Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.05.1998 й. 216-сон "Бозорлар фаолиятини тартибга солиш юзасидан мансабдор шахсларнинг масъулиятини оширишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.05.1998 й.

N 216


БОЗОРЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ

ЮЗАСИДАН МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИНГ

МАСЪУЛИЯТИНИ ОШИРИШГА ҚАРАТИЛГАН

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Республика ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан ўтказилган текширишлар жойлардаги ҳокимликлар ва бозор раҳбарларининг лоқайдлиги туфайли Республика Президентининг "Бозорларнинг фаолиятини ташкил этишни ва аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1996 йил 5 мартдаги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг "Бозорларнинг фаолиятини ва уларни бошқаришни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 5 мартдаги 82-сон қарори ҳамда "Бозорлардан фойдаланишдан тушадиган даромадларни шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом" ижролари қониқарсиз ташкил қилинганлигини кўрсатмоқда.

Илгаридек, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бозорларида деҳқон ва фермерларга етиштирилган маҳсулотларини сотиш учун зарур шароитлар яратилмаган. Олибсотарлар, турли жиноий тизимлар ҳамда бозорлар маъмурияти ходимлари ва раҳбарларининг ўзлари томонидан товламачилик, қонунсиз йиғимлар, тазйиқ ўтказиш ҳолатлари ўрин олиб келмоқда.

Маҳсулот етказиб берувчилар билан бевосита шартномаларни тузиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бозорларга олиб келиш, сақлаш ва қўриқлаш масалалари ташкил қилинмаган.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан бозор раҳбарлари лавозимларига ҳалол, соф виждонли одамларни танлаш масалалари ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Кўпинча бу лавозимларда ўз мансабига текин бойлик ва даромад орттириш воситаси сифатида қаровчи тасодифий одамлар қолмоқда.

Бозорлар фаолиятидан тушадиган маблағ ва даромадлар назоратсиз тасарруф этилмоқда ва ўзлаштирилмоқда.

Бухоро, Андижон вилоятлари, Тошкент шаҳри бозорларини акциядорлик жамиятларига айлантириш ҳамон пайсалга солиниб, чиқарилган акцияларнинг кўп қисми сотилмай қолмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Андижон вилоятларидаги бозорлар раҳбарларининг масъулиятсизлиги оқибатида хўжаликлар, фермерлар ва аҳоли билан фьючерс шартномаларини тузиш ва уларнинг ижросини таъминлаш суст амалга оширилаётир.

Деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб-сотиш, валютафурушлик, спиртли ичимлик ва тамаки маҳсулотларини ғайриқонуний сотиш, фирибгарлик ва бошқа жиноятларнинг камайишига ҳанузгача эришилмаган.

Юқорида кўрсатиб ўтилган жиддий камчиликларни бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ҳокимликлари ва Тошкент шаҳар ҳокими ҳамда Республика Прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва уларнинг жойлардаги идораларининг юқорида қайд этилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорини бажариш, республика бозорларида зарур тартиб ўрнатиш борасидаги ишлари қониқарсиз деб ҳисоблансин. Улар ишнинг ушбу соҳаси учун шахсан масъул эканликлари ҳақида огоҳлантирилсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимлари зиммасига:

бозорлар фаолиятини ташкил қилишда масъулиятсизликка йўл қўйган туман, шаҳар ҳокимларини интизомий жавобгарликка тортиш;

икки ҳафта муддатда деҳқон бозорлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш юзасидан комиссия тузиш;

бозорларнинг лаёқатсиз, нопок раҳбарларини ўз вазифаларидан озод қилиш, уларнинг бозор маъмуриятларидаги бошқа лавозимларда қолишига йўл қўймаслик;

бозорларни ободонлаштириш юзасидан қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш;

аҳолини қишлоқ хўжалиги, чоравчилик маҳсулотлари ва бошқа кенг истеъмол товарлари билан таъминлаш, бозор маъмуриятлари ходимлари ўртасида интизомни мустаҳкамлаш юзасидан қатъий чоралар кўриш юклансин.


3. Кўрилган чоралар ҳақида бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси (Б. Мустафоев), Ички ишлар вазирлиги (З. Алматов) ва Давлат солиқ қўмитаси (В. Беганов)га бозорлар фаолиятини ташкил қилиш устидан назоратни янада кучайтириш, аниқланган қонунбузарликлар юзасидан айбдор мансабдор шахсларга нисбатан жиноий жавобгарликкача бўлган қаттиқ чоралар кўриш топширилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (С. Мирсафоев), Олий хўжалик суди (М. Абдусаломов) бозор маъмуриятлари томонидан маҳсулот етказиб бериш ҳақида тузиладиган шартномаларнинг сифати ва самарадорлигини ошириш юзасидан амалий тадбирлар кўрсинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов






























Время: 0.2206
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск