Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Санитария қонунларини бузганлик учун жазо жарималаридан тушадиган маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 08.04.1998 й. 147-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 8 апрелдаги

147-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Санитария қонунларини бузганлик учун жазо

жарималаридан тушадиган маблағлардан

фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Санитария қонунларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида" 1998 йил 2 мартдаги Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Барча даражалардаги давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари банкда "Эпидемиология жамғармаси" махсус ҳисоб варақасини очадилар, унда санитария қонунлари, санитария меъёрлари, қоидалари ва гигиена нормативларини, шунингдек карантинли ва инсон учун хавфли бошқа инфекцияларнинг пайдо бўлиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузганлик учун жазо жарималаридан тушадиган барча маблағлар жамланади.

Бош давлат санитария врачлари ва уларнинг ўринбосарлари томонидан солинган жарималардан ҳосил бўлган махсус ҳисоб варақаси маблағлари эпидемияга қарши ва санитария-соғломлаштириш тадбирлари комплексини ўтказишга, шунингдек эҳтиёт ва жорий давлат санитария назоратини сифатли амалга ошираётган ходимларни моддий рағбатлантиришга йўналтирилади.

"Давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари томонидан солинган жарималарни ундириш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади".

Ундирилган маблағлар умумий суммасининг:

а) 85 фоизи эпидемияга қарши ва санитария-соғломлаштириш тадбирлари комплексларини ўтказишга, яъни:

вақтинчалик инфекция койкаларини кенгайтириш ва таъминлаб туришга;

эпидемияга қарши вақтинчалик отрядларни ташкил этиш ва таъминлаб туришга, шунингдек юқумли касалликлар ўчоқларида вақтинчалик кўчма ҳаммом-изоляция қурилмалари ва изоляция хоналарини ташкил этиш ва таъминлаб туришга;

вабо ва бошқа ўта хавфли инфекциялар ўчоқларини тугатиш билан боғлиқ махсус тадбирлар ўтказилишига;

юқумли касалликлар билан касалланиш ошганида ёки уларнинг тарқалиши хавфи туғилганда ишларнинг зарур ҳажми доимий ишловчи тармоқлар билан таъминланиши мумкин бўлмаган ҳолларда режадан ташқари эпидемияга қарши тадбирларнинг ўтказилишига;

вакциналар, озуқа муҳити, бактерияли фаглар, иммуноглобулинлар, диагностикумлар, зардоблар, дезинфекция воситалари, кимёвий реактивлар, тиббий жиҳозлар ва техникалар, лаборатория идишлари, лабораториялар учун асбоблар ва приборлар харид қилишга, приборлар ва асбобларни таъмирлашга, автотранспорт воситаларини таъмирлаш ва ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминлашга, эпидемияга қарши тадбирлар ўтказилганда хизмат сафари харажатларини тўлашга;

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарорига кўра, давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизимининг раҳбар кадрлари янги иш жойига ўтказилганда уларни хизмат уй-жойлари билан таъминлашга ёки унинг ижараси учун компенсация тўловларига.

Юқорида кўрсатилган маблағларни тиббиёт муассасаларининг доимий ишловчи тармоқларини таъминлаб туришга ва эпидемияга қарши кураш тадбирлари билан боғлиқ бўлмаган бошқа ҳар қандай мақсадларга сарфлаш тақиқланади;

б) 15 фоизи давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари ходимларини моддий рағбатлантиришга, яъни:

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган байрам кунлари муносабати билан мукофотлашга;

моддий ёрдам кўрсатишга;

кўп йиллик бенуқсон меҳнати учун, пенсияга чиқиш муносабати билан, шунингдек юбилей саналари муносабати билан бир йўла мукофотлар тўлашга йўналтирилади.

Мукофотлар миқдори ходимнинг умумий иш натижасига қўшган шахсий ҳиссасига мувофиқ белгиланади. Мукофотларнинг умумий суммаси бир йилда 3 ойлик лавозим маошидан ошмаслиги керак.

Моддий рағбатлантириш учун назарда тутилган маблағнинг ишлатилмай қолган қисми эпидемияга қарши тадбирларни ўтказишга йўналтирилади.

Мукофотлар ва бир марта бериладиган мукофотлар муассаса раҳбарининг буйруғи асосида берилади.

Барча даражалардаги давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари махсус ҳисоб варақасига пул маблағларининг тушиши ва уларнинг амалда сарфланиши тўғрисида белгиланган шаклда (илова қилинади) ҳар чоракда ҳисобот тузадилар ва уларни ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмасдан улар жойлашган жойдаги тегишли тармоқ ва молия органларига тақдим этадилар.

Маблағлар тўғри ва ўз вақтида ундирилиши, "Эпидемиология жамғармаси" махсус ҳисоб варақасига ўтказилиши ва фойдаланилиши устидан назорат қилиш давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари раҳбарлари ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли молия бўлинмалари томонидан амалга оширилади.





ИЛОВА



"Эпидемиология жамғармаси" махсус

счётида жамланадиган маблағларнинг

сарфланиши тўғрисида

ҲИСОБОТ


199___йил _____________________ учун



(минг сўм)

    

Кўрсаткичлар

     

Сумма

Йил бошидаги қолдиқ

     


Солинган жарималар суммаси



Жарима жазоларидан тушган маблағ



Амалдаги харажатлар - ҳаммаси



Улардан:



1. Санитария-соғломлаштириш ва эпидемияга қарши тадбирлар комплексини ўтказишга:



а) вакциналар сотиб олишга;



б) асбоб-ускуналар сотиб олишга;



в) ва бошқалар



2. Моддий рағбатлантиришга



Ҳисобот даври охиридаги қолдиқ



шу жумладан моддий рағбатлантириш бўйича фойдаланилмаган маблағлар қолдиғи



           


Раҳбар


Бош бухгалтер


199___йил "___"__________________






























Время: 0.1522
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск