ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ҳайвонот дунёси тўғрисидаги қонунчилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.03.1998 й. 136-сон "Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида" ва "Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ва айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.03.1998 й.

N 136


"ҲАЙВОНОТ ДУНЁСИНИ МУҲОФАЗА

ҚИЛИШ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ ТЎҒРИСИДА"

ВА "ЎСИМЛИК ДУНЁСИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА

УНДАН ФОЙДАЛАНИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ   ҚОНУНЛАРИ   ҚАБУЛ   ҚИЛИНИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ВА АЙРИМ

ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


"Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида" ва "Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари қабул қилиниши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритиладиган илова қилинаётган ўзгартиришлар тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон ССЖ ҳудудида ов қилиш ва овчилик-балиқ овлаш хўжалигини юритиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1991 йил 10 апрелдаги 95-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 1992 йил 9 мартдаги 111-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ў. Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 27 мартдаги

136-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритиладиган

ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Республика яйловларини тубдан яхшилаш ва улардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1978 йил 8 февралдаги 82-сон қарори 2-бандининг:


а) биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, давлат ҳокимияти маҳаллий органларига юклансин";


б) учинчи хатбошидаги "ЎзССР, ЎзССР Халқ назорати қўмитаси ва Прокуратураси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўрмонлардаги ва давлат ўрмон фондининг дарахтсиз ерларидаги ҳайвонлар сонини тартибга солиш ҳақида" 1980 йил 25 декабрдаги 865-сон (ЎзССР ҚТ, 1980 й., 12-сон, 47-модда) қарорининг:


а) 1-банди биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон ССР Фанлар академияси билан биргаликда Ўзбекистон ССР Ўрмон хўжалиги министрлиги томонидан аниқланади" сўзлари "қонунчилик билан белгиланган тартибда белгиланади" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-банди биринчи хатбошидаги "тасдиқланган методика бўйича тартибга солиш белгиланган участкаларда Ўзбекистон ССР Фанлар академиясининг тегишли илмий-тадқиқот ташкилотлари ва ЎзССР Ўрмон хўжалиги министрлиги вакилларининг албатта иштирокида" сўзлари "қонунчилик билан белгиланган тартибда" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 2-бандининг иккинчи хатбоши ва 3-банди чиқариб ташлансин.


3. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1982 йил 26 январдаги 51-сон (ЎзССР ҚТ, 1982 и., 1-cон-, 2-модда) қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон ССРда жамоат овчилик инспекцияси тўғрисида Низомнинг:


а) 1-бандидаги "Ўзбекистон ССР Қонунининг 18-моддасига мувофиқ" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-бандидаги, 12-бандининг "а" кичик бандидаги "Ўзбекистон ССР Ўрмон хўжалиги министрлиги, "Ўзбекистон ССР Ўрмон хўжалиги министрлигига" сўзлари тегишли равишда "Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси", "Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 3-бандидаги:

"Ўзбекистон ССР" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси" сўзлари билан алмаштирилсин, "Ўзбекистон ССРнинг ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисидаги Низом, Ов қилиш қоидалари, Ўзбекистон ССР ўрмон хўжалиги министрлигининг буйруқ ва инструкцияларига" сўзлари эса чиқариб ташлансин;

"норматив актларга" сўзлари "қонунчилик ҳужжатларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 5-бандидаги:

биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон ССР Ўрмон хўжалиги министрлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 6-банди чиқариб ташлансин;


е) 7-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасида, вилоятлар, Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмиталарида Жамоат овчилик инспекторлари кенгашлари ташкил этилади, Кенгашларнинг таркиби ва ваколати Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси органлари томонидан белгиланади";


ж) 8 ва 9-бандлари эслатмаси билан чиқариб ташлансин;


з) 12-бандининг "г" кичик бандидаги "анжомлар, Ўзбекистон ССР Ўрмон хўжалиги министрлигининг ов тўғрисидаги инструкциялари, буйруқлари, протокол бланкалари" сўзлари "ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари билан" сўзлари билан алмаштирилсин;


и) 13-банди "в" кичик бандидаги "давлат" сўзи чиқариб ташлансин;


к) 14-банди "в", "г", "д" кичик бандларидаги 15, 16, 17-бандлар чиқариб ташлансин;


л) 18-бандидаги "ва кўкракка тақиладиган нишон" сўзлари чиқариб ташлансин.


4. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон ССР Олий Совети Президиумининг "Ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи бор ёввойи ўсимликларнинг турларини ўзбошимчалик билан олганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш тўғрисида" 1983 йил 28 февралдаги Фармонини қўлланиш тартиби ҳақида" 1983 йил 3 майдаги 274-сон (ЎзССР ҚТ, 1983 й., 5-сон, 17-модда) қароридаги 1-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


5. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1987 йил 9 мартдаги 104-сон қарори билан тасдиқланган Ўрмонлардаги ва давлат ўрмон фондининг дарахтсиз ерларидаги ёввойи ҳолда ўсувчи мевалар, ёнғоқлар, резаворлар, доривор ўсимликлар ва техник хом ашёни саноат йўли билан тайёрлаш тартибининг:


а) 1-бандидаги "ЎзССР Ўрмон хўжалиги министрлиги, ЎзССР Соғлиқни сақлаш министрлиги, ЎзССР Давлат агросаноат қўмитаси ва Ўзбекбирлашув" сўзлари "қонунчилик билан белгиланган тартибда" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-банди биринчи хатбошидаги "доривор ўсимликлар ва техник хом ашё" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 3-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин: "Доривор ўсимликлар ва техник хом ашёдан фойдаланиш учун рухсатномалар бериш тартиби қонунчилик билан белгиланади".


6. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Заҳарли ҳайвонларни тутишни ва уларнинг тирик организми маҳсулотларини сотишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1988 йил 16 майдаги 183-сон қарори 3-бандининг иккинчи хатбошидаги "аниқлаш" сўзи "аниқлаш бўйича хулосалар бериш" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ўрмон фонди ерларида овчилик хўжалигини ташкил этиш ва уни юритиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1992 йил 12 октябрдаги 469-сон қарорининг 1-бандидаги тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"дастурлар, чизмалар, муҳофаза қилиш лойиҳаларини ишлаб чиқишда ва уларни амалга оширишда иштирок этиш, ҳайвонот дунёси ва унинг яшаш муҳитидан фойдаланиш ва уни тиклаш;

ўрмон фонди ерларида ҳайвонларни муҳофаза қилишни таъминлаш;

давлат овчилик хўжаликлари ташкил этиш ва уларни бошқариш;

ҳайвонларнинг давлат ҳисоби ва уларнинг олиб қўйилиши ҳажмлари ҳисобини амалга ошириш, ҳайвонот дунёси давлат кадастрини юритишда иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан ажратиладиган квоталар асосида ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчиларга унинг тасарруфидаги ов қилинадиган ерларда ҳайвонларни овлашга рухсатномалар бериш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан келишилган ҳолда ўрмон фонди ерларида ов қилинадиган ерларни ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчиларга бириктириб қўйиш".


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1998 й., N 3, 13-модда.































Время: 0.2076
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск