхоналари, комплекс (ландшафт) заказниклар, табиий боғлар, давлат биосфера резерватларининг ер-сув ресурслари";

3-шакл - "Давлат қўриқхоналари, комплекс (ландшафт) заказниклар, табиий боғлар, давлат биосфера резерватларининг ўсимлик дунёси";

4-шакл - "Давлат қўриқхоналари, комплекс (ландшафт) заказниклар, табиий боғлар, давлат биосфера резерватларининг ҳайвонот дунёси";

5-шакл - "Давлат табиат ёдгорликларининг, алоҳида табиий объектлар ва комплексларни сақлаш, кўпайтириш ва тиклаш учун ҳудудларнинг умумий тавсифи";

6-шакл - "Муҳофаза этиладиган ландшафтларнинг, алоҳида табиий ресурсларни бошқариш учун ҳудудларнинг умумий тавсифи";

7-шакл - "Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар табиатни муҳофаза қилиш фаолиятининг асосий натижалари".

Шаклларнинг тузилиши ва мазмуни Давлат экология қўмитаси томонидан белгиланади.

9. 7-шаклдан ташқари, барча шакллар бўйича маълумотлар туман ("Т" литерли шакл), вилоят ("В" литерли шакл) ва республика (литерсиз шакл) даражасида ишлаб чиқилади. 7-шакл бўйича маълумотлар фақат туман даражасидагина берилади.

Барча шаклларга (туман, вилоят ва республика даражасида) муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ҳозирги ҳолати ва унинг ўзгариши даражаси таҳлил қилинган ҳолдаги қисқача изоҳнома берилади.


10. Туман даражасида - муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар кадастри таркибига "Т" литери билан барча шакллар бўйича маълумотлар, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари, тадқиқотлар, изланишлар материаллари, ҳисобга олиш маълумотлари ва бошқа бирламчи кадастр ҳужжатлари киритилади.

Вилоят даражасида - муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар кадастри таркибига "Т" ва "В" литерлари билан барча шакллар бўйича маълумотлар киритилади.

Республика даражасида - муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар кадастри таркибига "В" литери билан ва литерсиз барча шакллар бўйича маълумотлар киритилади.



IV. КАДАСТРНИ ИШЛАБ ЧИҚИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЮРИТИШ


11. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар кадастри Давлат экология қўмитаси органлари томонидан қуйидаги уч даражада:

туман (шаҳар) даражасида - туман (шаҳар) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими;

вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси) даражасида - Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари;

республика даражасида - Давлат экология қўмитаси томонидан юритилади.

12. 3 ва 4-шакллар бўйича маълумотларни тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси иштирок этади.


13. Ер ости чучук сувларининг шаклланиш ҳудудлари бўйича кадастр маълумотлари Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан тузилади. Белгиланган шаклдаги якуний маълумотлар умумий кадастрга киритиш учун ушбу Низомда назарда тутилган муддатларда Давлат экология қўмитаси органларига тақдим этилади.

14. Кадастр тадрижий равишда юритилади, шакллар бўйича маълумотлар, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 январидаги ҳолат бўйича, ҳар йили бир марта тақдим этилади.


15. Туман даражасида 2-т, 3-т, 4-т, 5-т, 6-т, 7-т шакллар бўйича маълумотлар туман (шаҳар) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимларига (объект жойлашган жойдаги) муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар раҳбарлари* томонидан ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 февралигача тақдим этилади.

6-т ва 7-т шакллари бўйича маълумотлар ерларни ҳисобга олиш ҳужжатлари асосида туман (шаҳар) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимлари томонидан тайёрланади.

Туман (шаҳар) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимлари тақдим этилган маълумотлар (ҳисоботлар)нинг тўғрилигини аниқлайдилар, туман (шаҳар) бўйича муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар рўйхатини тузадилар (1-т йиғма шакл), барча кадастр материалларини 1-т, 2-т, 3-т, 4-т, 5-т, 6-т, 7-т шакллар бўйича 1 мартгача туман ҳокимликлари билан келишадилар ва уларнинг Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларига тақдим этадилар.

16. Вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси) даражасида олинган материаллар Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари томонидан умумлаштирилади ва таҳлил қилинади, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан келишиб олинади ҳамда 1 апрелгача 1-0, 2-0, 3-0, 4-0, 5-0, 6-0 шакллар бўйича Давлат экология қўмитасига юборилади.

17. Республика даражасида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат кадастри Давлат экология қўмитасининг Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар масалалари бошқармаси томонидан юритилади.

*) Изоҳ. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар раҳбари маълумотларнинг ўз вақтида тақдим этилиши ва уларнинг тўғрилиги учун шахсан жавоб беради. Зарурат бўлганда кадастр (текширишлар, изланишлар ва бошқалар) маълумотларини тайёрлаш учун раҳбарлар ўзларининг юқори органлари билан келишган ҳолда тегишли мутахассисларни жалб этишлари мумкин.






































Время: 0.1429
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск