Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.06.1998 й. 236-сон "Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки берадиган қарз доирасида соғлиқни сақлашнинг бошланғич бўғинини ислоҳ қилиш лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.06.1998 й.

N 236



ХАЛҚАРО ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ

БАНКИ БЕРАДИГАН ҚАРЗ ДОИРАСИДА

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШНИНГ БОШЛАНҒИЧ

БЎҒИНИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ ЛОЙИҲАСИНИ

АМАЛГА ОШИРИШНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг соғлиқни сақлаш бошланғич бўғинини ислоҳ қилиш лойиҳасини амалга ошириш ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (ХТТБ) билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

ХТТБ билан ҳамкорликда ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун бериладиган Япония грантидан самарали фойдаланишни таъминлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 1996 йил 30 январдаги 43-сон қарори доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги ишчи гуруҳ томонидан учта вилоятда (Навоий, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида) соғлиқни сақлашнинг бошланғич бўғинини ислоҳ қилиш бўйича "Саломатлик-1" бошқариш лойиҳаси тайёрланганлиги;

"Саломатлик-1" лойиҳасини амалга ошириш жараёнини жадаллаштириш учун ХТТБ томонидан, келгусида берадиган қарзи ҳисобига, 750 минг АҚШ доллари миқдорида аванс ажратилганлиги, уларнинг "Саломатлик-1" лойиҳасини амалга ошириш бўйича тайёргарлик тадбирларини бажаришга йўналтирилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Саломатлик-1" лойиҳасини амалга оширишда бажарувчи ташкилот этиб белгилансин.


3. Лойиҳага умумий раҳбарликни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида 1-иловага* мувофиқ таркибда "Саломатлик-1" лойиҳасини амалга оширишни мувофиқлаштириш республика комиссияси тузилсин.


4. Навоий, Сирдарё ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари ҳузурида соғлиқни сақлашнинг бошланғич бўғинини ислоҳ қилиш лойиҳасини амалга оширишни мувофиқлаштириш вилоят комиссиялари тузилсин, улар зиммасига соғлиқни сақлашнинг бошланғич бўғинини ислоҳ қилишни ташкилий ва моддий-техникавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш юзасидан жавобгарлик юклансин.


5. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида, штатдаги ходимлари 2-иловага мувофиқ бўлган, "Саломатлик-1" лойиҳасини амалга ошириш бўйича марказий бюро ташкил қилинсин ҳамда марказий бюро харажатлари миллий валютада, лойиҳани рўёбга чиқариш учун ХТТБ томонидан ажратиладиган маблағлар ҳисобига амалга оширилиши белгилаб қўйилсин;

Навоий, Сирдарё ва Фарғона вилоятлари соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳузурида, штатдаги ходимлари 3-иловага мувофиқ бўлган, лойиҳани амалга ошириш бўйича вилоят бюролари ташкил қилинсин ҳамда вилоят бюроларининг барча харажатлари маҳаллий бюджет ҳисобига қопланиши белгилаб қўйилсин.


6. Марказий бюро ҳамда вилоят бюролари зиммасига ХТТБ томонидан аванс ва қарз берилиши шарт-шароитлари бўйича ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "2000 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ижтимоий инфраструктурасини ривожлантириш дастури тўғрисида" 1996 йил 21 майдаги 182-сон қарорига мувофиқ "Саломатлик-1" лойиҳаси барча компонентларини рўёбга чиқариш бўйича тадбирларни амалга ошириш юклансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

марказий бюрони жойлаштириш учун бино ажратсин;

қишлоқ врачлик пунктларини зарур дори-дармонлар ва вакцина препаратлари билан таъминлаш механизмини яратиш чора-тадбирларини кўрсин;

Молия вазирлиги билан биргаликда "Ўзтиббиётэкспорт" билан - тиббиёт асбоб-ускуналари харид қилиш тўғрисида ҳамда "Ўзтиббиёттехника" акциядорлик компанияси билан - тиббиёт асбоб-ускуналарини етказиб бериш ва тўплаш тўғрисида битим тузсин;

Навоий, Сирдарё, Фарғона вилоятлари ҳокимликлари ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда соғлиқни сақлаш бошланғич бўғинини ислоҳ қилишнинг тажриба-кўргазмали дастурларини амалга оширишни ташкилий ва моддий-техникавий жиҳатдан таъминласин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                    И. Каримов



*) Иловалар рус тилида берилади.

































Время: 0.1509
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск