Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.04.1998 й. 147-сон "Давлат санитария назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.04.1998 й.

N 147



ДАВЛАТ САНИТАРИЯ НАЗОРАТИ

САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Жойларда олиб борилган текширишлар Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа идоралар, корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари аҳоли яшаш жойларининг санитария ҳолатига зарур даражада эътибор бермаётганлигини кўрсатади. Кўпгина шаҳарлар ва туманларнинг ҳокимлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари бу ишлардан четда турибдилар. Санитария-эпидемиология хизматлари уларга "Давлат санитария назорати тўғрисида"ги Қонун билан берилган ваколатларидан тўлиқ фойдаланмаяптилар, ижро этувчи-бошқарув органлари раҳбарларини тегишли ҳудудларнинг санитария ҳолати ёмонлиги учун етарли даражада жавобгарликка тортмаяптилар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Санитария қонунларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида" 1998 йил 2 мартдаги Фармонини бажариш учун ва республикада давлат санитария назоратининг роли ва самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Мақкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

эҳтиётдан ва жорий давлат санитария назорати ҳамда касалликларнинг олдини олиш фаолиятини тартибга солувчи барча санитария нормалари ва қоидаларини 1998 йил 1 майгача белгиланган тартибда қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин;

ҳудудларни санитария жиҳатидан муҳофаза қилиш ва касалликларнинг олдини олиш давлат тадбирлари тизимида санитария-эпидемиология хизмати ролини кучайтириш мақсадида унинг ташкилий тузилмасини такомиллаштиришга оид таклифларни бир ой муддатда киритсин;

эҳтиётдан ва жорий давлат санитария назоратини ўтказишда асбоб-ускуналардан ва тадқиқотларнинг лаборатория усулларидан фойдаланишни 70 фоизгача етказсин;

икки ой муддатда касалликларга қарши курашиш тармоқлараро дастурлари бажарилишини таҳлил қилиб чиқсин, уларга тузатишлар киритсин ва манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уларнинг бажарилишини таъминласин;

касалликларнинг олдини олишда аҳолини юқумли касалликлардан ҳимоя қилувчи самарадорликни сақлаб қолган ҳолда энг кам харажатли селектив иммунизация қилишни ва диагностик текширишларни кенг қўлласин;

"ЭКОСАН", "Маҳалла" жамғармалари ва ўзини ўзи бошқариш бошқа органлари билан биргаликда атроф муҳитнинг аҳволи, аҳолининг санитария-гигиена ва экология маданиятини ошириш тадбирлари ўтказилиши учун жамоатчилик назоратини кучайтирсин;

мазкур қарорнинг бажарилиши тўғрисида ҳар бир ярим йиллик якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар бюджет прогнозларини шакллантиришда ҳудудларни санитария жиҳатидан муҳофаза қилиш, дори-дармонлар, диагностика препаратлари, вакциналар сотиб олиш ва касалликларнинг олдини олиш харажатларини энг устувор вазифалар сифатида кўриб чиқсинлар.

3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар, ҳокимликлари билан биргаликда аҳоли зич жойлашган шаҳарлар ва туманларда санитария милициясининг ихтисослаштирилган бўлинмаларини маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобига белгиланган ходимлар сони доирасида ташкил этсин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда санитария милицияси низомини, намунавий тузилмасини ва унинг штат жадвалини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда санитария милицияси бўлинмалари ва санэпидстанцияларнинг ҳудудларни санитария жиҳатидан муҳофаза қилиш ва касалликларнинг олдини олиш бўйича ўзаро ҳамкорлигини таъминласин,


4. Санитария қонунларини бузганлик учун жазо жарималаридан тушадиган маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Белгилаб қўйилсинки, оммавий касалликлар тўғрисидаги расмий хабарлар фақат Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан киритилади.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов



































Время: 0.2300
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск