Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Паспорт-виза тизими /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.12.2002 й. 519-сон "Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси гувоҳномасини расмийлаштириш ва бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.12.2000 й.

N 519

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

16      ЁШГА      ТЎЛМАГАН      ФУҚАРОСИ

ГУВОҲНОМАСИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

ВА БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


16 ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга вақтинча чиқишлари тартибини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси гувоҳномасини расмийлаштириш ва бериш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси гувоҳномаси намунаси 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги “Давлат белгиси” давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг буюртманомасига кўра Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқаролари гувоҳномалари тайёрлаб берилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқаролари гувоҳномаларини тайёрлаш учун зарур пул маблағлари ажратсин.


4. Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси гувоҳномасини берганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.


5. Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароларининг чет элга чиқишлари масалаларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сон* Фармони билан ташкил этилган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссияларга юклансин.

6. Манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда ўз меъёрий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ички ишлар вазири З.Алматов, Ташқи ишлар вазири А.Комилов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимлари зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  Ў. Султонов



*) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида паспорт тизими қоидаларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 22 сентябрдаги ПФ-4364-сон Фармони билан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссиялар тугатилган.

*) 2-илова рус тилидаги матнда берилган.



”Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами", 2000 й. 12-сон


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., 12-сон, 84-модда


















































Время: 0.1470
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск